Жисмоний шахслардан ундириладиган мол-мулк солиғи



Download 14,65 Kb.
Sana03.06.2022
Hajmi14,65 Kb.
#631701
TuriКодекс
Bog'liq
2VARIANT 3 SAVOL


3. Жисмоний шахслардан ундириладиган мол-мулк солиғи: тўловчилари, объекти, базаси, ставкаси, ҳисобот топшириш ва тўлаш тартиби.
Жисмоний шахслардан ундириладиган мол-мулк солиғи.
Солиқ кодексига кўра солиқ солинадиган мол-мулкга эга бўлган жисмоний шахслар, чет эл фуқаролари, шунингдек юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўловчилари бўлиб ҳисобланишади.
Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган уй-жойлари, квартиралари, чорбоғ ва боғ уйлари, гаражлар ва бошқа иморатлари, бинолар ва иншоотлари қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини кадастр қиймати солиқ солиш база бўлиб ҳисобланади. Агар жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳоси тегишли ваколатли идоралар томонидан аниқланмаган бўлса, бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан мол-мулкнинг шартли қиймати белгиланади ҳамда ўрнатилган ставкалар асосида солиққа тортилади.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланади, уларни солиқ тўловчиларга Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва унинг қуйи органлари томонидан белгиланган тартибда билдирилади. Солиқ ставкалари ҳар йили кейинги молия йили учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисидага қарори асосида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
2018 йил 1 январдан жисмоний шахслар мол-мулк солиғининг ставкалари қуйидагича белгиланган:
7.2.1-жадвал
Жисмоний шахслар мол-мулк солиғи
СТАВКАЛАРИ

Солиққа
тортиш объекти

Мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан солиқ ставкаси

Турар жойлар, квартиралар, дала ҳовли ва боғ уйчалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар уларнинг қийматидан келиб чиқиб

0,2

Шаҳарларда жойлашган турар жойлар, квартиралар умумий майдони:
200м2-500 м2 гача
500 м2 дан юқори

0.25
0.35

Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган умумий майдони 200 м2 дан юқори бўлган турар жойлар, квартиралар, дала ҳовли ва бошқа иншоотлар

0.25

Мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқаришда мол-мулкнинг кадастр хужжатларидан фойдаланилади.
Мулкида солиқ солинадиган мол-мулк бўйича пенсионерлар учун мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинмайдиган энг кам миқдор умумий майдонининг 60 кв.метри ҳажмида белгиланади.
Солиқ қонунчилигига кўра қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган иморатлари, бинолари ва иншоотларига солиқ солинмайди:
а) "Ўзбекистон Қаҳрамони", Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражали Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқароларнинг;
б) 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва партизанлари, уларга тенглаштирилган шахслар, ички ишлар ва давлат хавфсизлиги органлари таркибида хизмат қилган шахсларнинг, ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда штатдаги лавозимларни эгаллаган шахслар, Ленинград шаҳри қамалида бўлганларнинг ва концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари, хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг;
в) ўн нафар ва ундан ортиқ фарзанди бор аёлларнинг;
г) Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар олаётган фуқароларнинг (шу жумладан, у ерга вақтинча ёки хизмат сафарига юборилган фуқароларнинг);
д) солиқ солинмайдиган майдон ўлчами доирасида пенсионерларнинг, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг;
е) ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда ярадор, контузия бўлганлик ёки шикастланганлик оқибатида ёки фронтда бўлиш туфайли орттирилган касаллик оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ва бошқа турмуш қурмаган рафиқаларининг (эрларининг);
Юқорида назарда тутилган имтиёзлар мол-мулк эгасининг танлашига биноан, имтиёз олиш ҳуқуқини берувчи зарурий ҳужжатлар солиқ органларига тақдим этилганда, мол-мулкнинг фақат бир объектига тааллуқли бўлади. Бунда мол-мулк имтиёз олувчининг мулки бўлган ҳоллардагина тақдим этилади.
Йил давомида тўловчиларда мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга бўлиш ҳуқуқи пайдо бўлган тақдирда улар кўрсатилган тўловлардан ана шу ҳуқуқ пайдо бўлган ойдан бошлаб озод этиладилар.
Йил ўртасида мол-мулк солиғи бўйича имтиёз ҳуқуқини йўқотганда солиқ солиш ушбу ҳуқуқ йўқолган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади.
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар ҳуқуқига эга бўлган шахслар зарур ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этадилар.
Иморатлар, бинолар ва иншоотлар учун мол-мулк солиғи уларнинг ҳар йил 1 январдаги ҳолати юзасидан техник инвентаризациялашнинг ҳудудий кадастр бюролари тақдим этадиган инвентаризация қийматига доир маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқарилади, бундай маълумотлар бўлмаган тақдирда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланган мол-мулкнинг шартли қиймати қабул қилинади.
Мерос бўйича ўтган мол-мулкдан солиқ меросхўрлардан мерос очилган пайтдан бошлаб ундирилади. Мол-мулк йўқ қилинган, бутунлай вайрон бўлган ҳолларда мол-мулк солиғи ундириш улар йўқ қилинган ёки бутунлай вайрон бўлган ойдан эътиборан тўхтатилади.
Мол-мулкка мулк ҳуқуқи тақвимий йил давомида бир мулкдордан бошқасига ўтганда солиқни биринчи мулкдор ўша йилнинг 1 январидан бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини йўқотган ойнинг бошигача тўлайди, янги мулкдор эса - мулк ҳуқуқини қўлга киритган ойдан эътиборан тўлайди.
Тақвимий йил давомида имтиёзга эга бўлиш ҳуқуқи пайдо бўлган тақдирда мол-мулк солиғи ана шундай ҳуқуқ вужудга келган ойдан эътиборан қайта ҳисоблаб чиқилади.
Мол-мулк солиғини тўлаш ҳақидаги тўлов хабарномалари тўловчиларга давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай топширилади. Ҳисобланган йиллик солиқ миқдори тенг улушларда икки муддатда - 15 апрель ва 15 октябрдан кечиктирмай маҳаллий бюджетга тўланади.
Агар солиқ тўловчи томонидан ортиқча суммалар тўланган бўлса, солиқ ва йиғимлар бўйича қарзлар мавжуд бўлмаса, ушбу суммалар унинг ёзма аризасига кўра ўттиз кун ичида солиқ тўловчига қайтарилади ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига қайд этилади.
Download 14,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish