6-модда. Жиззах давлат педагогика институтининг волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари: волонтёрлик фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
волонтёрлик фаолияти соҳасидаги мақсадли дастурларини ишлаб чиқади;
волонтёрлик фаолияти соҳасидаги таълим сиёсатини амалга оширувчи ишларини йўналтиради ва мувофиқлаштиради;
волонтёрлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқади;
волонтёрлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга ва тажриба алмашишга кўмаклашади;
волонтёрлик фаолиятининг мониторингини амалга оширади;
волонтёрлик фаолияти амалиётини таҳлил қилиш, йиғиш ва умумлаштиришни амалга оширади.
2-боб. Волонтёрлик фаолияти субъектлари. Волонтёрлик соҳасидаги муносабатлар 7-модда. Волонтёрнинг фаолияти Ўн саккиз ёшга тўлган ЖДПИ талабалари ва ўқитувчи ходимлари волонтёрлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Фавқулодда вазиятлар оқибатларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир ишларни амалга ошириш учун фақат ўн саккиз ёшдан катта бўлган волонтёрларга ижозат берилади.
Волонтёр қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзининг волонтёрлик фаолиятини амалга оширишда иштирок этишини ушбу Низомда белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда эркин танлаш;
агар волонтёр ҳамда волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси ўртасида тузилган волонтёрлик шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳар қандай вақтда волонтёрлик фаолиятини эркин равишда тугатиш;
волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси ва волонтёрлик ташкилоти тўғрисида ишончли ахборот олиш;
волонтёрлик дастурларини бажариш, волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш учун ташкил этиладиган ёки тавсия қилинадиган волонтёрлик акцияларини ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
волонтёрлик фаолияти ташкилотчисидан ва волонтёрлик ташкилотидан махсус кийим-бош олиш ҳамда йўл ҳақига, яшашга, овқатланишга, зарур якка тартибда ҳимояланиш воситаларини, асбоб-ускуналарни олишга сарфланган харажатларнинг ва бошқа харажатларнинг ўрни қопланиши;
волонтёрлик фаолияти ташкилотчисидан ва волонтёрлик ташкилотидан тавсиянома тусидаги хатларни олиш;
таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ташкилотларига ва табиатни муҳофаза қилувчи ҳамда ўрмон муассасаларининг ҳудудига мазкур ташкилотлар ва муассасалар раҳбарияти билан келишувга кўра волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш учун кириш;
волонтёрлик ташкилотининг, волонтёрлик фаолияти ташкилотчисининг маблағлари ҳисобидан ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилдириш.
Волонтёр:
волонтёрларни мувофиқлаштирувчидан, волонтёрлик ташкилотидан ҳамда волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчисидан олинган топшириқларни виждонан бажариши;
фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги, ўз фаолияти билан учинчи шахсларга ва атроф-муҳитга зарар етказмаслиги;
волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш чоғида ўзига маълум бўлиб қолган махфий хусусиятга эга маълумотларни ошкор этмаслиги;
волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида ўзига берилган моддий ресурслар ҳамда асбоб-ускуналарга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши ва иш тугаганидан кейин уларни қайтариши;
давлат органларининг мансабдор шахсларига ўз ваколатларини амалга оширишида тўсқинлик қилмаслиги шарт.