«жисмоний тарбия ва жисмоний маданият» ихтиссослиги буйича iy боскич талабалари учун умумтаълим мактабларидаги педагогик амалиёт


Битирувчи босқич талабаларининг педагогик амалиёти



Download 302,6 Kb.
bet3/12
Sana15.07.2022
Hajmi302,6 Kb.
#802449
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Амалиёт Кулланма 2021 (2)

Битирувчи босқич талабаларининг педагогик амалиёти


Жисмоний маданият бакалаврият таълим йўналиши тўртинчи босқич талабаларининг педагогик амалиёти умумтаълим мактаблари ва болалар-ўсмирлар спорт мактабларида ташкил этилади ва ўтказилади.
Амалиётчи талаба ўқув-тарбия жараёнида ҳар-хил вазифаларни бажаришга мажмуавий ёндошади. Талаба педагогик касбга қизиқишини ўзининг билимдонлиги, чуқур ғоявий ишончлиги, юқори иродавий сифати ҳамда жамоатчилик фаоллиги билан кўрсатиши шарт. Амалиётчи ўзининг ташкилотчилиги, интизомлилиги ва меҳнатсеварлиги билан ажралиб туриш керак.
Талаба ўз фаолиятини ўқув муассасасининг Низомига асосан ташкил қилади, муассасанинг ички тартибига риоя қилган ҳолда, маъмурият ва амалиёт раҳбарининг фармонига бўйсунади.
Педагогик амалиёт аниқ таълимий ва тарбиявий характерга эга бўлади. Амалиётнинг бош вазифаси амалиётчиларни назарий-услубий ҳолатдан аниқ амалиёт шароитига ўргатишдир.
Талабалар билан машғулотлар асосан гуруҳларда индивидуал маслаҳат бериш, услубий-анжуман, ишлаб чиқариш йиғилишлари, мунозара, илғор тажриба алмашув тариқасида олиб борилади. Умумтаълим мактабларида педагогик амалиётнинг мақсад ва вазифалари жисмоний тарбия ўқитувчиси касбига боғлиқ кўникма ва малакаларни ўзлаштириш ҳамда билимларни мустаҳкамлашдан иборат.

Битирувчи талабалари педагогик амалиётининг вазифалари.


Талабаларда педагог касбига бўлган қизиқишни уйғотиш ва тарбиялаш, жисмоний тарбия ўқитувчиси учун зарур бўлган юқори савияли онгни, касбий ва шахсий сифатларни тарбиялаш.
Университетда эгалланган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, такомиллаштириш, ҳамда уларни амалда мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси меҳнат фаолиятида қўллай билиш.
Амалиёт жараёнида ИВ- босқич талабалари қуйидаги кўникмаларга эга бўлади:
-ўқувчи шахсини ва ўқувчилар жамоасини (жамоанинг ижтимоий- психологик ҳусусиятини, ёшини ва шахсий-типологик ҳолатини) ўрганади;
-ўқув-тарбиявий жараённи режалаштириш ва назорат ишларини амалга оширади;
-ўқувчилар фаолияти устидан раҳбарликни амалга оширади (дарс олдига соғломлаштирувчи, таълимий ва тарбиявий вазифаларини қўяди ва ечади), ҳаракатларга ўргатишда керакли восита ва ўргатиш усулларини қўллайди;
-ҳар хил ёшдаги ўқувчиларни мунтазам равишда жисмоний соғломлаштириш машғулотларига жалб қилишни ташкил қилади ва машғулот ўтказиш ишларини олиб боради;
- ўқувчилар билан тарбиявий ишларни олиб боради ва ўз-ўзини тарбиялаш жараёнига йўналтиради (тарбиявий вазифаларни танлайди ва ечади, ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ташвиқот ва тарғибот қилади);
-илғор педагогик тажрибаларни таҳлил қилади ва умумлаштиради.
Амалиётчи талабаларнинг педагогик амалиёт бўйича фаолиятини баҳолашда улар томонидан педагогик кўникма ва малакаларни эгаллаш даражаси, назарий- услубий ва амалий тайёргарлигини ошириш ҳамда ҳужжатларни услубий томондан сифатли тайёрлаши ҳисобга олинади.

Download 302,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish