Toshkent moliya instituti Soliqlar va sug'urta fakulteti
Mavzu:Jismoniy shaxslarning daromadlari deklaratsiya ko'rinishida soliq olish
57-bob 393-modda
Soliq kodeksiga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritildi (O‘RQ-722, 14.10.2021)
Endilikda Davlat soliq qo‘mitasi Soliq kodeksining 17-moddasida ko‘rsatilgan soliqlarni, shuningdek aylanmadan olinadigan soliqni Soliq kodeksining 11-bobida belgilangan tartibda
▫️ mol-mulkni garovga bermagan holda
▫️ kafilliksiz yoki bank kafolatisiz
bo‘lib-bo‘lib to‘lash imkoniyatini taqdim etishga haqli.
(Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad solig‘i, ijtimoiy soliq, to‘lov manbaida olinadigan foyda solig‘i hamda soliq agenti sifatida to‘lanadigan qo‘shilgan qiymat solig‘i bundan mustasno).
Soliq kodeksining 99-moddasi 1-qismining 1-bandi.
_________________.
#yer_soligi #mol_mulk_soligi
Jismoniy shaxslar 2021-yilda qancha mol-mulk va yer solig‘i to‘ladi?
O‘zbekistonda 2021-yil oktabr holatiga:
Mol-mulk solig‘i to‘lovchisi sifatida 7 443 782 nafar fuqaro hisobga olingan.
📈Bu ko‘rsatkich o‘tgan yilga nisbatan 202 491 nafarga ko‘proq;
Yer solig‘i to‘lovchi jismoniy shaxslar esa 6 908 455 nafarni tashkil etmoqda.
📈Bu 2020-yilga nisbatan 289 545 nafarga ko‘pdir.
🗓20-oktabr holatiga mahalliy budjetlarga jismoniy shaxslarning:
▫️mol-mulk solig‘idan 702,4 milliard so‘m;
▫️ yer solig‘idan 1 165,2 milliard so‘m kelib tushdi.
📍Jismoniy shaxslar tomonidan mol-mulk va yer solig‘i to‘lanishi bo‘yicha eng yuqori ko‘rsatkichlar Xorazm, Navoiy va Toshkent viloyatlarida qayd etilgan.
Mol-mulk solig‘i bo‘yicha imtiyozlardan 1 111 256 nafar, yer solig‘i imtiyozlaridan esa 298 124 nafar fuqaro foydalanmoqda.
__________________
393-модда. Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар Декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга Ўзбекистон
Республикаси резидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг қуйидаги
даромадлари киради:
мулкий даромадлар, агар ушбу бўлимга мувофиқ бу даромадларга
солиқ агентида солиқ солинмаса;
илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан
фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар;
моддий наф тарзидаги даромадлар, агар бу даромадларга солиқ
агентида солиқ солинмаган бўлса
Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация, агар солиқ тўловчининг асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадларидан солиқ унинг аризаси бўйича ушлаб қолинган бўлса тақдим қилинмайди, бундан ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган даромадлар мустасно. Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган ёки жорий йилнинг 1 апрелигача резидентга айланган чет эл жисмоний шахси, ушбу модда биринчи ва иккинчи қисмларининг қоидаларидан қатъи назар, ушбу Кодекснинг 397-моддасида назарда тутилган тартибда ва муддатларда жами йиллик даромади тўғрисида декларация тақдим этади. Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тартиби Декларация қилиниши шарт бўлмаган даромадларни олган солиқ
тўловчилар доимий яшаш жойидаги солиқ органига жами йиллик даромади
тўғрисидаги декларацияни ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкин
Ҳар қандай кетма-кетликдаги ўн икки ойлик давр ичида жами бир юз саксон уч кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистон Республикасининг ташқарисида турган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистон Республикасига қайтган санадан эътиборан бир ойдан кечиктирмай доимий яшаш жойидаги солиқ органига Ўзбекистон Республикасидаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олган даромадлари бўйича жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкин.