110. С: Куч деганда нимани тушунамиз?
Ж: Куч деб ташқи қаршиликни мускуллар таранглиги билан енгиш қобилиятига айтилади. Куч асосан учга бўлинади:
Абсолют куч – мускулларни намоён қилувчи кучдир.
Нисбий куч – куч кўрсаткичларини тана вазнига нисбатан олинади.
Портловчи куч – қисқа вақт ичида катта миқдорда куч намойиш қилиш.
111. С: Ҳаракат малакаси деганда нимани тушунасиз?
Ж: Жисмоний ҳаракатларни, машқларни бажара билиш қобилияти.
112. С: Жисмоний сифатларни санаб беринг.
Ж: Куч, тезкорлик, чидамлилик, чаққонлик, эгилувчанлик.
113. С: “Тезкорлик” фазилати деганда нимани тушунасиз?
Ж: Жисмоний ҳаракатлар ва жисмоний машқларни қисқа вақт ичида самарали бажара олиш қобилиятидир.
114. С: Чидамлилик нима?
Ж: Узоқ вақт жисмоний ҳаракатларни ва жисмоний ишларни чарчамасдан бажара олиш қобилиятидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |