К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

(1
йилгача), ўрта муддатли 
(1
йилдан 5 йилгача) ва узок, муддатли (5 йилдан ортиқ) 
кредитларга бўлинади. Таъминланганлигига қараб банк 
кредитлари гаровли, кафолатли ва суғурталанган кре­
дитларга бўлинади. Таъминланиши талаб этилмасдан 
берилган кредитлар ишонч кредити деб юритилади. Банк 
кредити муддатлилик берилиши табақалаштирилганли- 
ги, таъминланганлиги ва тўловлилиги қоидалари асоси­
да берилади. Муддатлилик кредитга берилган маблағлар 
қайтарилишни таъминланишининг зарурий воситаси- 
дир. Кредит қатьий белгиланган муддатда қайтарил ма­
ган кредит пул муомаласига салбий таъсир курсатади. 
Чунки, у муомалада товар таъминотига эга бўлмаган 
пул мавжудлигини билдиради. Кредитга берилган пул 
маблағи банкка қайтиб келмаслиги сабабли шу кредит 
ресурсларидан бошқа хўжалик юритиш субъектлари маҳ- 
рум этиладилар. Тижорат банкининг ликвидлиги ёмон- 
лашади. Булардан ташқари қарздорнинг ўзи ҳам банкдан 
янги кредит олиш имкониятидан маҳрум бўлади ва 
кечиктирилган кредит учун оширилган фоизлар тўлаш- 
га мажбур бўлади. Тижорат банки кредит беришда ми-


жозларнинг молиявий аҳволи, баланснинг ликвиллиги, 
ўз маблағларига эга эканлиги, ҳозирда ва келажакда 
рентабеллик даражаси кредитдан самарали фойдала­
ниш ва уни қайтариш имкониятларини характерловчи 
бошқа сифатларни эътиборга олиши лозим. Банк кредит 
беришда ҳар бир мижозга алоҳида ёндошади. Кредитнинг 
тўловлиги қарздор банкка кредитдан фойдаланганлиги 
учун ҳақ тўлаш лозимлигини билдиради. Туланадиган 
ҳақ кредит суммасига нисбатан фоизда белгиланади. 
Банк амалиётида йиллик (кредитдан 1 йил фойдалан­
ганлик учун фоиз даражаси) ёки ойлик (кредитдан 
1
ой 
фойдаланганлиги учун фоиз даражаси) фоизлар қўлла- 
нилади. Кредит учун фоиз даражаси ўз моҳиятига кўра 
кредитнинг баҳосидир. Бозор иқтисодиёти шароитида 
қарзга берилаётган маблағ ўзига хос товарга айланади. 
Бу товарнинг бошқа товарлардан фарқи шундаки, унинг 
ўзи эмас балки ундан фойдаланиш имконияти (хуқуқи) 
сотилади ва бунинг учун фоиз кўринишида ҳақ тўлана- 
ди. Кредитнинг тўловлиги қарз олувчиларни имкони 
борича ўз маблағларидан фойдаланишга мажбур қилади. 
Олинган фоиз воситасида банк ўз харажатларини қоп- 
лаш ва жалб этилган маблағ эгаларига фоиз тўлаш 
имкониятига эга бўлади. Банк кредити учун фоиз номи­
нал ва реал даражасини фаркдаш лозим. Фоизнинг реал 
даражаси унинг номинал даражасидан инфляция суръ- 
атини чегириб ташлаб аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик юри­
тувчи субъектларга кредит бериш тижорат банклари 
томонидан “ Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги” 
Қонун асосида ва бошқа меъёрий ҳужжатларга муво­
фик равишда амалга оширилади. Банклар Ўзбекистон 
Республикасининг “Корхоналар тўғрисида”ги Қонуни- 
га асосан, ўз капитал ва мустақил балансига, юридик 
шахе ҳуқуқига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи 
субъектларга уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъ- 
ий назар, шартнома асосида қисқа муддатли кредит 
берилади. Кредит мижознинг ҳисоб-китоб счёти жой­
лашган банкдан берилади. Бошқа банкларнинг мижоз­
ларига кредит берилишига йўл қўйилмайди. Зарар кўриб 
ишлайдиган, ноликвид балансга эга бўлган хўжалик 
юритувчи субъектларга кредит берилмайди. Илгари бе­
рилган ссудалар эса белгиланган тартибда муддатидан


илгари ундириб олинади. Кредит ресурсларидан узоқ 
мудцатли молиявий нобарқарорлик, хўжасизлик ва за­
рарларни қоплаш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Кредит ёрдамида товар-моддий бойликлар, турли 
машина ва механизмлар сотиб олинади, истеъмолчи­
ларнинг маблаглари етарли бўлмаганида тўловни ке- 
чиктириб, товарлар сотиб олишлари ва бошқа ҳар хил 
тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади.
Корхона кредит олиш учун банкка куйидаги ҳуж- 
жатларни такдим этади:
♦ Кредит ажратиш тўғрисидаги ариза, илтимосно- 
ма. Унда қарз олувчининг номи, юридик мақоми, жой­
лашган манзили, унга кредит ҳисоб-китоб хизмати 
кўрсатувчи банк муассасаси, кредит сўраб, банкка му­
рожаат қилишнинг сабаблари, кредитдан қандай мақ- 
садларда фойдаланиш мўлжалланаётгани, сўралаётган 
кредит суммаси ва уни қайтариш муддати кўрсати- 
лади.
♦ Кредит буюртманомаси. Унда корхонанинг фао­
лият турлари ва улар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар, 
мавжуд хусусий маблағлар, кредитни қайтариш кафо­
лати, ишлаб-чиқариш ва молиявий кўрсаткичлар, жум­
ладан дебиторлик-кредиторлик қарзлари микдори ба- 
тафсил баён қилинади.
♦ Техник-иқтисодий асослаш (бизнес-режа). Унда 
олган кредит ҳисобидан амалга ошириш мўлжаллана- 
ётган сарф-харажатлар рўйхати, зарурат туғилганида 
эса маҳсулот шаклида ифода қилинадиган тахминий 
маҳсулот ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар 
кўрсатиш ҳажми, бир дона маҳсулот баҳоси, кўр- 
сатилган хизмат ҳақи), режалаштирилаётган маҳсулот 
сотиш бозори, ишлаб чиқариш кувватлари, асбоб-ус- 
куналар, хом-ашё ва материалларнинг мавжудлиги 
кўрсатилади. Шунингдек, корхона томонидан охирги 
ҳисобот санасигача бўлган баланс, зарурат туғилгани- 
да эса бошқа саналарга оид бўлган ва солиқ инспек­
цияси томонидан тасдиқланган баланслар ҳам тақцим 
этилади. Охирги ҳисобот санасига тузилган балансда 
дебиторлик-кредиторлик қарзлар батафсил баён кили­
ниши ҳамда тўлов мудцатидан 90 ва ундан ортиқ кун 
ўтган қарзларни қиёслаш далолатномалари илова килин­
ган бўлиши лозим;


♦ Кредитни банк амалиётида қабул қилинган шаклда 
ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мажбурияти;
♦ Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
♦ Оборот маблағларининг айланишига доир ҳисоб- 
китоб;
♦ Бошқа кредиторлардан олинган қарз маблағлари 
ва бошқа банкларда сақланаётган бўш маблағларнинг 
мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома;
♦ Карз олувчининг бошқа корхоналар сармоясида- 
ги иштироки тўғрисидаги маълумотлар;
♦ Мижознинг молиявий аҳволини тасдиқловчи бош- 
қа турли хужжатлар.
Банк ходими барча зарур ҳужжатларни олгач, 5 кун 
муддат ичида Марказий банк талабларида кўзда тутил- 
гани учун бўлғуси қарз олувчининг кредитга ва тўлов- 
га лаёқатлигини аниқлаши лозим. Бу бизнес-режа тай­
ёрлаш масалалари билан биргаликда батафсил кўриб 
чиқилади. Кредитни олишдан кўзда тутилган мақсад- 
ларнинг корхонанинг устав фаолиятига ва кредит ту- 
рининг, унинг мақсадларига мос келиши эътиборга 
олинади. Банк ходими такдим этилган хужжатлар тўпла- 
мини ўрганиб чиқиш натижаларига қараб, кредит бе­
риш ёки бермаслик юзасидан хулоса тайёрлайди. Унда 
куйидагилар кўрсатилади:
♦ кредитга лаёқатлилик;
♦ кредитни олишдан кўзда тутилган мақсад;
♦ унинг муддати ва микдори;
♦ кредит қайтарилишининг таъминоти;
♦ фоиз ставкаси.
Банк ходимининг хулосаси раҳбар томонидан тас- 
диқлангач, илова қилинган хужжатлар билан бирга­
ликда кредит қўмитаси муҳокамасига юборилади. Ҳозир- 
ги кунда корхоналарда банк кредитларини ҳисобга олув­
чи иккита ҳисобварағи мавжуд.
6810—“ Қисқа муддатли кредитлар” қисобварағи.
7810—“Узоқ муддатли кредитлар” ҳисобварағи.
6810—“ Қисқа муддатли кредитлар” ҳисобварағида 
мамлакат худудидаги ва чет элдаги банклардан олин­
ган қисқа муддатли кредит бўйича банк билан бўлади- 
ган ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. Таҳлилий ҳисоб- 
варақлар кредит тури бўйича очилади. 6890-ҳисобварақ 
балансга нисбатан пассив ҳисобланиб, кредит томони-


дан банкдан олинган қисқа мудцатли қарзлар, дебети­
да эса қисқа муддатли қарзларни қайтарилиши хдсоб­
га олинади, қолдиқ кредит томонида қолади. Унинг 
аналитик ҳисоби олинган қарзлар турлари бўйича 38- 
қайдномада, синтетик хдсоби эса 4-журнал-ордер ёр­
дамида юритилади.
7810—“Узок, муддатли банк кредитлар” х^собвара- 
ғида давлатимиз ва чет эл валютасида олинган узок, 
мудцатли кредитлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга 
олинади. Ҳисобваракда узоқ мудцатли кредитларнинг 
турлари балансга нисбатан пассив ҳисобланиб, унинг 
кредит томонида банкдан олинган узок, муддатли кре­
дитлар, дебет томонида эса бу қарзларнинг тўланган 
суммалари ҳисобга олинади. Қолдиқ кредит томонида 
қолади. Бу ҳисобварақнинг аналитик ҳисоби олинган 
қарзлар турлари бўйича 38-қайдномада, синтетик хдсо­
би эса 4-журнал-ордер ёрдамида юритилади.
Корхоналарда ўрта муддатли кредитларни ҳисобга 
олувчи ҳисобварақ мавжуд бўлмаганлиги учун бу кре­
дитлар ҳозирги кунда узоқ мудцатли кредитларга қўшиб 
олиб борилади. Яъни 1 йилдан ортик, муддатга олинган 
кредитлар 7810—“Узоқ муддатли банк кредитлар” 
ҳисобварағида ҳисобга олиб борилади.
Қисқа муддатли банк кредитлари бўйича куйидаги­
ча бухгалтерия икки ёкдама ёзуви амалга оширилади:


Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish