Йўлнинг юқори қурилмаси элементлари
Режа
1.Йўлнинг юқори қурилмасининг конструкцияси.
2.Йўлнинг юқори қурилмасининг асосий элементлари.
3.Йўлнинг юқори қурилмасининг асосий турлари.
“Йўлнинг юқори қурилмасининг асосий элементлари. Йўлнинг устки тузилиши турлари” Reja. 1.Йўлнинг юқори қурилмасининг конструкцияси. 2.Йўлнинг юқори қурилмасининг асосий элементлари. 3.Йўлнинг юқори қурилмасининг асосий турлари. Йўлнинг устки қурилмалари таркиб ҳаракатини йўналтиришга, ғилдираклар орқали ҳаракат кучларини қабул қилиш ва уларни йўлнинг остки қисмига ўтказишга хизмат қилади.
1-ер полотносининг грунт тўкмаси; 2—қош чизиқ (бровка); 3— йўл чети (обочина); 4- қум қатлами; 5— балласт қатлами; 6—ёнбағир (откос); 7—берма; 8—резерв (захира ўймаси); 9— сув қочирувчи ариқча.
1-релслар; 2-шпалалар; 3-релсларнинг оралиқ маҳкамлагичлар; 4-шчебен балласт; 5-қумли тўшама.
Йўлнинг устки қурилмалари (1, 2 расм) комплекс конструкция бўлиб, балласт қатлами, шпалалар, релслар, релс маҳкамлагичлар, силжишга қарши мосламалар, стрелкали ўтказгичлар, кўприк ва ўтказгичларнинг брусларидан таркиб топади. Шпалалар билан бириктирилган релслар релсли - шпалали йўл панжараларини ташкил қилади. Унинг шпалалари ер полотносининг асосий майдончаси устига тўшалган балласт қатламига қўйилади. Балласт қатлами қалинлиги ва шпалалар орасидаги масофа ер полотносига бўладиган босимни унинг босим вақтида эзилиши ва босим йўқолгандан кейин асл ҳолига қайтишини таъминлаши керак. 3 расмда йўл устки қурилмасининг ягона конструкция сифатида ишлаши кўрсатилган. Ҳаракат таркибининг босими ғилдиракларнинг йўл билан туташган жойидан пастга томон узоқлашган сари таъсир юзаси катталаша боради ва ер полотноси сатҳига тахминан 0,8·10 кПа куч билан бир текисда тарқалади.
Йўлнинг юқори қурилмасининг асосий вазифалари бу – рельс излари бўйлаб харакатланувчи составни йўналтириш, харакатланувчи составдан тушадиган юкларни упругий қайта ишлаб уни пастки қурилмага узатиш. Бу хамма мақсадларга етиш учун йўлнинг юқори қурилмасининг элементлари бирдамликда ишлаши керек ва шунингдек улар худди битта конструкциядек ишлаши керак.
Йўлни юқори қурилмасига қўйиладиган асосий талаблар бу – йўлнинг юқори қурилмаси элементлари мустахкам ва ишончли ишлаши керак, харакатланувчи составни белгиланган тезликда хафсиз харакатини таминлаб бериши керак, фойдаланишда ва тузилиши арзон бўлиб иложи борича узоқ муддат ишлаши керак.
Йўлнинг устки қурилмалари жуда мураккаб шароитларда ишлайди, ўтаётган поездлар, ёғингарчилик, шамол, ҳаво ҳароратининг ўзгариши таъсирида бўлиб, етарли мустахқам, чидамли, узоқ муддат ишлайдиган ва тежамкор бўлиши керак. Йўлнинг юкланганлигига қараб магистрал темир йўлларда уч турдаги йўлнинг устки қурилмалари қўлланади.
Темир йўлларда устки қурилмаларнинг турлари
Устки қурилма тури
Йўлнинг йиллик юкланганлиги, млн ткм/км
Бош йўллар
даги релс массаси кг/м
Шпала тури
1 км йўлдаги шпалалар сони, дона
Балласт тури
тўғри йўлларда
Эгри
лик
ларда R≤1200м ва V≥120 км/с;
R≤2000м
Ўта оғир
50 дан ортиқ
75
Темир бетон ва 1 тур тўйинтирилган ёғоч шпалалар
1840
2000
қумли асосдаги парчаланган тош (шчебень) ва асбестли
Оғир
25-50
65
Юқорида-
гидек
1840
2000
Юқорида
гидек
Нормал
25 гача
50
Юқорида
гидек
1840
2000
Юқоридаги
дек, ҳамда карьер шағали ва чиғаноқлар.
Йўлнинг контрукциясини лойиҳалаш ва танлашнинг асосий тамойиллари
Йўл конструкциясини лойиҳалаш ва танлаш жараёнида қуйидаги энг асосий қоидалар қабул қилинган (т.ф.д., проф. Шахунянц Г.М. ишларида баён этилган).
1. Йўл – бу барча элементлари биргаликда ишлайдиган умумий конструкция. Бирон бир элементининг конструкцияси ёки ишидаги ўзгаришлар уларнинг ҳар бирида ҳамда умуман йўлда, йўл ва ҳаракатланувчи составнинг биргаликдаги ишида, йўл ва ҳаракатланувчи составни (йўлга боғлиқ бўлган қисмини) соз ҳолатда сақлаш ва таъмирлашга сарф–харажатларда ўзгаришларга олиб келади.
2. Йўлнинг конструкцияси, умуман йўлнинг ўзини ва унинг ҳар бир элементининг иши, хизмат муддатлари ҳамда йўлни соз ҳолда сақлаш ва таъмирлашга сарф–ҳаражатлар эксплуатация ишлари шароитлари ва ҳажми билан белгиланади (линия юкларининг оз–кўплиги, поездларнинг массаси ва ҳаракат тезлиги, экипаж конструкцияси, ғилдирак жуфтларидан релсга тушадиган юкланиши, тортиш тури, ўзаро мулоқот турлари, ташиладиган юкларнинг характери ва ҳ.к.). Бунда иқлимий, геологик ва ҳ.к. маҳаллий ўзига хосликларнинг аҳамияти катта.
3. Йўлни қуриш, соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш тизими ҳамда йўл ишларини механизациялаш айрим ҳолларда конструкцияни танлашга, уни янада ривожлантирилишига ва такомиллаштирилишига таъсир кўрсатади.
4. Иқтисодий мақбуллиги, умумдавлат эҳтиёж ва вазифалари йўл конструкцияси ва элементларини, йўлни қуриш, соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш ва мустаҳкамлаш ишларини ташкил этиш ва механизациялаш тизимларини узил–кесил танлаш
Темир йўл оғир шароитларда машаққатли ишларни амалга оширувчи инженерлик иншоотидир. Йўлдан катта массага ва катта тезликка эга поездлар юради. Ҳаракатланувчи состав ғилдираклари релсларга жуда катта босим билан таъсир этади, ҳаракат вақтида эса бу куч гоҳида 1.5 маротаба ва ундан кўпроққа ортади. Ғилдираклар ва йўллардаги нотекисликларни, изларни уланган жойларидаги зазорларни, зарарли бўшлиқларни, йўл ва ҳаракатланувчи составни соз ҳолатда сақлаш нормаларидан чиқиб кетиш ҳолларини (йўл қўярли чегара доирасида) мавжудлиги, ҳамда рессораланмаган массалар ва рессора усти қурилмалари тебранишларининг таъсири релсларга ҳаракатланувчи юклардан ўтадиган горизонтал ва вертикал кучларни вақт давомида тез–тез ўзгариб туришига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |