Ўйланиб уйлан, уйланиб ўйлан Тошкент 2010


Ҳар қандай эркакка ҳунарсиз бўлиш хўрлик кел



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/63
Sana23.09.2022
Hajmi1,35 Mb.
#849904
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   63
Bog'liq
O‘ylanib uylan, uylanib o‘ylan [@kitoblar1]

Ҳар қандай эркакка ҳунарсиз бўлиш хўрлик кел
-
тириши муқаррар бўлганидек, аёл кишига уйсиз 
қолиш ўлим билан баробардир.
Айниқса, эрсиз аёл
-
нинг ўз уйи унинг ҳам паноҳи, ҳам ҳаётининг устунидир.
Шу нуқтаи назардан қараганда, отага, кўпинча, 
раҳматни ҳунарли бўлган ўғли келтиради, саодатни эса 
уйли-жойли бўлган қизи.
Яна бир бошқотирма
(Оила қуришга тайёргарлик кўраётганлар учун 2­машқ
)
Тасаввур қилинг, икки миллион йил олдин катта бир 
ғорнинг ичида икки-уч юз нафар ибтидоий одамлар қа-
биласи яшайди. Эркаклар эрталаб қўлларига ёғоч най
-
заларни ва тошболталарини олиб, эгниларига ҳайвон 
терисини кийиб, биргалашиб ов қилишга чиқиб кетиша
-
ди. Аёллар эса ғор ичида болалар ва қарияларга қараб 
қолиб, «уй юмушлари» билан банд бўлишади.
Кечки пайт эса эркаклар қийқиришиб, шу кунги ўлжа 
– катта бир буқани судраб келишади ва барча қабила 
аъзолари билан биргаликда уни пишириб ейишади. 
Ҳамманинг қорни тўйиб, «базм» тугаганидан кейин ҳеч 
ким «уй-уйига» ҳам кетмайди, бу ерда «алоҳида хона
-
лар» ҳам йўқ... Табиий-ки, у пайтларда бизнинг тушун
-
чамиздаги «оила»дан ҳали асар ҳам бўлмаган...
Демак, ҳар бир аёл қабиладаги барча эркаклар
-
нинг хотини, ҳар бир эркак эса ҳамма аёлларнинг эри 
бўлиб ҳисобланган. Бундай шароитда (бундай оилада) 
туғилган болалар ҳам умумий бўлиши табиий, албатта. 
Чунки қайси бола қайси отадан туғилганлигини аниқлаб 
бўлмаса ҳам, лекин ҳар бир она ўз фарзандини аниқ 
билади.
2 –


18
Энди бир бош қотириб кўринг: агар болаларнинг она
-
си маълум, лекин отаси кимлигини аниқлаб бўлмаса, 
унда шу одамлар яшаб турган «уй», яъни ғор, унинг 
ичидаги идиш-товоқ, қурол-яроқ, кийим-кечак ва озуқа 
заҳираларининг меросхўри ким бўлиб қолади – қиз бо
-
лами ёки ўғил?
Бу жуда муҳим масала, чунки, ўзингиз тушунасиз, 
ким меросхўр бўлса, демак, келгусида катта «оила
-
нинг» хўжайини ҳам ана шу бўлади.
(Изоҳ: тўғри жавоб китобнинг охирида.)

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish