Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

Альдерфернинг назариясига биноан инсон эҳтиёжларини уч гуруҳга 
бирлаштирса бўлади: 
. ўсиш эҳтиёжлари; 
. алоқа эҳтиёжлари; 
. яшаш эҳтиёжлари. 


119 
Яшаш эҳтиёжлари Маслоу пирамидасидаги дастлабки эҳтиёжларнинг 
икки гуруҳини ўз ичига олади дейиш мумкин. Алоқа эҳтиёжларини 
мансублик ва дахлдорлик эҳтиёжларига қўшса бўлади. Бу эҳтиёжлар 
инсоннинг ижтимоий табиатини, унинг оила аъзоси бўлиш, ҳамкасблар, 
дўстлар орттириш, бошлиқлар ва қўл остидагилар билан бирга бўлиш 
ниятини акс эттиради. Шу сабабли мазкур гуруҳга Маслоу пирамидасидан 
эътироф этилиш ва ўзини қарор топтириш эҳтиёжларининг бир қисмини 
киритиш мумкин. Ўсиш эҳтиёжлари Маслоу пирамидасидаги ўзини намоён 
этиш эҳтиёжларига ўхшайди ҳамда ўзини қарор топтириш ва эътироф 
этилиш гуруҳлари эҳтиёжларини ҳам ўз ичига олади, шунингдек, ўзини 
камол топтиришга интилиш билан боғлиқдир. 
Эҳтиёжларнинг ана шу уччала гуруҳи поғона тарзида жойлашган. Аммо, 
А.Маслоудан фарқли равишда К.Альдерфер ҳаракат икки томонлама боради, 
деб ҳисоблайди. Агар қуйи поғона эҳтиёжи қондирилса, ҳаракат юқорига 
қараб боради. Бунда эҳтиёжларнинг кўтарилиши аниқликдан бироз 
мавҳумликка қараб силжийди. Агар юқорироқ поғона эҳтиёжи 
қондирилмаса, ҳаракат пастга қараб боради. Бунда пастроқ, аммо аниқроқ 
поғона эҳтиёжларининг ҳаракат даражаси кучаяди. 
Эҳтиёжлар даражалари бўйлаб юқорилаш ҳаракати жараёнини 
Альдерфер эҳтиёжларнинг қондирилиш жараёни деб атади, пастлаш ҳаракати 
жараёнини эса фрустрация, яъни эҳтиёжни қондириш йўлидаги мағлубият, 
деб атади. 
Бу эса, агар юқорироқ поғонадаги эҳтиёжларни қондириш имконияти 
бўлмаса, эҳтиёжларнинг қуйироқ поғонасига мос келадиган мотивлашнинг 
самарали шаклларини излашда менежерларга қўшимча имкониятлар очиб 
беради. Масалан, агар ташкилотда инсоннинг ўсишга бўлган эҳтиёжларини 
қондириш учун имконият бўлмаса, у алоқа эҳтиёжидан фойдаланиши, 
ташкилот эса унга мана шундай имкониятни яратиб бериши мумкин. 


120 
Фредерик Герцбергнинг икки омил назариясида айтилишича, 
қаноатланиш ва қаноатланмаслик (эҳтиёжларнинг қондирилиши ёки 
қондирилмаслиги)ни келтириб чиқарувчи омиллар нуқтаи назаридан олганда, 
мазкур жараёнлар иккита турли жараёндан иборат, яъни қаноатланмаслик 
ошиб боришини келтириб чиқарган омиллар бартараф этилган тақдирда, 
қаноатланиш албатта ошиб боравермайди. 
“Қаноатланиш - қаноатланмаслик” жараёни асосан ишнинг мазмуни 
билан боғлиқ бўлган омиллар, яъни ички омиллар таъсирида юзага келади. 
Мазкур омиллар инсоннинг феъл-атворига, одобига кучли таъсир ўтказади. 
Улар мотивлаштирувчи таъсирлар деб аталади ва эҳтиёжларнинг мустақил 
гуруҳи деб қаралади. Буни умумлашма тарзда ўсишдаги эҳтиёжлар гуруҳи 
деб таърифлайдилар. Муваффақиятга эришиш, тан олиниш, масъулият, 
юқори кўтарилиш, ишнинг ўзи ва ўсиш имконияти шулар жумласига киради. 
“Қаноатланмаслик - қаноатланиш” жараёни асосан иш олиб бориладиган 
муҳит билан боғлиқ бўлган омиллар, яъни ташқи омиллар таъсирида вужудга 
келади. Бундай омилларнинг йўқлиги ходимларда қаноатланмаслик 
туйғусини юзага келтиради. Айни вақтда уларнинг мавжудлиги албатта 
қаноатланишни келтириб чиқаравермайди, яъни бу омиллар мотивловчилик 
ролини ўйнамайди. Уларни “соғлиқ” омиллари деб атайдилар. Уларни 
инсоннинг қийинчиликларни, хоҳишлар ва муаммоларни бартараф этиш 
эҳтиёжи гуруҳи деб ҳисоблаш мумкин. Иш жойидаги шароитлар, иш 
тартиби, раҳбариятнинг назорати, касбдошлар ва қуйи ходимлар билан 
муносабат, иш ҳақи кабилар ана шу омиллар жумласига киради. 
Демак, ходимларнинг қаноатланмаслик туйғусини сезган менежер шу 
ҳолатга сабаб бўлган омилларга биринчи галда эътибор бериб, уларга барҳам 
бериш учун ҳамма чораларни кўриши керак. Сўнгра менежер мотивловчи 
омилларни ишга солиб, ходимларни қаноатлантиришга эришиш орқали 
юқори натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қилиши керак. 


121 
Булардан ташқари мотивлашнинг процессуал назариялари ҳам бор. 
Уларда мотивация жараёни қандай тузилиши ва одамларни кўнгилдагидек 
натижаларга эришиш учун қандай қилиб мотивлаш йўллари кўрсатилади. 
Уларда киши мақсадга эришиш учун ўз куч-ғайратини қай тарзда 
тақсимлаши ва бу жараёнда хулқнинг қайси турини танлаб олиши таҳлил 
этилади. Шу назарияларга биноан шахснинг феъл-атвори мазкур вазиятда ўзи 
танлаб олган одоб тоифасининг эҳтимолий оқибатлари билан боғлиқ бўлган 
идрок ва умидларнинг функцияси ҳамдир. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish