К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet263/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

(вексел берувчи)
иккинчи томон­
га 
(вексел тузувчига)
берган ва герб йиғими тўланган, 
белгиланган шаклда тузилиб, сўзсиз ёзма қарз пул маж- 
бурияти \исобланади. Векселлар оддий ва ўтказма век­
селлар бўлиши мумкин.
Оддий вексел ёзма ҳужжат бўлиб, вексел берувчи 
(қарздор) нинг муайян пул суммасини муайян муд-


датда ва муайян жойда вексел тутувчига ёки унинг 
буйруғига биноан тўлаши тўғрисида оддий ва ҳеч нар­
са билан шартланмаган мажбуриятидир.
Ўтказма вексел 
(тратта)
ёзма ҳужжат бўлиб, век­
сел берувчининг тўловчига муайян пул суммасини му­
айян муддатда ва муайян жойда олувчига ёки унинг 
буйруғига биноан тўлаши тўғрисида сўзсиз буйруғидир.
Ҳозирда Узбекистон Республикаси халқ хўжалиги- 
да векселлардан амалда фойданилмаяпти. Улар муома­
лада бўлмасада, аммо ҳисоб-китобларнинг қулай усу­
лидан бири бўлиб ҳисобланади.
Инкассо топшириқномаларига биноан тўловлар 
ҳисоби корхоналар ҳисобваракдаридаги маблағларни 
улар розилигисиз ҳисобдан ўчиришнинг қуйидаги ҳол- 
ларида қўлланади: бюджетга тўловлар бўйича боқи- 
мандалар, жарималарни ундиришда ва маблағларни 
\исобдан ўчиришнинг сўзсиз тартиби белгиланган 
бошқа ҳолларда: ундирувчиларнинг фармойишлари 
бўйича; ижро этиш ва унга тенглаштирилган хуж­
жатлар бўйича.
Маблағларни ҳисобварақлардан сўзсиз тартибда 
ҳисобдан ўчириш ундирувчиларнинг тўлов талабнома- 
топшириқномаси бланкида такдим этиладиган фармо­
йишлари асосида амалга оширилади.
Режали тўловлар тартибидаги ҳисоб-китоблар шак­
ли корхоналар ўртасида, яъни мол етказиб берувчи ва 
харидор ўртасида доимий алоқа мавжуд бўлган ҳоллар- 
да кўлланилади. Ҳисоб-китобнинг бу шакли машина- 
созлик корхоналарида, кумир, газ, металл сотиб олиш­
да, озиқ-овқат саноати корхоналари билан савдо таш­
килотлари ўртасида нон, сут маҳсулотларини сотиш ва 
сотиб олишда қўлланилади. Унинг хусусияти шундаки, 
ҳисоб-китоб ҳар бир жўнатилган маҳсулот учун эмас, 
балки белгиланган муайян муддатда, яъни ҳар куни 
ёки 3—5 кунда бир марта олиб борилади. Ушбу шакл­
даги ҳисоб-китобнинг тўғри олиб борилишини банк 
назорат қилиб туради. Ҳисоб-китоб хужжатлари хари­
дор ёки мол етказиб берувчи томонидан ёзилиши мум­
кин. Вақти-вақти билан жўнатилган маҳсулот ва тўлан- 
ган пул текшириб турилади, ўртадаги фарқ қўшимча 
маблағ тўлаш ёки маҳсулот жўнатиш билан тартибга 
солинади.


Режали тўловлар орқали олиб бориладиган хисоб- 
китоблар ҳисоби мол юборувчининг балансида 4110- 
“Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар” 
ҳисобварағининг “Режали тўловлар ҳисоб-китоби” ана­
литик ҳисобварағида юритилади.
Маҳсулот сотилганида қуйидагича проводка бери­
лади:
Д-т 4110—“Харидор ва буюртмачилардан олинади­
ган счётлар”;
К-т 9010—“Маҳсулотни сотишдан олинган даромад”.
Сотилган маҳсулотнинг пули келиб тушганида ку­
йидагича проводка берилади:
Д-т 5110—“Хисоб-китоб счёти”;
К-т 4110—“Харидор ва буюртмачилардан олинади­
ган счётлар”.
Мижоз (корхона) чек дафтарчаларини унга хизмат 
кўрсатувчи банк муассасасидан олади. Меҳнатга ҳақ 
тўлаш, пенсиялар, касаллик варақаси бўйича нафақа- 
лар, мукофотлар, хизмат сафарлари ва хўжалик хара­
жатлари учун накд пулларни банк чеки асосида корхо­
нанинг ҳисоб-китоб ҳисобварағидан шу корхона кас­
сасига беради.

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish