Жиззах вилояти, Жиззах туманидаги 33-умумтаълим мактабининиг математика фани ўқитувчиси Абилқосимов Равшанга
Т А В С И Ф Н О М А .
Абилқосимов Равшан 2010 йил “Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълим аьлочиси” кўкрак нишони, 2014 йил “Меҳнат шуҳрати ордени” билан тақдирланган. Педагогик стажи 37 йил. 1979 йилдан буён ўқитувчилик қилиб, мазкур мактабда 1992 йилдан буён математика ўқитувчиси бўлиб ишлаб келмоқда.
Абилқосимов Равшан ўз фаолияти давомида ўзининг бутун куч-қувватини ўқувчиларнинг саводхонлигини оширишга бағишлаб келмоқда. У ҳар бир дарсни пухта, кўргазмали қурол асосида, техника воситаларидан унумли фойдаланган ҳолда олиб боради.
Мактабда “Ёш математик” тўгараги машғилотларини мунтазам ўтказиб боради. Тўгаракнинг “Сонлар сеҳри “ рўзномаси мунтазам ишлаб турибди . Унда қизиқарли масалалар, крассвордлар, ребурслар, фокуслар, қийин мисол ва масалалар чоп етилиб, муҳокама қилиниб борилади. Бунинг натижасини туман ва вилоятда ўтказиладиган олимпиада ва билимлар беллашувида кўриш мумкин. Ўқувчилари совринли ўринларни эгаллаб келмоқда. Жумладан:
Туман олимпиадаларида
2003-2004 ўқув йилида 11-синф Aралов Е II-ўрин
2004-2005 ўқув йилида 10-синф Жўрайев Б II-ўрин
2005-2006 ўқув йилида 9-синф Ўралова D II-ўрин
2008-2009 ўқув йилида 11-синф Нусратова Ҳ III-ўрин
2010-2011 ўқув йилида 9-синф Норқўзийева С I-ўрин
2011-2012 ўқув йилида 9-синф Турғунбойев A I-ўрин
Вилоят олимпиадаларида
2010-2011 ўқув йилида 9-синф Норқўзийева С
2011-2012 ўқув йилида 9-синф Турғунбойев A
2014-2015 ўқув йилида 9- синф Aзаматов D
2015-2016 ўқув йилида 9- синф Ибрагимов Ж
қатнашиб яхши натижалар берган
“Билимлар беллашуви” туман босқичида
2011-2012 ўқув йилида 6-синф Aзаматов D I-ўрин
2012-2013 ўқув йилида 7-синф Aзаматов D II-ўрин
2013-2014 ўқув йилида 8-синф Aзаматов D II-ўрин
2013-2014 ўқув йилида 8- синф Aзаматов D II- ўрин
2014-2015 ўқув йилида 8- синф Ибрагимов Ж II- ўрин
2015-2016 ўқув йилида 8- синф Aзаматов Е III- ўрин
7- синф Салқинова Г II- ўрин
2016-2017 ўқув йилида 8- синф Салқинова Г II- ўрин
“Билимлар беллашуви” вилоят босқичида
2011-2012 ўқув йилида 6-синф Aзаматов D
қатнашиб яхши натижалар берган.
Туман метод бирлашмаларида ўзининг долзарб, мунозарали марузалари билан чиқиб туради.
Туман ва вилоят метод бирлашмаларида ўзининг “Тригонометрик айниятларни исботлашда қисқа кўпайтириш формулалардан фойдаланиш” , “Ўқувчиларни математикага қизиқтиришда қизиқарли масалаларнинг рўли” каби марузалари билан чиқиб туради.
“Йил ўқитувчиси” кўрик танловларида қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритган.
“Ўрган – ўргат” тадбирида фаол иштирокчи бўлиб, ёш мутахассисларга ўзининг фикр ва мулоҳазаларини бериб келмоқда.
Таълим сфатини ошириш , янги ахборот ва педагогик технологияларни қўллаш ҳамда ўзининг : “Учбурчак юзини топишнинг бир неча усуллари” , “Ўқувчиларга тестларни ўргатишнинг қулай усуллари” , “Геометрик шакл юзлари формулаларининг қўлланилиш соҳалари “ каби мавзусидаги рисила ва тавсиялари чоп етилган.
Абилқосимов Равшаннинг шогирдларидан 5 нафари мактабда математика фанидан дарс бериб келмоқда.
Туман ва мактаб ўқитувчиларга бир неча маротаба очиқ ва намунали дарслар ўтказиб берди ва натижада ишлари мактаб, туман миқёсида оммалаштирилди.
У мактабни ободонлаштиришда, жихозлашда, ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган оммавий тадбирларни ташкил етишда муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Абилқосимов Равшан ўқувчиларни онгли, ота-оналарига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашга, баркамол авлодни вояга етказишига уларни билимдан зукко бўлишига, комил инсон бўлиб етишишларига ҳаракат қилиб келмоқда.
Абилқосимов Равшаннинг самарали педагогик фаолиятини ҳисобга олиб 2010 йилда “Ўзбекистон Республикаси Халқ Таьлим аьлочиси” кўкрак нишони билан ҳамда 2014 йилда “Меҳнат-Шуҳрат” ордени билан тақдирланди.
Ҳозирги кунда Халқ таьлимини ривожлантириш учун чиқарилган қонун ва қарорларни ҳаётга татбиқ этишда барчага ўрнак бўлиб келмоқда.
Мактаб раҳбари: _________________ Т.Бобобеков.
Мактаб касаба қўмитаси раиси: _________________ М.Исматов.
Do'stlaringiz bilan baham: |