Jizzax politexnika instituti


Asosiy turdagi mahsulotlarni ishlab chiqarish to’g’risida ma’lumot



Download 221,59 Kb.
bet4/4
Sana12.04.2020
Hajmi221,59 Kb.
#44048
1   2   3   4
Bog'liq
O'razaliyev Jahongir kurs ishi


Asosiy turdagi mahsulotlarni ishlab chiqarish to’g’risida ma’lumot

Mahsulot nomi

O’lchov birligi

2014 y.

2015 y.

2016 y.

Yanvar-avgust, 2017

Yengil avtomobillar

ming dona 

245,7

185,4

88,2

94,59

ISUZU avtobuslari

Dona

2 588

754

908

583

ISUZU yuk mashinalari

Dona

1 217

3 056

2 512

1 768

MAN yuk mashinalari

Dona

1 245

1 250

1 005

858

Akkumulyatorlar

ming dona

485

603,4

584,7

425,7

Kuch agregatlari

ming dona

133,7

87,1

44,1

66,8


2017 yil yakunida quyidagi loyihalarning amalga oshirilishi yakunlandi:
2017 yil anvar-avgust oylari yakuniga ko`ra “O‘zavtosanoat” AJ korxonalarida 6 057,6 mlrd. so‘mlik  tovar mahsulotlari ishlab chiqarildi. O‘sish hajmi 2016 yil holatiga ko`ra 2 barobarni tashkil etdi.

2017 yilning 1 sentabr holatiga ko‘ra kompaniyaning 33 korxonasi Xalqaro ISO 9001:2008 talablariga javob beruvchi sifat menejmenti tizimi sertifikatlariga  ega. 

2017 yil 1 sentabr holatiga ko‘ra tarmoqda 24,1 ming nafardan ortiq insonlar faoliyat yuritishadi.

 

2016 yil yakunida quyidagi loyihalarning amalga oshirilishi yakunlandi:



Yil yakuniga ko‘ra, 240 ta yangi ish o‘rnini tashkil etuvchi umumiy qiymati 162,64  million AQSH dollari miqdoridagi 3 ta loyiha amaliyotga joriy etilgan.

1. «T250» avtomobillari uchun yirik gabaritli qolipli payvandlash panellari ishlab chiqarishni tashkil etish

2. Avtomobillar uchun alyuminiydan tayyorlangan jihozlarni ishlab chiqarishni tashkil etish

3.  «T250» rusumidagi  yengil avtomobillarni ishlab chiqarishni  tashkil etish. 
Yengil avtomobillar ishlab chiqarilish o`sishining dinamikasi

 

Avtobuslar va yuk mashinalari ishlab chiqarilishi o’sishining dinamikasi





O’zbekistonda yengil avtomobillarni ishlab chiqarilish statistikasi.Davlat Stat Qo’m.

Model

Ishlab chiqarish ko’rsatkichlari

2017

 2016

Динамика

Damas

22,496

16,817

+33,8%

Matiz

13,002

2,933

+ 4,4 marta

Nexia R3

34,544

32,166

+7,4%

Spark / R2

22,360

17,735

+26,1%

Gentra / Lacetti

19,164

9,443

+ 2 marta

Cobalt

18,014

3,880

+ 4,6 marta

Orlando

388

336

+15,5%

Captiva

4,540

2,148

+ 2,1 marta

Malibu

963

216

+ 4,5 marta

Jami

135,471

85,674

+58,1%

Xulosa va takliflar

Bоshqаruv tizimlаrini lоyihаlаsh usullаrining rivоjlаnishisiz bоshqаruvni tакоmillаshtirish vа ishlаb chiqаrishning sаmаrаdоrligini оshirish, ko’zlangan maqsadlarga yetishish, maxsulot va xizmatlar sifatini oshirish , moliyaviy barqarorlikka erishish ,ishlab chiqarishning uzluksizligini ta’minlash qiyin кеchаdi

chunki:

birinchidаn, yangi shаrоitlаrdа qаtоr hоllаrdа bоzоr munоsаbаtlаri

tаlаblаrigа jаvоb bеrmаydigаn, bоshqаruv vаzifаlаrining dеfоrmаtsiyalаnishi хаvfini tug'dirаdigаn esкi tаshкiliy shакllаrdаn fоydаlаnish mumкin emаs;



iккinchidаn, хo’jаliк bоshqаruvi sоhаsigа tехniк tizimlаrni bоshqаrish

qоnuniyatlаrini кo’chirib bo’lmаydi. Tаshкiliy mехаnizmni tакоmillаshtirishgа

коmplекs yondаshuv аvvаl кo’p jihаtdаn аvtоmаtlаshtirilgаn bоshqаruv

tizimlаri (АBT)ni jоriy qilish vа ulаrdаn fоydаlаnish ishlаri – judа muhim sаnаlgаn, birоq bаrchа dаrаjаdаgi bоshqаruvni rivоjlаntirishdа yagоnа bo’lmаgаn ish bilаn аlmаshtirilgаn edi. АBTni yarаtish ishining o’zi esа bа’zаn bоshqаruv tizimini yaхshilаshdаn аyri hоldа оlib bоrilаdi, tаshкiliy оmillаr bilаn еtаrli dаrаjаdа bоg’lаnmаydi;



uchinchidаn, tizimni tаshкil qilish fаqаt tаjribа, аnаlоgiya, оdаtiy sхеmа

vа, nihоyat, intuitsiyagаginа emаs, bаlкi tаshкiliy lоyihаlаshning ilmiy

usullаrigа hаm tаyanishi кеrак;

to’rtinchidаn, murаккаb mехаnizm – bоshqаruv mехаnizmini lоyihаlаsh

tаshкiliy tizimlаrni shакllаntirish usulоlоgiyasidаn хаbаrdоr mutахаssislаr zimmаsigа yuкlаtilishi lоzim.

Bоshqаruv qаrоrini tаyyorlаsh jаrаyoni vаzifаni tushunib еtish vа mаqsаdni аniqlаb оlishdаn bоshlаnаdi.

Qаbul qilinаdigаn bоshqаruv qаrоrlаri izchil, istiqbоlli vа ilmiy аsоslаngаnbo’lishi lоzim.

Qаrоr qаbul qilish jаrаyoni mаqsаdni qo’yish, оmillаrni bеlgilаsh, bir

nеchtа vаriаntni tаyyorlаsh, ulаr оrаsidаn eng yaхshisini tаnlаb оlish vа qаbul qilingаn qаrоrni tаshкiliy rаsmiylаshtirishdаn ibоrаt bo’lаdi.

Qаbul qilingаn qаrоrning ijrоsini tаshкil etish tоpshiriqni ijrоchilаrgа

еtкаzish, ish hаjmini bеlgilаsh, ijrо muddаtini vа nаzоrаtni o’rnаtishdаn ibоrаt bo’lаdi.

Yiriк dаsturlаrni аmаlgа оshirish mоddiy tа’minоtgа, каdrlаrni qаytа

tаyyorlаshgа, bа’zаn esа аlmаshtirishgа muhtоj bo’lаdi.


Sаmаrаdоrliкni bаhоlаsh аmаldаgi tuzilish, ishlаb chiqilаyotgаn lоyihаlаr yoкi rеjаlаshtirilgаn tаdbirlаrning prоgrеssivligi dаrаjаsini аniqlаsh imкоnini bеruvchi lоyihаviy vа rеjаviy qаrоrlаrni ishlаb chiqishning muhim elеmеnti hisоblаnаdi vа tuzilishning eng rаtsiоnаl vаriаntini yoкi uni tакоmillаshtirish usulini tаnlаsh mаqsаdidа аmаlgа оshirilаdi. Tаshкiliy tuzilishning sаmаrаdоrligi lоyihаlаsh bоsqichidа, аmаldаgi tаshкilоtlаrning bоshqаruv tuzilishlаrini tаhlil qilishdа bоshqаruvni tакоmillаshtirish chоrа-tаdbirlаrini rеjаlаshtirish vа аmаlgа оshirish uchun bаhоlаnishi kerak.

ILOVALAR
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

2017 — 2021 ЙИЛЛАРДА АВТОМОБИЛЬ САНОАТИНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА БОШҚАРУВИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 454-модда)

[Кўчирма]

«Ўзавтосаноат» АК иштирокчиси (акциядор) бўлган автомобиль саноатини корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, ташқи бозорларда кучли рақобат муҳити ва валюта сиёсатини либерализация қилиш шароитларида унинг барқарор ривожланишини таъминлаш, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда ташкилотларнинг ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш мақсадида:

1. «Ўзавтосаноат» АК, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси номини ташкилий-ҳуқуқий тузилиши — акционерлик жамияти (кейинги ўринларда — Ўзавтосаноат АЖ) қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар 2017 — 2021 йилларда «Ўзавтосаноат» АЖнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

маҳсулотларнинг янги замонавий турлари ва маркаларини ўзлаштиришга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда, амалга ошириш ҳисобига ташқи ва ички бозорларда рақобатдош автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни таъминлаш;

ташқи бозорларни ва экспорт қилинаётган маҳсулотларни янада диверсификация қилиш, ташқи бозорлардаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш;

бутловчи буюмлар ва узеллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, автомобилсозликни ривожлантириш учун зарур бўлган базавий хомашё ва материаллар ишлаб чиқаришни ўзлаштириши ва унинг ҳажмини кўпайтириш бўйича тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига импортнинг улушини қисқартириш ва маҳсулотлар таннархини пасайтириш;

ташқи бозорларда қаттиқ рақобат муҳити ва валюта сиёсатини либерализация қилиш шароитида тармоқнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, «Ўзавтосаноат» АЖ ташкилотлари рентабеллигини ошириш ва уларни молиявий қўллаб-қувватлашни кучайтириш;

халқаро замонавий стандартларни жорий этиш йўли билан «Ўзавтосаноат» АЖ ташкилотларини корпоратив бошқарувини такомиллаштириш;

тармоқнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, «Ўзавтосаноат» АЖнинг ишлаб чиқариш ташкилотлари билан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда илмий муассасалар ўртасидаги кооперацияни кучайтириш, соҳага ёш ва иқтидорли мутахассисларни жалб қилиш;

мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг чакана савдоси ва аҳолига сервис хизмат кўрсатиш тизимини тубдан яхшилаш, замонавий талабларга мувофиқ «Ўзавтосаноат» АЖ ташкилотлари савдоларининг шаффофлигини ва самарадорлигини ошириш;

илмий-амалий тадқиқотлар ва инновация ишланмаларини ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнларига татбиқ қилиш, фан ва ишлаб чиқаришнинг янада мустаҳкам алоқасини таъминлаш.

3. «Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор тизимлар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси автомобиль тармоғини ривожлантириш Дастури (кейинги ўринларда — Дастур), 2021 йилда «Ўзавтосаноат» АЖда товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробарга ошириш, 800 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан импортнинг улушини 12,5 фоизга қисқартириш, тармоқ корхоналарида банд бўлганлар сони 1,2 баробарга кўпайишга эришишни назарда тутган ҳолда, маъқулласин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олган:

2017 — 2021 йилларда «Ўзавтосаноат» АЖнинг мақсадли ривожлантириш кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;

2017 — 2021 йилларда «Ўзавтосаноат» АЖнинг инвестиция дастури кўрсаткичлари 2-иловага* мувофиқ ҳамда автотранспорт воситалари ва техникасининг янги моделлари, «Ўзавтосаноат» АЖ корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, автомобиль қисмлари ва базавий материалларини маҳаллийлаштириш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2а- 2в-иловаларига* мувофиқ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига «Ўзавтосаноат» АЖнинг бозор конъюнктурасининг ўзгаришларидан, автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси ривожланиши ва инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган таклифлари асосида Дастурга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. «Ўзавтосаноат» АЖ таъсисчиларининг:

«Ўзавтосаноат» АЖ Кузатув кенгашининг янгиланган таркибини 3-иловага* мувофиқ;

«Ўзавтосаноат» АЖнинг ташкилий тузилмасини 4-иловага* мувофиқ;

«Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 86 нафардан иборат бўлган ижро аппаратининг янги тузилмасини 5-иловага* мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилансинки, «Ўзавтосаноат» АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши қарори билан, зарурат туғилганда, тегишли сарф-харажатларни акционерлик жамиятининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланган ҳолда, «Ўзавтосаноат» АЖ ижро аппаратининг тузилмаси ва сонига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

5. Қуйидаги вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарларига:

«Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг ташкилотлари Дастурдаги кўрсаткичларга эришишни таъминлаш, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идоралар, тижорат банклари билан биргаликда, хорижий ҳамкорлар ва муҳандислик марказларини жалб этган ҳолда, 2а- 2в-иловаларига киритилган инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар Дастурни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун зарур бўлган лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, молиялаштиришни очиш билан боғлиқ масалаларни ечишда «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан киритиладиган ҳужжатларни тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини ва мувофиқлаштиришни таъминлаш бўйича шахсий масъулият юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда Дастурда назарда тутилган, зарурат бўлганда, уларнинг асосий кўрсаткичларини амалга ошириш муддатлари, ҳажми ва молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда, унга инвестиция лойиҳаларини ўрнатилган тартибда киритилишини таъминласин.

9. «Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқарув органлари билан биргаликда икки ой муддатда автомобиль саноати учун зарур бўлган базавий материаллар ва хомашёни, жумладан 6-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича, ишлаб чиқаришни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарори билан ташкил этилган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича Махсус идоралараро комиссиясига ўрнатилган тартибда киритсин.

* 1 — 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

10. 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖда ишлаб чиқарилган автомобилларга 27 фоиз миқдорида акциз солиғи ставкаси белгилансин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2699-сонли қарорига тегишли ўзгартириш киритилсин.

Белгилансинки, қарорнинг мазкур банди «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖда ишлаб чиқариладиган автомобилларга 2017 йилнинг 1 июнигача тузилган шартномалар бўйича автомобилнинг 85 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги тўлов амалга оширилган автомобилларга татбиқ этилмайди.

11. «Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Пскент автомобиль полигонини автомобилларни тажрибадан ўтказиш ҳудудий базасини ташкил этиш учун «Ўзавтосаноат» АЖнинг устав жамғармасига давлат улуши сифатида ўтказилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

«Ўзавтосаноат» АЖ Пскент автомобиль полигони ўрнида автомобилларни сертификация, йўл-полигон, иқлим, кўргазмали ва бошқа лаборатория тажрибаларидан, шунингдек, спорт тадбирлари ўтказиш имконини берадиган янги замонавий корхона ташкил этсин.

12. 2020 йилнинг 1 январигача:

а) «Ўзавтосаноат» АЖ Пскент автомобиль полигони ўрнида ташкил этиладиган автомобилларни тажрибадан ўтказиш ҳудудий базасини ер солиғидан, юридик шахсларнинг мулк солиғи ва юридик шахсларнинг фойда солиғидан;

б) белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириш йиғимлари мустасно):

«Ўзавтосаноат» АЖ Пскент автомобиль полигони ўрнида ташкил этиладиган автомобилларни тажрибадан ўтказиш ҳудудий базасини қуриш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган четдан келтириладиган қурилиш материаллари, ускуналар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, технология ҳужжатлари, асбоблар ва хомашёлар;

«Ўзавтосаноат» АЖ ташкилотлари томонидан экспорт қилинадиган транспорт воситалари учун бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш учун, шунингдек, «Samavto» МЧЖ ва «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ транспорт воситалари ишлаб чиқишда фойдаланиладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар, хомашё, узеллар, технология ҳужжатлари ва асбоб-ускуналар озод қилинсин.

13. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 16 февралдаги «Катта юкли автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-1478-сонли қарорини ижро этишда «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан катта юк автотранспорт воситалари, қишлоқ

хўжалиги техникаси ва бошқа металл буюмлари ишлаб чиқариш учун юқори қўшилган қийматли осма ва тиркама техника ишлаб чиқаришга ихтисослашган «UzAutoTailer» МЧЖ ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 7 августдаги «Хорижий инвестициялар иштирокида «JV MAN Auto-Uzbekistan» корхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги 224-сонли қарори билан «JV MAN Auto-Uzbekistan»га солиқлар ва божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзлар «UzAutoTailer» ОАЖга ҳам жорий этилсин.

14. «Ўзавтосаноат» АЖга, истисно тариқасида, 2017 — 2021 йилларда олдиндан тўловсиз ёки аккредитив очмасдан автобус ва юк техникаси, осма ва тиркама техникалар, шунингдек, уларга бутловчи буюмлар экспортини амалга оширишга, харидорнинг банкларидан кафолати мавжудлиги, кўрсатилган маҳсулотнинг расмий дистрибьютер (дилер) ташкилотлар ёки бошқа харидорлар манзилларига экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кун муддатда тушум келиб тушиши ёки қайта келтирилиши шарти билан, олдиндан пул ўтказмасдан ёки аккредитив очмасдан рухсат этилсин.

15. «Асака» АТБ банкига «Ўзавтосаноат» АЖ ташкилотларига Дастурда назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва айланма капиталини тўлдиришга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоизли ставка билан миллий валютада, шунингдек, «Асака» банкининг 2 фоиздан кўп бўлмаган маржаси билан хорижий валютада кредитлар бериш тавсия қилинсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 июлдаги «Давлат активларига эга айрим йирик акциядорлик компаниялари Кенгашларининг таркибларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-424-сонли қарорининг 1-иловасидан «Ўзавтосаноат» АК бўлими чиқариб ташлансин.

17. «Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 1 июнь,

ПҚ-3028-сон

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO’YXATI

1.Nurimbetov R„L, Axmedov SI. lshlabchiqarishmenejmenti. —T.: Talqin 2008.

2.Tursunxodjaev ML, ZaynutdinovSh N, Tuxliev IS. Proizvodstvennыy menedjment. —T.:«Iqtisod-moliya», 2006. -224 b

3.Kattakishiev B. Strategik menejment. O’quv qo’llanma. T: 2008 y.

4.Umarxodjaeva M. Operatsion menejment. Darslik. T: 2014.

5.Yuldashev A va boshqalar. Moliyaviy menejment. O’quv qo’llanma. T6 2013 yil.

6.Qosimov G’.M. Transport korxonalarida menejment. O’quv qo’llanma. 2001y.

7.Ismailova T.S. Ishlabchiqarishmenejmenti. Darslik. TDIU, 2010 y.

8.R.I.Gimush, F.M.Matmurodov, S.I.Ahmedov, B.A.Leshenko. Ishlab chiqarish iqtisodiyoti. O’quv qo’llanma. TAQI, 2004 y.

9.Malyuk V.I, Nemchin A, Proizvodstvennыy menedjment. Uchebnoeposobie. - SPb: Piter, 2008.

10.Volgin V.V. Proizvodstvennыy menedjment: prakticheskoeposobie. –M.: Dashkovi K., 2005.

11.Fatxuddinov R. A. Proizvodstvennыy menedjment. Uchebnikdlyavuzov. 5-e izd. — SPb. : Pitch» 2008.



Qo’shimcha adabiyotlar

  1. Mirziyoev Sh.M. Erkin va farovon demokratik O’zbeksiton davlatini birgalikda barpo etamiz. O’zbekiston Respublikasi Prezidenti lavozimiga kirishish tantanali marosimiga bag’ishlangan Oliy Majlis palatalarining qo’shma majlisidagi nutq. –T.: O’zbekiston, 2016.-56 b.

  2. Mirziyoev Sh. Tanqidiy tahlil, qat’iy tartib-intizom va shaxsiy javobgarlik - har bir rahbar faoliyatining kundalik qoidasi bo’lishi kerak. Mamlakatimizni 2016 yilda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning asosiy yakunlari va 2017 yilga mo’ljallangan iqtisodiy dasturning eng muhim majlisidagi ma’ruza. T.: "O’zbekiston", 2017. 104-b

  3. O’zbekiston Respublikasi Prezidentining “O’zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish bo’yicha Harakatlar strategiyasi to’g’risida” gi PF-4947 –sonli Farmoni. “Xalq so’zi”, 2017 yil 8 fevral.

  4. Mirziyoev Sh.M. buyuk kelajagimizni mard va oliyjanob xalqimiz bilan birga quramiz. – T.: O’zbekiston, 2017. -488 b.

  5. Sh.Mirziyoevning Oliy Majlisga Murojaatnomasi. 2017 yil 22 dekabr.

  6. O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018 yil 22 yanvardagi “2017-2021 yillarda O’zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo’nalishi bo’yicha Harakat strategiyasini “Faol tadbirkorlik, innovastion g’oyalar va texnologiyalarni qo’llab quvvatlash yili”da amalga oshirishag oid Davlat dasturi to’g’risida”gi PF 5308-sonli Farmoni.

  7. Meskon M.X. i dr. Osnovы menedjmenta. 3- ye izdanie: Per. s angl.- M.:OOO "I.D. Vilyams", 2008.- 672 s.

  8. Gluxov V.V. Menedjment: Uchebnik. 3- izd.- SPb Piter, 2009.- 608. 2 ekz.

  9. Gvozdin V.Yu. Upravlenie kachestvom. (Osnovы teorii i praktiki. Ucheb. posob — M: «DeloiServis». 2009. — 304 s.

  10. Samoylovich V. G. Organizastiyaproizvodstvaimenedjment. Uchebnikdlya stud. vыssh. ucheb. vvedeniy. — M: Izdatelskiystentr “Akademiya”, 2008. -336 s.

  11. Shokina LI Ostenkakachestvamenedjmentakompaniy. Uchebnoeposobie. - M: KNORUS, 2009. - 344 s.

  12. Tixomirova O G. Menedjment organizastii: istoriya, teoriya, praktika. Uchebnoeposobie. —M:INFRA-M, 2013. —256 s.

  13. Fatxutdinov, RA. Innovastionnыy menedjment. Uchebnikdlyavuzov. -SPb.:Piter, 2013. -448 s.


Internet saytlari


  1. www.economics.ru

  2. www.stat.uz

  3. www.lex.uz

  4. www.mineconomi.uz

  5. www.gov.uz

  6. www.norma.uz

  7. www.ziyonet.uz

  8. www.management.ru

  9. www.ereport.ru –obzornayainformatsiyapomirovoyekonomike

  10. www. stplan.ru – ekonomikaiupravleniye

  11. www. catback.ru- nauchniestatiiuchebniyemateriali


Download 221,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish