К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

Ахборот функцияси 
ички ва ташқи фойдаланувчи­
лар учун корхона ҳақида тўлиқ ва ишончли ахборот 
билан таъминлашни билдиради. Бу функция қўйилган 
мақсадларни амалга ошириш учун корхона раҳбари, 
ташқи инвесторлар ва фойдаланувчиларга асосан мо-


лиявий ахборотга асосланадиган самарали ахборот ти­
зими зарурлиги натижасида келиб чиқади.
Таҳлилий функция 
корхонанинг молиявий-иқгисо- 
дий ҳолатини яхшилаш мақсадида қарор қабул қилиш 
учун илгари қабул қилинган стратегия ва тактикасини 
баҳолаш ва тахлил қилиш жараёнидир. Таҳлил натижа­
сида корхонада бой берилган имкониятларни ҳисоблаб 
чиқиш, мавжуд резервлар ҳажмини белгилаш, ускуна­
лар, меҳнат ва хом-ашё ресурсларидан фойдаланиш 
даражасини ошириш, шунингдек, моддий ресурслар 
билан узлуксиз таъминлашни йўлга қўйиш мумкин.
Ҳисоб функцияси 
корхона хўжалик фаолиятининг 
ҳужжатлар асосидаги ялпи, узлуксиз ва ўзаро боғлан- 
ган ифодасидир.
Такрорлаш учун саволлар
1. Ҳисоб ҳақида тушунча.
2. Ҳисобни тўғри ташкил қилишга кўйиладиган талаблар.
3. Ҳисобда қўлланиладиган ўлчов бирликлари.
4. Ҳисобнинг қандай турлари мавжуд?
5. Оператив, статистик ва бухгалтерия ҳисобининг ўхшаш 
ҳамда фарқли томонлари нималардан иборат?
6. Бухгалтерия ҳисоби қайси даврда вужудга келган?
7. Бухгалтерия ҳисобининг қандай мактаб ва йўналишлари 
мавжуд?
8. Бухгалтерия ҳисобининг мақсади нимадан иборат?
9. Бухгалтерия ҳисоби қандай вазифа ва функцияларни 
бажаради?


2 - б о б. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ
-----------
ПРЕДМЕТИ, ОБЪЕКТИ,
СУБЪЕКТЛАРИ ҲАМДА УСУЛЛАРИ
2.1. Бухгалтерия ҳисобининг предмети
Мулкчилик ва тармоқ шаклидан қатъий назар, барча 
корхоналарда бухгалтерия ҳисоби юритилади. У корхо­
надаги хўжалик маблағларининг тузилиши, жойланиши, 
қайси манбалардан ташкил топганлиги ҳамда хўжалик 
жараёни ва муомалалари таъсири остида бўлаётган ўзга- 
ришларнинг бориши устидан узлуксиз назорат олиб 
боради.
Бухгалтерия ҳисобида корхона ихтиёридаги маблаг­
лар, хўжалик жараёни ва унинг таъсири остидаги хўжа- 
лик маблағларининг ҳажми, тузилиши, жойланиш ва 
тайинланишидаги содир бўладиган ўзгаришлар акс эт­
тирилади ҳамда корхоналар хўжалик фаолиятининг мо­
лиявий натижалари аниқланади.
Бухгалтерия ҳисоби воситасида корхоналар хўжа- 
лик фаолияти жараёни, маблағлари акс эттирилади 
ҳамда уларнинг ташкил топиш манбалари нималардан 
иборат эканлиги тўғрисидаги маълумотлар олинади.
Шуниси ҳам борки, бухгалтерия ҳисобида фақат 
пул ўлчовида фойдаланиш мумкин бўлган хўжалик жа­
раёни ва маблағларигина ўз аксини топади. Пул ифо- 
дасига эга бўлмаган корхоналарнинг мулклари бухгал­
терия ҳисобида ўз аксини топмайди. Агар уларнинг 
қиймати аниқланиб, пулда ифодаланган бўлса, у ҳолда 
булар ҳам бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинади.

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish