К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

15.5. Валюта муомалалари ҳисоби
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар фақат 
миллий валюта — сўмдан эмас, балки ҳар хил хори­
жий валюталардаги пул маблағларидан фойдаланмокда 
ва муомалаларни амалга оширмоқда. Шу муносабат би­
лан валюта бойликлари ва муомалалари бухгалтерия 
ҳисоби объектига айланмоқда.
Валюта муомалаларининг бухгалтерия ҳисоби:
♦ валюта муомалалари корхона фаолиятининг таш­
кил этувчилари сифатида акс эттирилишини;
♦ корхонанинг ҳақиқий валюта аҳволи аниқ акс эт­
тирилишини;
♦ валюта битимларининг қонунийлиги ва мақсадга 
мувофик^иги, валюта бойликларининг борлиги, улар­
нинг бус-бутун сақланиши ва тўғри фойдаланилиши 
устидан назоратни таъминлаши лозим.
Корхона валюта счётини Ўзбекистон Республика-


сининг ҳудудида исталган ваколатли банкларда очиши 
мумкин. Корхонанинг чет элдаги хорижий банкда счёт 
очиши^ ва у бўйича муомалаларни амалга ошириши 
учун Узбекистон Республикаси Марказий Банкининг 
рухсати талаб кдлинади. Бунинг учун корхона кўрса- 
тилган счётлардаги маблағлар қолдиқлари тўғрисидаги 
ҳисоботни ҳамда бошқа маълумотларни Марказий Банк 
белгилаган шакл ва муддатларда такдим этиши шарт.
Валюта счётини очиш учун корхона банкка куйи­
даги ҳужжатларни тақдим қилади:
♦ валюта счётини очиш тўғрисидаги белгиланган 
шаклдаги ариза;
♦ устав ва таъсис шартномасининг нотариал тар­
тибда тасдикланган нусхаси;
♦ корхона тузилганлиги ёки руйхатга олинганлиги 
ҳақидаги қарорнинг нотариал тартибда тасдиқланган 
нусхаси;
♦ корхона рўйхатга олинган жойдаги солик, инспек­
цияси ва Пенсия фондида ҳисобга қўйилганлиги тўғри- 
сида маълумотнома;
♦ имзолар намуналари ва муҳр изи туширилган, но­
тариал тартибда тасдикданган варақча (карточка);
Корхонанинг валюта счётларига куйидаги манба- 
лардан пул келиб тушади:
♦ экспорт товарларига ҳақ тўлаш учун ваколатли 
банклар орқали чет элдан ўтказилган суммалар;
♦ ҳисобварақлар эгасидан сотиб олинган товарлар 
(ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун бошқа соҳиб- 
лар (норезидентлар, биринчи воситачилар, транспорт, 
суғурта ва бошқа ташкилотлар)нинг валюта счётлари- 
дан ўтказилган суммалар;
♦ Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томо­
нидан рухсат этилган бошқа манбалар.
Валюта счётидан маблағлар унинг эгаси кўрсатмаси 
бўйича куйидаги мақсадларга ўчирилиши мумкин:
♦ счёт эгасининг экспорт-импорт муомалалари бўйи- 
ча қабул қилинган банк шаклида чет элга ўтказилиши;
♦ кейинчалик импорт кдлинадиган товарлар, иш­
лар, хизматлар ҳақини тўлаш учун чет элга ўтказиш 
мақсадида ваколатли банк мижозлари ҳисобланган таш- 
кд иқтисодий ташкилотларнинг счётларига ўтказили- 
ши;


♦ корхоналар ишлаб чиқарадиган товарлар ҳақини 
тўлаш учун бошқа соҳиблар (норезидентлар, биринчи 
воситачилар, транспорт, суғурта ва бошқа ташкилот- 
лар)нинг валюта счётларидан ўтказилиши;
♦ банкнинг воситачилик ҳақини тўлаш мақсадида 
банкдан хорижий валютада олинган кредитлар бўйича 
қарзни, почта-телеграф, хизмат сафари харажатлари­
ни тўлаш, валюта бозорларида сотиш учун фойдала- 
нилиши;
♦ қонун рухсат этган бошқа мақсадлар учун фойда- 
ланилиши мумкин.
Хорижий валюта маблағлари, қийматликлари ва 
муомалалари хўжалик муомалалари содир бўлган сана- 
га Марказий банк курси бўйича сўм эквивалентида 
акс эттирилади. Жумладан куйидагилар бўйича:
♦ кассадаги валюта маблағлари, банкдаги депозит 
ва ссуда счётлари, аккредитивлар, валюта ссуда қарз- 
лари;
♦ хорижий валютадаги дебитор ва кредитор қарз- 
лар;
♦ тузилган шартномалар бўйича юк бож деклара- 
циясини расмийлаштириш санасига импорт қилинган 
товар-моддий қийматликлар ва бошқа активларнинг 
кирими;
♦ божхона тўловларининг амалга оширилиши;
♦ хорижий валюта кўринишидаги пулли ҳужжатлар;
♦ хорижий валютадаги қимматли қоғозлар.
Хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш бухгалте­
рия ҳисобида муомала содир бўлган санага бўлган Мар­
казий банк курси бўйича акс эттирилади.
Хорижий валютани сотиш ва сотиб олишда содир 
бўладиган курсдаги фарқ ижобий бўлса — 9540—“Курс 
фарқларидан олинган даромадлар” ҳисобварағида, сал­
бий бўлса — 9620—“Курс фарқларидан зарарлар” ҳисоб- 
варағида ҳисобга олинади.
Хорижий валютанинг сотилиши бухгалтерия ҳисо- 
бида куйидагича акс эттирилади:
♦ валюта счётидан хорижий валютани Марказий 
банк курси бўйича ўтказилиши:
Д-т “Банклардаги махсус счётлар” ҳисобварағининг 
“Блоксчёт” аналитик ҳисобварағи;
К-т “Валюта қисобварағи”.


♦ Марказий банк курси бўйича хорижий валютани 
“Блоксчёт”дан чиқарилиши:
Д-т “ Бошқа активларнинг сотилиши”;
К-т “ Банклардаги махсус счётлар” ҳисобварағининг 
“ Блоксчёт” аналитик ҳисобварағи.
♦ валюта бозорида келишилган курс бўйича сотил­
ган хорижий валютанинг сўм эквивалентининг ҳисоб- 
китоб ҳисобварағига ўтказилиши:
Д-т “Ҳисоб-китоб счёти”;
К-т “ Бошқа активларнинг сотилиши”.
♦ хорижий валютани сотишда ҳосил бўлган ижо­
бий курс фарқини Марказий банк курсидан ортиғи- 
нинг акс эггирилиши:
Д-т “ Бошқа активларнинг сотилиши”;
К-т “ Курс фарқларидан олинган даромадлар”.
♦ хорижий валютани сотишда ҳосил булган салбий 
курс фарқининг (Марказий банк курсидан паст) акс 
эттирилиши:
Д-т “ Курс фарк^аридан зарарлар”;
К-т “ Бошқа активларнинг сотилиши” .
Ўзининг маҳсулот (иш, хизмат)лари нархи (тариф- 
лари)ни хорижий валюта эквивалентида белгилайди- 
ган хўжалик юритувчи субъектлар ўзаро ҳисоб- 
китобларни миллий валюта — сўмда олиб борадилар. 
Хизмат кўрсатган санада тўланмаларни тушган сана- 
сигача Марказий банк курсининг ўзгариши натижа­
сида содир бўладиган фарқ молиявий фаолиятдан 
олинган бошқа даромад (харажат) сифатида хўжалик 
юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига олиб 
борилади.
Хорижий валютани сотиб олиш муомалалари бух­
галтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан расмийлаш­
тирилади:
Валюта бозорида келишилган курс бўйича хорижий 
валютани сотиб олиш кунига:
♦ хорижий валютани сотиб олиш учун ҳисоб-китоб 
счётидан сўм кўринишидаги маблағларни валюта бозо­
рида келишилган сотиб олиш кунига бўлган курс бўйи- 
ча ўтказиб берилиши:
Д-т “Банклардаги махсус счётлар” ҳисобварағининг 
“Блоксчёт” аналитик ҳисобварағи;
К-т “Ҳисоб-китоб счёти”.


♦ Марказий банк курси бўйича хорижий валюта­
нинг валюта счётига ўтказилиши:
Д-т “Валюта счёти”;
К-т “Банклардаги махсус счётлар” ҳисобварағининг 
“Блоксчёт” аналитик ҳисобварағи.
♦ хорижий валютани Марказий банк курсидан паст 
курсда сотиб олиш натижасида содир бўлган ижобий 
курс фарқининг акс эттирилиши:
Д-т “Банклардаги махсус счётлар” ҳисобварағининг 
“Блоксчёт” аналитик ҳисобварағи;
К-т “Курс фаркдаридан олинган даромадлар”.
♦ хорижий валютани М арказий банк курсидан 
юқори курсда сотиб олиш натижасида содир бўлган 
салбий курс фарқининг акс эттирилиши:
Д-т “Курс фаркдаридан зарарлар”;
К-т “ Банклардаги махсус счётлар” ҳисобварағининг 
“Блоксчёт” аналитик ҳисобварағи.
Мамлакат ҳудудида ва унинг ташқарисида жойлаш­
ган банкдаги хорижий валюта счётларидаги пул маб- 
лағларининг ҳаракати ва ҳолати тўғрисида умумлашти- 
р ил ган маълумот куйидаги ҳисобварақларда амалга оши­
рилади:
5210—“Мамлакат ичидаги хорижий валюта ҳисоб- 
варақлари”;
5220—“Хориждаги валюта ҳисобварақлари”.
Корхонанинг валюта маблағлари қисобвараклари де­
бетида корхона валюта счётларига маблағларнинг ту­
шуми, кредит томонида эса ушбу маблагларнинг чи- 
қими акс эттирилади.
Бухгалтерия ҳисобида валюта счётлари бўйича муо­
малалар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинган 
пул-ҳисоблашиш ҳужжатлари асосида олиб борилади. 
Корхона валюта маблағларининг таҳлилий ҳисоби хо­
рижий валютада пул маблағларини сақлаш учун банк 
муассасаларида очилган ҳар бир ҳисобварақ бўйича очи­
лади.



Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish