Жисмоний тарбия дарслари билан боғлиқ бўлган энг муҳим масалалардан бири уни қандай тузиш масаласидир



Download 50,4 Kb.
bet1/13
Sana25.02.2022
Hajmi50,4 Kb.
#273992
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
12цыв


Жисмоний тарбия дарслари билан боғлиқ бўлган энг муҳим масалалардан бири уни қандай тузиш масаласидир.
Дарс тузилиши деганда алоҳида дарсни тузишда фойдаланиладиган тахминий мўлжалли режа тушунилади. Дарс тузилиши ўқитувчига машқларни оқилона танлаш, материални тўғри жойлаштириш ва дарсдаги юкламани аниқлашга ёрдам беради.
Дарс тузилиши дастур материалларини изчил ўрганиш асосида белгиланган вазифаларга боғлиқ.
Жисмоний тарбия дарсида ҳар қандай педагогик вазифани ҳал этиш кўпинча шуғулланувчилар организмининг зўр беришини талаб қилади. Бу ишга организм тегишли даражада тайёрланган бўлиши керак.
И.П.Павлов организмнинг қийин вазифаларни ҳал этишга тайёр бўлиши зарурлигини кўрсатиб, секин-асталик ва машқ клиника ва педагогикада асосий физиологик қоидадир деган эди.
Бу кўрсатма ўқитувчи зиммасига шуғулланувчилардан катта куч талаб қиладиган педагогик вазифаларни дарснинг бошида эмас, ўртасида, бир қадар тайёргарликдан сўнг ҳал этиш мажбуриятини юклайди. Дарснинг асосий вазифаларини ҳал этиш шуғулланувчиларни уюштиришни, уларда зарур кайфият ва бу вазифаларни бажаришга бўлган иштиёқни ҳосил қилишни талаб этади. Ўқувчиларни уюштиргач, яъни Павловнинг аста-секинлик ҳақидаги физиологик қоидаси бажарилганидан сўнг, асосий вазифаларни ҳал қилишга киришиш мумкин. Асосий педагогик вазифаларни бажариш кўпинча шуғулланувчилар зўр бераётган, фаоллашган даврга тўғри келади. Ўқувчилар организми нисбатан катта зўриқиш ва кучли эмоционал ҳолатдан вазмин ҳолатга бирданига ўтиши мумкин эмас. Шунинг учун дарс тузилишида хотиржам ҳолатга аста-секин ўтиш ва машғулотни ташкилий равишда тугаллаш акс этади. Шундай қилиб, ҳар бир дарс тузилиши уч қисмдан иборат бўлади: биринчиси – ўқувчиларни дарснинг вазифаларини ҳал этишга тайёрлайдиган ташкилий қисм, у шартли равишда тайёргарлик қисми деб аталади; иккинчиси – дарснинг асосий вазифаларини бажаришга йўналтирилган қисм, у шартли равишда асосий қисм деб юритилади; учинчиси – дарс якуни, у шартли равишда якунловчи қисм деб аталади. Дарснинг барча вазифалари ва мазмуни ўзаро чамбарчас боғланган ҳолда амалга оширилади.

Download 50,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish