Жумладан:
Театр, кино ва телевидение учун яратилган асарлар соҳасида:
барча жанрларда яратилган асарлар, ижро этилган роллар юксак бадиий даражада яратилиши, мустақиллик ғояларини акс эттириши, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилиши ҳамда жамоатчилик эътирофига сазовор бўлиши лозим.
Тасвирий, амалий, безак, дизайн ва меъморчилик санъати соҳасида:
санъатнинг ҳамма турлари ва жанрлари бўйича мукофотга тавсия этилаётган асар ғоявий-бадиий жиҳатдан етук бўлиши, муаллиф дунёқарашининг ўзига хослиги, унинг воқеликка оригинал бадиий эстетик муносабати билан ажралиб туриши керак.
Номзоднинг тасвирий ва амалий санъат асарлари асосида кўргазмалар ташкил этгани;
Дизайн ва меъморчилик соҳасидаги ишларидан амалиётда фойдаланилгани инобатга олинади.
Санъатшунослик бўйича:
санъат тарихи, назарияси ва бадиий танқидчилик борасидаги тавсия этилган асарлар, телерадиосценарийлар, ижод ёки санъат турлари ва жанрларининг бирор бир соҳасининг етук асарлари бўлиши лозим.
Профессионал бастакорлик маҳорати бўйича:
кичик камер асарлар, вокал, йирик симфоник асарлар, замонавий эстрада қўшиқлари, кино ёки театр учун ёзилган мусиқа, болалар учун қўшиқлар тақдим этилиши мумкин. Улар клавир ёки партитура ноталари ва видео тасмаларга олинган ҳолатда комиссияга тақдим этилади.
Профессионал концерт ижрочилиги бўйича номзодларнинг:
- миллий-анъанавий қўшиқчилик маҳорати;
миллий замонавий эстрада қўшиқчилиги маҳорати;
миллий чолғуларда (най, дутор, рубоб, доира, чанг ва ҳ.к.) профессионал ижрочилик маҳорати;
ғарб чолғуларида (пионино, скрипка, альт, виолончель, флейта) ғарб классик ва замонавий ўзбек композиторларининг асарларини ижро этиш маҳорати инобатга олинади.
Фан соҳасида:
Номзод тақдим этаётган янгилик, кашфиёт, илмий ишланма ёки илмий асарда замонавий, илмий муаммоларни ҳал этишга бағишланган ёки халқимизнинг маънавий меросини ўрганишга қаратилган инновацион ғоялар бўлиши шарт.
илмий кашфиёт, ишланма ёки мақоланинг назарий қиммати, амалий аҳамияти илмий жамоатчилик томонидан эътироф этилгани;
ишланманинг патентлашга лаёқатлилиги;
ишланманинг иқтисодий самара бериши, илмий асосланганлиги;
турли соҳалардаги (адабиётшунослик, санъатшунослик, демография, тиббиёт, фалсафа, ҳуқуқшунослик ва ҳоказолар) илмий ишларнинг замон талаблари билан уйғунлиги;
номзоднинг илм-фан соҳасидаги изланишларининг келгусидаги самараси инобатга олинади.
Таълим соҳасида:
Номзоднинг ўқувчи ва талабалар ўртасида ўтказилган фан олимпиадалари ғолиби бўлгани;
- ўқув муассасалари қошидаги тўгаракларда машғулотлар ўтказишнинг турли усуллари бўйича тавсиялар ишлаб чиққани;
- турли кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритгани;
- таълим (масалан дарс беришда инновацион услубларни қўллаш, бўйича янгича изланишлари;
- педагогика соҳасига, мураббийликка бўлган муносабати;
- ўқув муассасасида устозларга ҳурмат, ота-она ва ўқитувчи ўртасидаги муносабатни мустаҳкамлашга, “Мактаб. Оила. Маҳалла” ҳамкорлигига қўшган ҳиссаси;
- хорижий тилларни билиши инобатга олинади.
Маданият соҳасида:
Оммавий сайл, фестивал ва бошқа тадбирлар сценарийларини ишлаб чиққанлиги, маданият ва истироҳат боғларида ўтказиладиган тадбирларни юқори савияда ташкил этганлиги;
- публицистик мақолалари, хабар ва лавҳалари республика, вилоят матбуотида ёритилгани, журналистик маҳорати;
- халқ ижодиёти ва ҳунармандчилиги маданиятини ривожлантириш йўлида астойдил меҳнат қилаётгани;
- кутубхоначилик борасидаги изланиш ва ютуқлари;
- туризмни ривожлантириш борасида таклифлари;
- теле ва радиолойиҳалари, ижтимоий тармоқларда миллий ва маърифий лойиҳаларни жорий этгани инобатга олинади.
Спорт соҳасида:
Спорт соҳасининг ривожланиши ва оммавийлигини оширишга, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган,
- спорт соҳасида қатор ютуқларга эришган;
- халқаро ва республика спорт мусобақаларидаги иштироки, ютуқларни қўлга киритган;
- спорт билан шуғулланиш билан бирга соғлом турмуш тарзи, репродуктив саломатликни кенг тарғиб этиш борасида натижаларга эришган хотин-қизлар танлаб олинади.
Жамоатчилик соҳасида:
Ўзининг миллий қадриятлар билан уйғун замонавий ва креатив ғоялари, лойиҳалари, янгича ёндошувлари билан ёшлар жамоатчилиги ўртасида танилган, эътироф этилган;
- ижтимоий муаммоларни, жамиятда долзарблик касб этган масалаларни ҳал этишга ҳисса қўшаётган ва эзгу ташаббусларини амалга оширишда жамоатчилик кучини сафарбар этиш иқтидорига эга;
- ўқишда, иш фаолиятида фаол ва фидоий бўлган, алоҳида иқтидор қирраси маҳаллий, республика ва халқаро миқёсда эътироф этилган;
- ёшларни ўз ортидан эргаштира оладиган, ташаббускор, замонавий билим ва салоҳиятга, нотиқлик истеъдодига, етакчилик қобилиятига эга;
- ўз инновацион лойиҳаларини жорий қилиб маҳсулотлар ишлаб чиқараётган ва хотин-қизларни ҳамда ногиронларни иш ўрни билан таъминлаган;
- халқаро ва республика миқёсида мамлакатимиз хотин-қизларининг интелектуал салоҳиятини, ишлаб ишлаб чиқараётган маҳсулотларини тарғиб қилаётган, бир қатор ютуқларга эришган хотин-қизлар танлаб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |