ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ
ҚИЛИШ, ПРЕДМЕТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ, МАЗМУНИ.
Режа:
1. Жисмоний тарбия ва спортни бошқаришни ташкил қилиш предметининг вазифалари, мазмуни ва аҳамияти.
Мамлакатимиз кишилари физкультура ва спорт билан мунтазам шуғулланиб келмоқдалар. Буларнинг ихтиёрида ўйингоҳлар, спорт заллар, сув хавзалари ва кўплаб майдонлари мавжуд. Мамлакатимиз физкультура ҳаракатига кўп минглаб кишилар раҳбарлик қилди. Буларнинг фоизини ўқув юртларида тренер спорт қўмиталари ходимлари ва спорт жамиятлари ходимларини ишлаб чиқариш корхоналарида инструкторлик ва методист бўлиб хизмат қилади. Бу кенг тармоқли фаолиятни физкультура ҳаракати деб тушунилади.
Уни бошқариш ва ташкил этиш ўзига хос хусусиятни талаб этади.
Предметнинг асосий вазифаси:
1. Мамлакатимиз физкультура харакатига раҳбарлик қилишни ўргатиш;
2. Физкультура ҳаракатини барча тармоқларидаги иш усуллари билан назарий ва амалий таништириш.
Предметнинг мазмуни қуйидагиларни ташкил этади.
1. Физкультура ва спортни бошқаришнинг назарий асослари.
2. Бошқариш системалари ва функциялари.
3. Физкультура ташкилотларидаги ишларнинг мазмуни.
4. Физкультура ва спорт ишларини молиялаштириш
5. Халқаро спорт ҳаракатлари.
Предметнинг методологияси.
1. Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.
2. Эришилган ютуқ ва тажрибалар.
3. Ўзбекистон Республикасида чиқарилган фармон ва қарорлари, физкультура ва спорт сохасидаги махсус қарорлар
4. Чет мамлакатларда эришилган спорт ютуқларини ўрганиш ва унга танқидий қараш.
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён давлатни бошқариш ва жамият тараққиётини изчиллик билан ривожлантириш масаласига хукумат раҳбарлик қилади. Ватанпарварлик рухида тарбиялаш ғоялари идора қилиш ташкиллаштириш ва бошқа фаолиятларда унга тайёрланади. Ватанпарвар руҳида баркамол қилиб тарбиялашда ўқувчи ёшлар ва меҳнаткашларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашни асосий вазифа қилиб қўяди. Ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ажралмас қисми кишиларни жисмоний жиҳатдан тарбиялаш ҳисобланади.
Мамлакатимиз кишиларининг ҳаётида физкультура спорт ва туризм тобора эҳтиёжга айланиб бормоқда. Энг кичик ёшдан бошлаб кексаликкача бўлган даврда соғлиқни мустаҳкамлаш, меҳнат қобилиятини ошириш, мудофаагача тайёр бўлиш ва узоқ умр кўриш масалаларига давлат, касаба уюшма ва бошқа ташкилотлар ғамхўрлик қилиб келади. Олий кенгаш ва Вазирлар махкамаси мамлакатда физкультура ва спорт ишларини ривожлантириш мамлакатимиз кишиларига шуғулланиш учун шарт - шароит яратиш, жисмоний тарбия кадрларини тайёрлаш мамлакатимиз спортчиларининг маҳоратини ошириш ва шунга ўҳшаш муҳим масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди. Собиқ иттифоқ даврида 1959 йил 9- январда мамлакатда физкультура ва спорт ишларига раҳбарилк қилиш тўғрисида биринчи қарор қабул қилинган. Бу қарорда физкультура ва спорт қўмитаси ўрнига спорт ташкилотлари ва жамиятлари кенгаши таъсиси ташкил қилинди, яъни физкультура ва спорт ишларига раҳбарлик қилиш, жамоатчиликка айланди.
1966 йил 11 -августда Собиқ иттифоқ даврида хукумат томонидан физкультура ва спортни янада ривожлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу қарорда мутахассис кадрлар тайёрлаш, спорт буюмларини кўплаб ишлаб чиқариш оммавий тадбирларни ўтказиш масаласи шу қарорга асосан педагогика олийгоҳлари ва университетларда жисмоний тарбия факультетларида ташкил этила бошланди.
1968 йил 17- октябрдан физкультура ва спорт ишларига раҳбарлик қилиш Давлат йўлига ўтказилди. Вазирлар Махкамаси қошида физкультура ва спорт ташкилотлари қайта тикланди.
1972 йил 17- январда Бутуниттифоқ физкультура ГТО мажумасини жорий қилиш тўғсирида қарор қабул қилди.
1981 йил 11- сентябрда хукуматнинг физкультура ва спортнинг оммавийлигини янада ошириш тўғрисидаги қарори эълон қилинди. Бу қарорда асосан календарь режани ихчамлаштириш, молиявий харажатларни мақсаддагидек ишлатиш, оммавий физкультура ва спорт ишлари бўйича мутахассис кадр тайёрлаш. Ўқув юртлари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ётоқларида эрталабки гимнастикани ташкил қилиш ва шунга ўхшаш тадбирлар, барча идоралар ва ташкилотларга вазифа қилиб қўйилади.
1985 йил 12 июнда Олий кенгаш клуб муассасалари ва спорт иншоотларидан фойдаланишни яхшилаш деган тўғрисида қарор қабул қилинди. шу қарорга асосан маданият спорт мажмуаларини қуриш ва ташкил қилиш ахоли учун ўтказиладиган барча тадбирлардан спорт дастурларини киритиш. Барча спорт иншоотларидан унумли фойдаланиш. Мустақилликка эришганмиздан кейин ҳам бир нечта фармон ва қарор қабул қилинди.
Физультура ва спорт ёшларни гармоник жиҳатдан ривожлантириш меҳнаткашларни иш қобилятини ишириш кишиларни меҳнат ва мудофага тайёрлашда табиий равишда риволантириб боради. Бу эса жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш қонуниятларини вужудга келтиради.
Чунки, спорт иншоатлари мутахасис кадарлар, жисмоний тарбия ва спортни ташкил қилиш уни ҳаётга сингдиришда махсус соҳа бўлиб ҳизмат қилади. Кундалик турмуш шароити, маданияти, билими ва ғоявий- сиёсий тушунчалар ошиб бормоқда. Бўш вақтлари кўпаймоқда, режали равишда спорт тадбирлари ўтказилмоқда, буларнинг ҳаммаси қонуниятга айланган фаолиятдир. Мамлакатимиз ёшлари ва меҳнаткашларнинг эҳтиёжи, қизиқиши ва заруриятлигига қараб, жисмоний тарбия ва спорт ва туризм билан шуғулланиш уларга шароитлар яратиш алоҳида эътиборга олинган.