К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З


К-т 4610—“Устав капиталига бадаллар бўйича муассис­



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet287/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

К-т 4610—“Устав капиталига бадаллар бўйича муассис­
лар қарзлари” — 1000000 сўм;
К-т 8410—“Эмиссион даромад” — 200000 сўм.
Акцияларга тўловлар активларни бериш йўли билан ҳам
узилиши мумкин.
Мисол. Таъсисчи акция қиймати эвазига аввал фойдала­
нишда бўлган транспорт воситасини устав капиталига ҳисса
тариқасида киритди. Ушбу транспорт воситаси аввал хизмат
қилганлиги туфайли унинг бозор баҳосини аниқлаш қийин
бўлди. Таъсисчилар ўзаро келишиб, акдиядорга ушбу транс­
порт воситаси учун 1000 та оддий акция бериш ди, акция­
ларнинг номинал қиймати 200 сўм, бозор қиймати 250 сўм.
Мазкур ҳолатда АЖ ҳисобидаги транспорт воситасининг
қиймати — 250000 сўм (250x1000) бўлади.
АЖ мол-мулкидаги акциядор улуши — 200x1000=200000
сўм, акцияларнинг бозор ва номинал қийматлари орасидаги
50000 (250000—200000) сўмлик фарқ эм иссион даромадни таш­
кил килади. Ушбу муомалаларга куйидагича проводка берилади:
Д -т 0160—“Транспорт воситалари” — 250000 сўм;
К-т 4610—“Устав капиталига бадаллар бўйича муассис­
лар қарзлари” — 200000 сўм;
К-т 8410—“Эмиссион даромад” — 50000 сўм.
Акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшим- 
ча акцияларни жойлаштириш йўли билан АЖ устав ка­
питалини ошириш, акциялар номинал қийматини ка­
майтириш ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш, 
шу жумладан, акцияларнинг маълум қисмини сўнди- 
риш йўли билан жамиятнинг ўзи сотиб олиши орқали 
устав капиталини қисқартириш амалга оширилади.
8610-ҳисобварақда сотиб олинган хусусий акциялар 
устав капитали ҳисобварағига нисбатан контрпассив 
ҳисобланади ва у АЖнинг капиталини камайтиради ва 
шу сабабли балансда устав сармоясидан чегирилади. 
АЖ қуйидаги сабабларга Кўра ўз акцияларини кайта 
сотиб олиши мумкин:
♦ акциялар курсини мақбул даражада ушлаб туриш 
учун;
♦ ҳар бир қолган акцияга дивидендларни ошириш 
учун;
♦ ўз ходимлари орасида акцияларни тарқатиш ёки 
Колган акциялар номинал қийматини ошириш учун;


♦ 
бошқа фирмалар томонидан назорат ўрнатиш учун 
акцияларнинг сотиб олинишини бартараф этиш мақ- 
садида.
Хусусий акциялар сотиб олинганида қуйидагича про­
водка берилади:
Д-т 8610—“Сотиб олинган хусусий оддий акциялар”;
К-т 5110—“Хисоб-китоб счёти”.
Акциядорлар қарорига кўра устав капитали ҳажми- 
ни сотиб олинган акциялар номинал қиймати суммаси­
га уларни йўқ қилиш йўли билан камайтириш мумкин:
Д-т 8310—“Оддий акциялар”;
К-т 8610—“Сотиб олинган хусусий оддий акциялар”.
Давлат корхоналарининг устав фондининг ҳажми 
унинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун дав­
лат томонидан белгиланган мол-мулк суммасига мос 
келади. Мазкур миқдор таъсис ҳужжатларида қайд 
қилинган миқдорга мувофиқ бўлиши лозим.
Давлат корхонаси устав фондини шакллантириш 
бўйича проводка қуйидагича бўлади:
Д-т 0110—0190—“Асосий воситалар”;
Д-т 1010—“Хом-ашё ва материаллар”;
Д-т 5010, 5110—“ Пул маблағлари” ;
К-т 8330—“ Пайлар ва улушлар”.
Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) устав капи­
талига қўйилмалар устав капиталидаги иштирокчилар- 
нинг улушини ташкил қилади.

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish