Эшитилди: Йиғилишни Мусиқа таълими кафедраси мудири в/б М.Абилов кириш сўзи билан очди ва кун тартиби билан таништирди. Ва кун тартибидаги масалалар билан таништирди. Биринчи масала профессор-ўқитувчиларнинг ишчи ўқув дастурларини назоратга олиш, қайтадан кўриб чиқиш, мавзуларнинг кетма кетлигини ва долзарблилигини таъминлашни йўлга қўйиш шартлигини айтиб ўтди. Ушбу масалага масъул этиб Э.Файзуллаевни тайинлади.
2021 йилнинг 11 февраль куни Арнасой тумани умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб ўтадиган семинарда профессор ўқитувчилар ўзларининг маърузалари билан қаинашишлари, тажриба ва малакаларини мактаб ўқитувчилари билан фикр алмашиб муҳокама қилиб келишларини таъкидлаб ўтди. Семинарда профессор-ўқитувчилар кафедра мудири в/б М.Абилов, А.Махамматов, С.Раимжонов, Г.Дўстмухаммедова ўзларининг ижодий ишлари билан қатнашишларини маълум қилдилар.
М.Абилов кун тартибидаги учинчи масала, яъни 2021 йил 7 февралга қадар ўқув ресурсларини жумладан, маъруза матнлари, тадқиқод материаллари, видеоролик ҳамда дарсликларни модул тизимига жойлаштирилишини таъминлашни алоҳида вазифа қилиб қўйди. Бунда ҳар бир маъруза матни мавзуларининг долзарблигига, кетма кетлигига аҳамият беришни таъкидлаб ўтди.
Институтда таҳсил олаётган талабаларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб меъёр талаблари, ҳар бир фан бўйича баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилишини таъкидлади.
Навбатдаги масала битирув малакавий ҳамда курс ишларининг тайёрланишини назорат қилиш ва унга мос Дастур тайёрлашни муҳокамага қўйди. Келгуси йилдан бошлаб битирув малакавий ҳамда курс ишларининг мавзуларини бирма бир кўриб чиқиш вазифаси гуруҳ раҳбарларига вазифа қилиб топширилди.
Шунингдек йиғилиш мобайнида М.Абилов лаборатория машғулотларининг ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Ва ушбу масала юзасидан А.Махамматов ўзининг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Ҳар бир ўтказилган очиқ дарс машғулотларининг институт ўқув ишлари бўйича проректори Ў.Тўхтамишев томонидан тасдиқланишини йўлга қўйиш. Очиқ дарслар ўтказилишини режасини ишлаб чиқиш Э.Исматиллаева зиммасига юклатилди. Охирги 2-3 йилда иш бошлаган кафедра ўқитувчиларининг дарсларини кузатиб бориш, уларга ҳаққоний баҳо қўйиш, ютуқ ва камчиликларини муҳокама қилишни, дарсларга кузатувчи бўлиб кирадиган ўқитувчилар назоратини таъминлаш А.Абдураҳимов зиммасига юклатилди.
Йиғилиш мобайнида М.Абилов битирув малакавий ҳамда курс ишларининг бажарилиш ҳолати ҳақида гапирди. Мавзуларнинг тўғри ва аниқ танланишини назорат қилиш, факультетда таҳсил олаётган учинчи босқич талабларининг келгуси йилдаги битирирув малакавий ишлари мавзусини тайёрлаш, улар устида ишлашни ҳозирдан йўлга қўйишни гуруҳ раҳбарларига вазифа қилиб топширди. Бўлиб ўтаётган якуний назорат имтиҳонларининг шаффофлиги ҳамда очиқлигини назорат қилиш кафедра ўқитувчиси М.Холбеков зиммасига юклатилди.
Шунингдек, профессор-ўқитувчиларга шу кунга қадар бажарган ишлари хисоботини тайёрлаш вазифаси юклатилди.
Йиғилишда катта ўқитувчи С.Раимжонов профессор-ўқитувчиларнинг “Ҳафталик жадвал”ларини ишлаб чиқиш таклифи билан сўзга чиқди. “Ҳафталик жадвал”да профессор-ўқитувчилар ўзларининг ижодий фаолиятларини ишга солиб байрам тадбири, семинар-тренинг каби ижодий ишларининг тақдимотини ўтказиши кўзда тутилган. Ҳар бир профессор-ўқитувчи ҳафтанинг бир кунини танлаб тадбир ёки семинар-тренингни юқори савияда ўтказиб бериши орқали баҳоланишини йўлга қўйиш таклифини киритди. Бу таклиф ўқитувчилар томонидан маъқулланди.
Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққан таълим сифатини назорат қилиш бўйича кафедра мудири ўринбосари Н.Хасанова ўқитувчиларнинг 110 баллик тизим бўйича қиладиган ишлари ҳамда кафедрадаги илмий тадқиқод ишлари бўйича қуйидагиларни айтиб ўтди:
- Ўқитувчиларнинг ўқув йили якунига қадар қўлланма, монография, илмий мақолалар устида иш олиб боришлари;
- Талабаларни турли кўрик-танловларга иштирок этишларини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари, умумий ўрта таълим мактаблари, санъат мактабларида маҳорат дарсларини ташкил қилиш бўйича тавсиялар бериб ўтди.
Йиғилиш давомида Н.Бойчаева сўзга чиқиб байрам тадбирларини юқори савияда ўтказилиши устида ишлашни таъкидлади ва шу билан биргаликда буюк аждодларимиздан бири Амир Темур таваллудига бағишлаб мусиқали театрлаштирилган “Адолат бор жойда адоват бўлмас”номли мусиқали тадбирни ташкил этиш таклифини киритди. Ушбу таклиф ўқитувчилар томонидан маъқулланди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда йиғилиш