237. С: Ўзбекистон Республикасида таълим тўғрисидаги қонун қачон қабул қилинган?
Ж: 1997 йили 29 август.
238. 1-Олимпиада ўйинлари қачон, қаерда ўтказилган?
Ж: Милоддан аввалги 776 йили биринчи Олимпиада ўйинларининг санаси ҳисобланади. Ҳозирги замон Олимпиадаси эса 1896 йили ўтказилди. Ушбу Олимпиада Греция-Афинадаги Мармар стадионда ўтказилиб, 80 минг томошабин иштирок этган.
239. С: “Педагогик технология” сўз бирикмаси нимани англатади?
Ж: “Педагогик технология” – бутун ўқитиш ва ўзлаштириш жараёнида ўз олдига таълим шаклларини самарадорлаштириш вазифасини қўювчи техник ҳамда шахс ресурслари ва уларнинг ўзаро алоқасини ҳисобга олиб, билимларни яратиш, қўллаш ва белгилашнинг тизимли услубидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |