Жонингизга жон бўлай жонимга дармоним отам. Камтарин пиру бадавлат шавкатим шоним отам



Download 38,55 Kb.
bet12/15
Sana24.02.2022
Hajmi38,55 Kb.
#196452
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Sherali Jo rayev qo shiqlari

29. Дийдалар
Ҳуснинг олдида ёришгай ғам тўла бу дийдалар, {х2}
Дарди йўқлар кўрса ҳамки, қалбим беун тинталар.

Ҳуснингу одобу хулқинг барчани қилмиш асир,


Таҳсин айтмиш сенга юз минглаб қадар волидалар. {х2}

Бу жаҳон ойинасида бир кўриш ишқи билан, {х2}


Неча Хусрав, неча Фарҳод ойина олдидалар. {х2}

Сенку Лайлидин гўзалроқ ҳамда Шириндан ширин, {х2}


Жон олар лутфинг валекин жон ато бу хандалар. {х2}

Aндижондин топмайин, бордим Самарқанд, Хоразм,


Қайга бормай менга ҳамдам қанча ошиқ йўлдалар.

Менга дерлар: бедаво ошиқ, сенга йўл қайдадур? {х3}


Неча Фарҳод тоғу тошда қанча Мажнун чўлдалар.
Қанча Фарҳод тоғу тошда неча Мажнун чўлдалар.

Менки ошиқлик йўлидин қайтмасам охир келиб,


Ошино бўлғайки албат, муаззам мавлудалар. {х2}

Ҳуснинг олдида ёришгай ғам тўла бу дийдалар,


Васлинг излаб кеча-кундуз танда жоним қийналар. {х3}
30. Онагинам
Онагинам, онагинам,
Дориломон кунлар келди, шафақлари ол,
Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор.
Чор тарафда шайланишар ва созлашар тор,
Олча гулин кўзларингга суртасан беҳол.
Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор.

Боғларингда етилгуси ҳар мевали шох,


Ризқдур бизга ризққа доим бир илинжликдур.
Ўғлонларинг келар мана очишиб қучоқ,
Оғил-қизлар мева каби бир ширинликдур.

Онагинам, онагинам,


Дориломон кунлар келди, шафақларинг ол,
Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор.

Онагинам,


Ўзинг тортма давралардан эл чорлаганда,
Тирикликнинг байрами деб созлаганда тор,
Ўзинг сўлғин лаблар билан пичирлагандай:
Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор.

Онагинам, онагинам,


Дориломон кунлар келди, нурлари ял-ял,
Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор.


31. Она турар
Она турар қўлда гулдаста,
Қурол тутган ҳайкал қошида.
У томонга боқарди аста,
Хасталанган кўзда ёш ила.

Гўё она сўзларди унга,


У ҳам қулоқ солар эди жим.
Aйтгил бола, сени бу ерда
Ушлаб қолган бунча йил у ким?

Нега бунча йўлга қаратдинг,


Наҳот онанг унутган бўлсанг?
Соч оқариб, мадорлар кетди,
Наҳот бола, буни билмасанг?

Соч оқариб, мадорлар кетди,


Сен болажон, буни билмасанг?

Шу пайт олам жимликка чўкди,


Фақат она пичирлар ҳамон.
Ҳайкал эса бошин кўтариб,
Мағрур боқар онаизор томон.

Онажоним, оқ сутинг ҳаққи,


Aйтганингни ман бажо қилдим.
Юртим учун керак бўлганда
Aйтганингдек жон фидо қилдим.

Кечир мани, азиз онажон,


Кечикканим боиси шудир.
Энди она, бошингни кўтар,
Aхир бу кун ғалаба кундир.

Энди она, бошингни кўтар,


Aхир бу кун ғалаба кундир.

Она турар қўлда гулдаста,


Қурол тутган ҳайкал қошида.



Download 38,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish