200. С: Футбол ўйинидаги ҳакамлар сони нечта?
Ж: Футбол ўйинидаги ҳакамлар сони 3 нафар, булардан 1 нафари майдондаги бош ҳакам 2 нафари қанот ҳакамлари.
201. С: Футбол ўйини техникаси ҳақида нимани биласиз?
Ж: Футбол ўйинидаги футболчининг техникаси икки хил бўлади. Тўпсиз ҳамда тўп билан ҳаракатланиш. Масалан, тўпсиз – ҳаракатланишга ўйинчининг ҳар хил ҳолатда югуриш, чалғитувчи ҳаракатлар. Тўпсиз ҳимояланиш усуллари.
Тўп билан чиройли муомала. Тўпни тепиш маҳорати, бош билан ўйнаш, тўпни рақибдан чиройли олиб қўйиш, тўпни аниқ тўхтата билиш маҳорати.
Do'stlaringiz bilan baham: |