“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири
________________Ўрунова С.Ш.
«____» _________, 2020 йил
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти
Ижтимоий-иқтисодий факультети
Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси йиғилиши
– баённомасидан
К Ў Ч И Р М А
октябр 2020 йил.
Қатнашдилар: Кенгаш аъзоси.
К У Н Т А Р Т И Б И :
3. Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчиси Ҳакимова Озода Амануллаевнанинг 10 00 02 – “Ўзбек адабиёти” фанидан Адабиёт фани бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Замонавий ўзбек насрида раҳбар ходимлар образининг руҳий психологик тасвири” (“Лолазор”, “Жимжитлик” романлари мисолида) диссертацияси мавзуси тасдиғи.
Эшитилди: Ушбу масала бўйича факультет декани, (унвонлари ёзилиши керак)нинг ахбороти: Ҳакимова Озода Амануллаевна1965 йилда туғилган. Ойбек номидаги Термиз Давлат педагогик институтини 1988 йилда тугатган. Мутахассислиги – Ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси. “Маданият ва аҳоли дам олиш марказларида тўгараклар ташкил этиш медодикаси”. “Маданият ва аҳоли дам олиш марказларида студиялар ташкил этиш медодикаси”, “Болалар оромгоҳларида маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича тавсиялар”, “Қаддимиз ва қадримиз янада бўй чўзди” (“Чағаниён” газетаси 08.10.2020 40-сон (1932 йилдан 11635-сон) муаллифи ҳамда илмий асарлар, рисолалар муҳаррири
Диссертация мақсади – ўзбек романчилигининг энг жиддий ютуқларидан бири сифатида тилга олинган мазкур романларда турғунлик даврининг маънавий, иқтисодий ва сиёсий таназзули, янгича тафаккур тиғидан емирила бошлаган коммунистик мафкуранинг чириши, истиқлол шамчироғининг ёна бошлаган даврга бугунги кун нуқтаи назаридан баҳо бериш ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларда раҳбар ходимларнинг ўрни, даражаси, қобилияти, салоҳияти ва бошқарув тизимининг моҳияти ва мазмунини очиб беришдан иборат.
Мавзу Ижтимоий-иқтисодий факультети Кенгаши йиғилишларида кўриб чиқилган ва тасдиқланган. (Расмий ҳужжатлар илова қилинади).
Сўзга чиқдилар: Доц. М.Наимов, Педагогика ва аниқ фанлар факультети декани; О.Муҳаммадиева, ДТПИ тарих ва факультетлараро фанлар кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори (PhD). Улар ўз сўзида мазкур диссертация мавзуси долзарблигини, муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.
Кенгаш йиғилиши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчиси Ҳакимова Озода Амануллаевнанинг 10 00 02 – “Ўзбек адабиёти” фанидан Адабиёт фани бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Замонавий ўзбек насрида раҳбар ходимлар образининг руҳий психологик тасвири” (“Лолазор”, “Жимжитлик” романлари мисолида) диссертацияси мавзуси тасдиқлансин.
Ушбу қарор тасдиғи институт Илмий кенгаши йиғилишидан сўралсин.
Йиғилиш котиби: И.Ф.
Do'stlaringiz bilan baham: |