122. С: Велоспорт (шоссе) велосипеднинг оғирлиги қанча?
Ж: 8,5 кг.
123. Велотрекдаги велосипеднинг оғирлиги қанча?
Ж: 6 кгни ташкил этади.
124. Енгил атлетика спорт тури неча турга бўлинади?
Ж: 5 та турга (юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш, кўп кураш).
125. С: Халқаро енгил атлетика федерацияси қачон ташкил топган?
Ж: Халқаро енгил атлетика “Ҳаваскорлар” жамияти 1912 йили ташкил топган.
126. С: Қисқа масофага югуришга қайси масофалар киради?
Ж: 30, 60, 100, 200, 400 м.
127. С: Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари ҳақида нима биласиз?
Ж: Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт” тўғрисидаги қонуннинг 3-моддасида акс этиб, қуйидагилардан иборат:
инсонпарварлик;
демократизм;
фуқаролар жисмоний тарбиясининг узлуксизлиги ва давомийлиги жисмоний тарбия ва спорт тизимида давлат ва жамоат бошқарувининг уйғунлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |