Жорий йилнинг 15 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. Тошкулов томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, Тошкент молия институтининг
Жорий йилнинг 15 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошкулов томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, Тошкент молия институтининг:
Т А К Л И Ф Л А Р
Олий ва профессионал таълим тизимида талабаликка қабул қилиш бўйича: Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг 11 йиллик базасига асосан баҳолари бўйича умумий йиғиндисига қараб ва ёки тегишли мутахассисликлар бўйича сертификатларга эга бўлганларни ОТМ га қабул қилиш ва бу орқали ОТМ иштирокини бекор қилиш;
Ўқиш йўналишларини ўзгартиришда талабалар томонидан паспорт маълумотлари ва доимий яшаш жойларини қалбакилаштириш ҳолатларини олдини олиш ва ҳақиқийлигини текшириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тегишли органлар билан биргаликда ахборот алмашинув тизимини интеграция қилиш.
Хорижга ўқишга юборишга ихтисослашган консалтинг фирмалар фаолиятини назоратга олиш бўйича: Хорижга ўқишга юборишга ихтисослашган консалтинг фирмалар фаолиятини назоратга олиш мақсадида фирмаларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан лицензия беришни жорий этиш.
Тизимга ходимларни ишга қабул қилиш бўйича: Олий таълим муассасалари тизимига ходимларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш Агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали “vacancy.argos.uz” орқали ўтказилаётган очиқ танловлар тизими орқали ишга қабул қилиш.
Бюджет маблағлари сарфланиши мониторинги фақат очиқлик механизими билан эришилади бу дегани ўқув юртлари педагоглар, ходимлар молиявий аҳволи бўйича маълумотларга кўра билиш имконияти барчага узликсиз яратилади, Марказлашган маблағ – Олий ва ўрта махсус вазирлигидан ажратилган маблағлар ва тўлов контрактлари - талабалардан келиб тушган маблағларни сарфланиши бўйича коррупцияга қарши курариш “Комплаенс назорати” тизимини бошқариш бўлимига:
- “УзАСБО” программаси орқали онлайн тарзда молиявий ишларни кузатиб бориш имконини бериш керак;
- “УзАСБО” программасига киришда (парол) берилиши юзасидан вазирликнинг бўйруғи бўлиши керак.
Таълим муассасаларини жиҳозлаш жараёнида етказиб берувчилар томонидан шартнома шартларини бажармаслик, товарларни ўз вақтида етказиб бермаслик ёки умуман етказиб бермаслик ҳолатлари мавжуд. Бироқ, ушбу ҳолатлар бўйича етказиб берувчига нисбатан тегишли чоралар белгиланмаган. Товарларни асоссиз равишда етказиб бермаслик холатлари бўйича ҳар бир кечиктирилган кун учун етказиб берувчига нисбатан жарималар белгилаш ва уларни ноинсоф етказиб берувчилар реестрига киритган ҳолда савдолардан муайян муддатга четлаштириш.
Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи в.б. Ш.Жалилов