Жиззах давлат педагогика институти “Зиёкор” волонтёрлик жамоаси
Волонтёрлар жамоасининг худудларда олиб борадиган фаолияти:
50-60 км масофани велосипедда кўрсатилган машрут бўйича босиб ўтиши.
Илмий-қидирув ва илмий кузатишлар олиб бориш (кундалик юритиш, фотолавхалар, жой номлари тарихи, худуд флора ва фаунаси хақида маълумотлар, халқ оғзаки ижоди намуналари, таниқли ва машхур инсонлар ва бошқ.).
Аҳоли яқин худудларда тунаб қолиш учун Чодир (Палатка) тикиши ва табиий шароитда яшаш учун қулайлик яратиши (овқат пишириш, дам олиш, ................).
Ҳар ҳафта битта қишлоқ ёки аҳоли яшаш манзилларида маданий-маърифий тадбирларини олиб бориши (5 та ёлғиз яшайдиган, кам таъминланган, ногирони мавжуд бўлган хонадонларда ҳашар, ободонлаштириш, кўмак ишларини олиб бориши).
Ҳар ҳафта бир маҳалладаги умумтаълим мактаблари ёки МТТ ларида учрашув ва мусиқали кечалар ташкил этиш (мусиқий тадбирлар, мастер класс машғулотлари, авлодлар ўртасида учрашувлар, иқтидорли (паст ўзлаштирувчи) ўқувчилар билан ишлаш, психологик тренинг ва бошқ.).
“Яшиллик биз билан” акцияси доирасида ҳар иштирокчи волонтёр 2-донадан манзарали-мевали дарахт кўчатини экиш ва уларнинг ривожланиб ўсишлари учун шароит яратиши (худуд МФЙ билан келишган холда).
Худудларда узоқ умр кўрган уруш ва меҳнат фахрийлари билан мулоқот олиб бориш, уларнинг хаёт тажрибаларини ўрганиш (совға ва эсдалик, жонли мулоқат, хашар уюштириш, тадбир ёки кеча ташкил этиш, эркин сухбат, фидео/аудио ёзувларга мухирлаш ва бошқ.).
Худуддаги ишлаб чиқариш корхоналари ёки бошқа ташкилотларда учрашувлар ташкил этиш (маънавий-маърифий тадбирлар жумладан, театр томошалари, мусиқали чиқишлар, учрашувлар, бадиий кечалар, шеърхонлик, китобхонлик ва бошқ.).
Ёдгорлик монументларига гуллар қўйиш ва ўтганлар хурматига эҳтиром кўрсатиш (ободонлаштириш, гуллар қўйиш, кўчатлар экиш, суғориш ва бошқ.).
Ўз ўрганиш ва кузатишларини вилоят ва республика ОАВ ёритиш (газета ва журналларга мақолалар бериб бориш, телекўрсатувлар учун материаллар тақдим этиш, интернет тармоқларга ахборотлар бериб бориш ва бошқ.).
Махалла фуқаролар йиғинларида аҳоли (уюшмаган ёшлар) билан учрашувлар ташкил этиш (маънавий-маърифий суҳбатлар, мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсати, тадбиркорлик ва ўз-ўзини банд қилиш, солиқ тизими янгиликлари, кредит тизими, ОТМ янгиликлари ва бошқ.).
Умумтаълим мактаблари ҳамда уюшмаган ёшларга интелектуал уйинлар ўтказиш бўйича мастер класслар ўтказиб бериш (Брейн ринг, Заковат, Викторина ва ҳоказо..)
Спорт мусобақалари бўйича кўргазмали чиқишлар қилиш (воркаут, кураш, шахмат, волейбол ва ҳоказо..)
Do'stlaringiz bilan baham: |