ЙўРИҚнома зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиладиган номзодларга қўйиладиган умумий талаблар



Download 33,82 Kb.
bet3/3
Sana27.03.2022
Hajmi33,82 Kb.
#512819
1   2   3
Bog'liq
2-илова.Йурикнома-2019 й

3. Танлов ўтказиш босқичлари:
1 босқич (сентябрь-октябрь)
Мактабларда, лицей ва коллежларда, олий ўқув юртларида ўтказилиб, ўқув муассасаси педагогика кенгашларининг тавсиясига биноан, номзодларнинг ишлари туман, шаҳар комиссияларига тақдим этилади;
2 босқич (ноябрь)
Вилоят халқ таълими бошқармаси, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, илмий тадқиқот муассасалари илмий кенгашлари ва вилоят бошқармалари ҳамда туман-шаҳар комиссиялари тавсиялари асосида номзодларнинг ишлари вилоят комиссиясида кўриб чиқилади;
Оммавий ахборот воситаларида номзодларнинг фаолияти, эришган ютуқлари мунтазам ёритилиб борилади;
-Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари хулосалари асосида ҳудудий қўмиталар белгиланган муддатда босқичларни ўтиши бўйича таҳлилий маълумотни (талаб этилган бошқа ахборотларни), номзодлар ҳужжатлари тўпламини жадвал асосида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига тақдим этади.
3 босқич (декабрь-январь)
Республика комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тақдим этилган номзодларнинг ишларини кўриб чиқади;
Республика оммавий ахборот воситаларида номзодлар, уларнинг фаолияти, эришган ютуқлари ёритилиб борилади;
Республика комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан иккитадан номзодни танлаб олади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этади.


4. Ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби:
Номзодлар ҳужжатлари Комиссия таркибидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда шакллантирилади.
-Ҳужжатларни Республика комиссияси томонидан белгиланган муддатларда, жадвал асосида ҳудудий қўмиталарнинг масъуллари шахсан топширади.
- Ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини Республика комиссияси белгилайди.
- Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этилаётган номзодларнинг шахсий йиғма жилдида (3-иловадаги) рўйҳатга киритилган ҳужжатлар (иловада эришган ютуқлари рўйхати учун намуна №1, ОАВларда эълон қилинган ижодий (илмий) ишлари ҳамда китобларининг рўйхати учун намуна №2, барча иштирок этганларга бериладиган Ташаккурнома намуна №3 мавжуд).
- Республика комиссиясига ҳудудий комиссия томонидан тақдим этиладиган йиғма жилдда (4-иловадаги) рўйҳатга киритилган ҳужжатлар тақдим этилади.
(Номзодларга ҳужжатларни шакллантиришда Хотин-қизлар қўмиталари ва Комиссия таркибидаги ташкилотлар ёрдам бериши зарур.)
- Ҳудудий Хотин-қизлар қўмиталари комиссия таркибида бўлган ташкилотлар билан ҳамкорликда Зулфия мукофотига номзодлар заҳирасини (“Иқтидорли қизлар захираси”) ҳар йили янгилаб боради ва таркибдаги қизлар иқтидорини кучайтириш, мукофотга номзодлар тайёрлаш тизимини мустаҳкамлаш борасида мунтазам тарзда иш олиб боради.
- Барча босқичдаги танловлар очиқ ва ошкора ўтказилади, кенг ёритилади, барча иштирокчиларга танловда иштирок этганини тасдиқловчи ташаккурнома (намуна №3 мавжуд) (берилади. Лекин, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ҳамда Республика босқичига ўтганларнинг рўйҳати (танловдан кейин ўзаро муҳокамалардан сўнг) комиссия таркибининг камида учдан икки қисми иштирокида, яширин овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинган қарорга асосан юқори комиссияга тақдим этилади. Талабгорлар рўйхати, уларнинг ибратли фаолиятлари, асарлари ҳақидаги маълумотлар мукофот берилишидан икки ой олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
- Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун ўтказиладиган танловлар юзасидан таклиф ва тавсиялар, эътироз ва саволлар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг телеграм ижтимоий тармоғидаги https://t.me/wcuuz расмий каналининг @wcuuz_bot қайта алоқа боти орқали Республика Хотин-қизлар қўмитасига етказилади.
- Зулфия мукофотига талабгорнинг номзоди у доимий рўйхатга олинган ҳудуддан кўрсатилади. (Чунки, мукофотни тақсимлашда ҳудудлар муҳим аҳамият касб этган. Яъни, ҳар бир ҳудуддан 2 нафардан деган тақсимот Низомда кўрсатилган.)
- Фармонда “оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш” мақсадида ушбу мукофот таъсис этилгани қайд этилгани ҳамда номзодлар учун иштирок этиш ёши 14-ёшдан 30 ёшгача қилиб белгиланганлиги боис фаол, иқтидорли ёш аёллар (яъни оиласи, фарзандлари бўлса ҳам) ҳам танловда иштирок этади.
- Зулфия номидаги Давлат мукофотига таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 21 нафардан (7 та йўналишда 3 тадан номзод) жами 294 нафар номзодлар тавсия этилади. (Номзодлар сони Республика комиссияси талабига кўра ўзгариши мумкин.)
- Номзодларнинг салоҳияти ва иқтидори ҳужжатлар тўпламида тақдим этган ижодий ва илмий ишлари, асарларига берилган тақризлар, билдирилган фикрлар воситасида, шунингдек Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси раиси ҳамда Ишчи гуруҳ аъзолари билан юзма-юз суҳбат асосида баҳоланади.
- Ҳужжатларни қабул қилиш тартибини белгилаш, зурур ҳолларда номзодлар билан суҳбатлар ўтказиш бўйича комиссия мезонлар ишлаб чиқади ва ҳар бир жараён Низомга мувофиқ комиссия қарори билан расмийлаштиради.
5. Республика комиссиясига тавсия этиладиган ишлар қуйидаги манзилга топширилиши (зарур ҳолларда жўнатилиши) лозим:
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзакалон Исмоилий кўчаси, 1 г-уй, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси-2019 йил
Download 33,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish