266. С: Уч хатлаб сакраш учун майдон ўлчами қанча?
Ж: Узунликка сакраш учун ишлатиладиган майдондан фойдаланилади.
267. С: “Баландликка сакраш” майдони ҳақида нима биласиз?
Ж: Бунда сакраш чуқурчаси, 2 дона стойка, 1 дона планка.
268. С: “Баландликка сакраш” чуқурчасининг ўлчами қанча?
Ж: 5х4м. Ҳозирги пайтда юмшоқ, пружинасимон матлардан фойдаланилади.
269. С: “Баландликка сакраш” югуриш йўлакчаси қанча?
Ж: Узунлиги 15 метр.
270. С: “Баландликка сакраш” планкаси ҳақида айтиб беринг.
Ж: Баландликка сакраш планкасининг узунлиги 3,64 см дан 4,00 м гача, оғирлиги 2 кг.гача. Айланаси 3 см.
271. С: “Узунликка сакраш” усулларини айтиб беринг.
Ж: Узунликка сакрашда қуйидаги усуллар мавжуд. “Қадамлаб” оёқларни букиб ҳамда “қайчи” усули.
272. С: Узунликка сакрашда нечта “фаза” бор?
Ж: Узунликка сакрашда тўртта “фаза” бор, югуриш, депсиниш, учиш ва қўниш.
Do'stlaringiz bilan baham: |