2-илова
Зулфия номидаги давлат мукофоти
Республика комиссиясининг
2019 йил 25 окябрдаги йиғилиши
қарори билан тасдиқланган
(тўлдирилган нусхаси)
Ўзбекистон Республикаси Зулфия номидаги Давлат мукофотига
тақдим этиш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
1. Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиладиган номзодларга қўйиладиган умумий талаблар:
Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорлар ўзининг ватанпарварлиги, маънавий етуклиги, аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари, шунингдек, (Президент асарлари, мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсати ҳақида, истиқлол мафкураси асосида эркин фикр юрита билиши), Ватанимиз тарихи, миллий алломаларимиз ва жаҳон маданияти меросини яхши эгаллаганлиги билан ажралиб туриши лозим.
- сиёсий-ижтимоий ҳаётда фаол, ташаббускор бўлиши;
- номзодлар танлаган соҳаларида Республика ҳамда халқаро миқёсдаги танловлар ва тадбирларда ютуқларни қўлга киритган бўлиши;
- хорижий тилларни билиши инобатга олиниши;
- мукофотнинг таъсис этилиши мақсадларида оқила хотин-қиз кадрлар захирасини тайёрлаш ғояси акс этгани боис номзодларда етакчилик, нотиқлик қобилияти ҳам мужассам бўлиши лозим.
2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти номзодларининг асарларига қўйиладиган умумий талаблар:
номзоднинг илмий-ижодий ишлари ўзининг янгилиги, илмий-амалий аҳамияти, бадиий қиммати билан алоҳида ажралиб туриши, халқимиз маънавиятини юксалтириш, Мустақиллик ғояларини амалга ошириш, жамиятимизда олиб борилаётган ижтимоий, иқтисодий, маданий ва маърифий ислоҳотлар моҳиятини очиш, мамлакатимиздаги ижтимоий ва маданий ҳаётни янада яхшилаш масалаларини ҳал этишга қаратилган бўлиши;
- тавсия этилаётган ишларни баҳолашда уларнинг республикамиз ёки чет элларда чоп этилганлиги, етакчи мутахассислар томонидан юқори баҳоланганлиги, жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги инобатга олиниши зарур.
Номзодлар йўналишлар бўйича қўйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
Адабиёт соҳасида:
Номзоднинг барча жанрлар бўйича мукофотга тавсия этилаётган асарлари ғоявий-бадиий жиҳатдан юксак, муаллиф дунёқарашининг ўзига хослиги, бугунги воқеликда рўй бераётган улкан ижобий ўзгаришларни тасдиқлашга қаратилганлиги, шунингдек, оригинал бадиий-эстетик изланишлари билан ажралиб туриши керак.
- номзоднинг ижод намуналари кенг жамоатчилик ва мутахассислар томонидан эътироф этилгани, ижодий ютуқлари юқори даражада бўлиши;
-ижодий ташкилотлар, хусусан Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган ижодий танловлар ва семинарларда фаол иштирок этгани;
-адабий жамоатчилик эътирофига сазовор бўлгани;
- назм, наср, таржима борасидаги асарлари юртимизда ва хорижда, интернет тармоғида ҳам тақдим этилгани;
- мумтоз, ғарб ва рус адабиёти, шунингдек бугунги замонавий адабиётни чуқур билиши, бадиий диди юқорилиги;
- китоблари тавсиянома, тақриз асосида нашр қилингани нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Санъат соҳасида:
номзоднинг бадиий, илмий, ижодий асари (рассом, ҳайкалтарош, амалий безак устаси, дизайнер, бастакор яратган бадиий асар, санъатшунос, меъморчилик лойиҳаси, актёр яратган роллар, номерлар ва х. к.) долзарб муаммога бағишланган юксак маҳорат билан ижро этилган, танланган соҳада янгилик кашф этиш даражасида бўлиши ҳамда қадриятларни мустаҳкамланишига хизмат қилиши керак;
бадиий асар, ижрочилик, кино, театр, томоша, рақс соҳасидаги ишлар ёки санъатшунослик илмий ишларини баҳолашда уларнинг Ватанимиз ёки чет элларда чоп этилганлиги, кўргазмаларда намойиш этилганлиги, ўзбек ва жаҳон халқларининг тарихий образларини бетакрор маҳорат билан ижро этилганлиги инобатга олиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |