Жисмоний тарбия жараёнини режалаштириш ва ҳисобга олишнинг мақсади ва моҳияти



Download 69,51 Kb.
bet1/4
Sana07.04.2022
Hajmi69,51 Kb.
#534702
  1   2   3   4

Жисмоний тарбия жараёнини режалаштириш ва ҳисобга олишнинг мақсади ва моҳияти.

  • Жисмоний тарбия ишларини режалаштириш технолoгияси.
  • Жисмоний тарбия ишларини режалаштиришга қўйиладигин асосий талаблар.
  • Жисмоний тарбия ишларини режалаштириш турлари.
  • Жисмоний тарбия жараёнини режалаштиришгача бажариладиган ишлар

Жисмоний тарбия буйича ишларнинг илғор тажрибаси шуни кўрсатадики, ўзининг фаолиятини режалаштиришга масъулият билан ёндашадиган педагоглар ҳаммасидан кўра юқори натижаларга эришадилар. Режалар узоқни кўзлашга, мақсадни ва аниқ вазифаларни аниқлашга имкон яратади, ҳамда қўйилган вазифаларни ҳал қилишда энг самарали восита ва йўлларини назарда тутади. Амалиётда жисмоний тарбия жараёнини режалаштириш ишларини менсимаслик, самарали иш манбаига юзаки ёндашиш ҳоллари ҳам учраб туради. Режалаштириш – бу механик равишда бажариладиган девонхона иши ёки ўкув дастурини ўйламасдан тўғридан тўғри кўчириш, қайта ёзиш эмас, балки жисмоний тарбия қонуниятига ва кўринишлари моҳиятига чукур кириб бориш жараёнидир. Режалаштириш, қилинган ишларнинг таҳлили асосида тўғри хулосалар чиқариб билишни ўз ичига олади. Дарсларни муттасил тахлил килиш укитувчига машкларнинг зарур микдорини, машкларнинг энг мувофик кетма-кетлигини, мумкин булган дам олиш интервалларини, укув материалларининг оптимал порцияларини ва педагогик фаолият суръатларини курсатиб беради. Шундай килиб, режалаштириш – бу таълим ва тарбия жараёни тизимини шакллантирувчи, услубий асосланган хужжатларни тузиш демакдир

Режалаштириш технологияси

  • Режалаштириш жараёнини укитувчи ижодий фаолияти яхлит тизимини ташкил килувчи, катор кетма-кет операциялари куринишида тасвирлаб бериш мумкин. Бу фаолият услубий масалаларни хал килишга принципал ёндашишда ишнинг асосий йуналишлари гоялари пайдо булишидан бошланади. Бундай дастлабки гоя, одатда, талабалик даврида бошланади. Жисмоний тарбия назарияси ва услубиёти курсини ҳамда енгил атлетика, гимнастика, спорт уйинлари ва бошкаларнинг хусусий услубиётини урганишда, педагогик амалиёт даврида укитувчилар ишини кузатишда, талаба узлаштираётган билим ва малакаларини узининг булгуси касбига «улчай» бошлайди. Укитувчида келгуси укув йилида буладиган ишлар гояси шахсий орттирган тажриба, бошка педагогларнинг фаолиятини кузатиш, мустакил билим орттириш жараёнида оладиган маълумотлар базасида шаклланади. Шу билан бирга нафакат хамкасблари тажрибасидан, балки бошка фанлар укитувчилари тажрибасидан хам фойдаланиш керак.

Кейин гоя аник иш шароитлари, укувчиларнинг тайёргарлик даражаси билан текшириб курилади ва унга маълум узгартишлар киртилиши табиий. Факат шундан кейингина шунинг максади шаклланади ва унинг асосида укувчиларнинг кутилаётган назарий, жисмоний ва техник тайёргарликлари холати даражаси лойихалаштирилади.
Кутилаётган жисмоний холатга мактаб укув дастурида назарда тутилган назарий маълумотларни узлаштириш, жисмоний машкларни урганиш ва жисмоний сифатларни тарбиялаш буйича бир катор аник вазифаларни куйиш билан эришилади. Шундай экан, режалаштиришнинг навбатдаги технологик операцияси сифатида таълим ва тарбиянинг аник вазифаларини куйишни хисоблаш мумкин.
Куйилган вазифаларни хал килиш учун укитувчи укувчиларга педагогик таъсир курсатиш тизимини аниклайди. У воситалар, услублар ва иш шароитларини уз ичига олади. Бу операция, худи олдингидек, укувчиларнинг фаол иштироклари натижасида амалга оширилиши мумкин. Бу вактда жисмоний тарбия жараёнини тугри ташкил килишга халакит берувчи юз бериши мумкин булган нокулай омилларни хисобга олиш лозим.
Педагогик жараённинг тугри боришини текшириш учун махсус танлаб олинган экспресс-тестлар ёрдамида боскичма-боскич назорат утказиш куйи тизими яратилади. Агар хар бир боскич назоратида олинган натижа режалаштирилган талабга жавоб берса, бу вактда барча операцияларнинг тугри режалаштирилганлигига хулоса килса булади. Мободо режалар виждонан амалга оширилган шароитда назорат натижалари режалаштирилган максадлардан жиддий фарк килса, демак режалаштириш технологиясида хатолар борлигидан далолат беради. Бу хатоларни учта звенодан кидириш керак булади. Биринчи навбатда режалаштириш даврида барча нокулай омиллар хисобга олинганлиги ёки олинмаганлигини текшириб куриш лозим. Иккинчи навбатда педагогик таъсир тизими тафтиш килинади. Агар бу ерда хам камчиликлар топилмаса педагогик вазифаларнинг амалийлиги бахоланади.
Агар хатолар биринчи звенодан топилса ва айнан яна шулар натижаларнинг бажарилмаслигига сабаб булганлигига укитувчи катъий ишонса, зарур чоралар курилади ва бошка звенолар текширилмайди. Одатда укитувчи фаолиятининг биринчи йилларида режалаштириш технологиясининг турли операцияларида йул куйилган кузга ташланиб турмайдиган хатолар умумлашган холда ишнинг натижасига жиддий таъсир курсатади. Шунинг учун ёш укитувчилар узининг барча фаолиятини доимий тахлил килишлари. Узлари учун талабчан кози булишлари керак. Бу келажакда муваффакият гаровидир.
Режалаштириш якуний хисобга олиш билан тугалланади. Хисобга олиш натижасида олинган маълумотлар келгуси цикл (дарслар серияси, укув чораги, укув йили)ни режалаштириш учун асос килиб олинади.

Download 69,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish