Мактабгача тарбия ёшдаги болалар жисмоний тарбияси. Олимлардан Шелованова, Аксариной, Сорочек, Уваров, Биковларнинг тадцицотлари шуни курсатадики боланинг жисмонан чиниццан, чаццон, кучли булиб усиши учун уз вацтида тугри режалаштирилган жисмоний тарбия жараёни моим рол уйнайди. Жисмоний тарбиянинг адамиятини нотугри бадолаш бола организмини ривожлантиришни сусайтирибгина цолмай, уии акций ривожланишига дам таъсири курсатишини жисмоний тарбия амалиёти курсатади. 4
Ёш организм жадал ривожланиб боради, аммо организмнинг димоя рефлекси аксинча ривожланган булади. Мактабгача тарбия ёшдаги болалар жисмоний тарбиясининг вазифаси, соглигини сацлаш ва мустадкамлаш, чиництириш, дар томонлама жисмоний ривожлантириш, гавдани тугри тутиш, умумий ва шахсий гигиенага коидаларига риоя циладиган баркамол соглом болаларни вояга етказишдир. Моими уларда даёт учун зарурий энг оддий даракат малакаларини юриш, югуриш, сакраш, улоцтириш, тирмашиб чициш, сузиш ва велосипедда юришларни ривожлантиришдир. Мазкур даракатларни болалар тез узлаштиради, сабаб уларнинг нерв системаси
4 Maxkamjanov К.М., Nasriddinov F.N. Maktabgacha va maktab yoshdagi bolalarning jismoniy rivojlanishi va tayyorgarligini takomillashtirish. — Т., 1995.
эластиклиги юқоридир. Оддий ҳаракат малакаси кейинчалик каттароқ ёшда ўзлаштиришга ёрдам беради.
Мактабгача ёшдаги болаларга машқ беришдан олдин, уларга ўша машқнинг аҳамиятини, бажариш техникасини, озгина бўлса ҳам ҳаракатли ўйин қоидаларини, умумий ва шахсий гигиена қоидалари, танани тарбиялашнинг айрим элементларини ўргатилиб борилиши лозим. Бу ёшдагиларга жисмоний машқни ўзи мустақил ва гуруҳи билан бажаришга ўргатиш кўникмалари бериб борилади. Ўзидан кичик гуруҳларда жисмоний машқларни бажаришга ўргатиш, ўзини спорт натижасини ўсаётганига ва катта спортчилар натижаларига қизиқишга, дўстлик, ўзаро ёрдам, ўйинчоқларга нисбатан муносабат масаласи, ахлоқ нормаларини ривожланишига эътибор берилади. Болаларда жисмоний тарбияни шундай йўлга қўйиш керакки, ёши учун зарур бўлган жисмоний сифатлар, ақлий, ахлоқий ва эстетик дидни тарбиялаш билан қўшиб олиб борилиши айни муддао. Тананинг тузилиши, қоматини тик тутиб юриш, ҳаракатларини майин ҳамда чиройлилиги, кийим бошини қандай тутиш ва бошқалар тўғрисида тушунча бериш керак бўлади. Жисмоний тарбия жараёни даврида мактаб ёшигача бўлган болаларда ақлий қобилиятларини ривожлантиришга, диққат, қабул қилиш, тушунчага эга бўлиш, фикрлаш, тасаввур қилиш, билимини ва бошқа хислатларни мустаҳкамлаш тарбия жараёнининг асосий мазмунига айлантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |