К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З


Ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet276/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

16.4. Ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича
ҳисоб-китоблар ҳисоби
Корхона ходимлари билан иш ҳақи ва депонентлар 
бўйича ҳисоб-китоблардан ташқари бошқа хисоб-ки­
тоб турларини ҳам олиб боришлари мумкин. Кредит 
ҳисобига сотиб олинган товарлар бўйича ҳисоб-китоб- 
лар, уй-жой қуриш учун олинган ссудалар, моддий 
бойликларнинг камомади бўйича зарарларни қоплаш 
учун берилган суммалар бўйича ҳисоб-китоблар хо­
димлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китоб 
муомалаларини ташкил этади. Ушбу ҳисоб-китобларни 
ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобваракдар кўзда ту­
тилган:
4710—“ Кредитга сотилган товарлар бўйича ходим­
ларнинг қарзлари”;
4720—“Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарз- 
лари” ;
4730—“ Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимлар­
нинг қарзлари”;
4790—“Ходимларнинг бошқа қарзлари” .
4710—“ Кредитга сотилган товарлар бўйича ходим­
ларнинг қарзлари” ҳисобварағида корхона ходимлари- 
га кредитга берилган товарлар юзасидан ҳисоблашиш- 
лар ҳисобга олинади. Кредитга товарлар сотиб олган 
шахслар ишловчи корхона банк кредити ҳисобига унинг 
ишчиларига берилган кредит суммаларини савдо кор­
хоналарига тўлалигича ўтказадилар.
Кредитга товар сотиб олган ходимларнинг қарзи 
учун банк кредитлари олинса, қуйидагича проводка 
берилади:
Д-т 4710—“ Кредитга сотилган товарлар бўйича хо­
димларнинг қарзлари”;
К-т 6710—“ Кисқа муддатли банк кредитлар” ;
К-т 7810—“Узок, муддатли банк кредитлари”.
Корхона ходимлардан кредитга сотилган товарлар 
бўйича ҳакдарни иш ҳақидан ушлаб қолади:
Д-т 6710—“Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар 
билан ҳисоблашишлар”;
К-т 4710—“Кредитга сотилган товарлар бўйича хо­
димларнинг қарзлари”.


Сўнгра ушлаб қолинган суммалар банк кредитини 
сўндириш учун йўналтирилади:
Д-т 6810—“Қисқа муддатли банк кредитлар”;
Д-т 7810—“Узоқ муддатли банк кредитлар”;
К-т 5110—“Ҳисоб-китоб счёти”.
4720—“ Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг кдрз­
лари” ҳисобварағида корхона ишчиларига берилган қар- 
зларига оид ҳисоблашишлар акс эттирилади. Масалан, 
уй-жой қурилишига, дала ҳовлиларни харид қилиш 
ёки куриш учун ва ҳоказо.
Ходимларга ушбу мақсадлар учун қарз берилганида 
куйидагича проводка берилади:
Д-т 4720—“ Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг 
қарзлари”;
К-т 5010—“ Миллий валютадаги пул маблағлари”;
К-т 5110—“Хисоб-китоб счёти”.
Агар маблағлар корхонага берилган кредит ҳисоби- 
га бевосита банк томонидан ходимга берилса, у ҳолда 
куйидагича проводка берилади:
Д-т 4720—“Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг 
қарзлари”;
К-т 6810—“Қисқа муддатли кредитлар”;
К-т 7810—“Узок, муддатли кредитлар”.
Қарздор ходимлардан тўловлар қабул қилишганда 
куйидагича ёзув қилинади:
Д-т 5010—“Миллий валютадаги пул маблағлари”;
Д-т 5110—“Хисоб-китоб счёти”;
Д-т 6710—“Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар 
билан ҳисоблашишлар”;
К-т 4720—“ Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг 
қарзлари”.
Банк кредитларини сўндириш пайтида:
Д-т 6810—“Қисқа муддатли кредитлар” ;
Д-т 7810—“Узок, муддатли кредитлар”;
К-т 5110—“Хисоб-китоб счёти”.
4730—“Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимлар­
нинг қарзлари” ҳисобварағида корхона ходими томо­
нидан пул ва товар-моддий бойликларнинг камомади 
ва талон-тарож қилиниши, яроқсиз маҳсулот натижа­
сида юзага келган моддий зарарни қоплаш бўйича, 
шунингдек, зарарнинг бошқа турларини қоплаш бўйи- 
ча ҳисоблашишлар ҳисобга олинади.


Айбдор шахслардан олинган суммалар 2610—“ Иш­
лаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар” , материаллар, 
товарлар ва бошқа бойликларни ҳисобга олувчи ҳисоб- 
варақларнинг кредитидан 4730—“Моддий зарарни қоп- 
лаш бўйича ходимларнинг қарзлари” ҳисобварағининг 
дебетига олиб борилади.
4730—“ Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимлар­
нинг қарзлари” ҳисобварағининг кредити бўйича ёзув­
лар, тўланган тўловлар суммасига — пул маблағлари- 
ни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан, моддий за­
рарни қоплаш учун меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади- 
ган суммаларга — 6710—“ Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича 
ходимлар билан ҳисоблашишлар” ҳисобварағи билан 
корреспонденцияда амалга оширилади.
4790—“Ходимларнинг бошқа қарзлари” ҳисобвара- 
ғида юқорида қайд қилинган қарзлардан бошқа вужуд­
га келган қарзлар юзасидан ҳисоблашишларнинг хдсо­
би корхонанинг ҳар бир ходими бўйича юритилади.

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish