4.4. Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг иши мазмуни ва уни ўқувчилар таълим тарбиясидаги ўрни
Болалар - ўсмирлар спорт мактаблари-мактабдан ташқари мутахассислаштирилган ўқув-тарбия муассаси бўлиб, уни Халқ таълими тизими, мудофаа, ички ишлар, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш вазирликлари, алоқа, темир йўл транспорти, Касаба уюшмалари ва бошқа муассасалар томонидан ташкилланиши мумкин. Уларнинг хиллари турлича бўлиши мумкин:
А) комплексли БЎСМлари, улар бир неча спорт тури бўйича машғулотларни йўлга қўяди.
Б) мутахассислаштирилган (олимпиада захиралари-ОЗБЎСМлари, олий спорт маҳорати (ОСМ иактаблари), фақат битта спорт тури бўйича машғулотларни йўлга қўяди холос.
Маъмурий бошқарилиши нуқтаи назаридан ва ўқувчиларни қабул қилишига қараб туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ва Республика мактаблари тарзида фаолият кўрсатадилар.
Болалар ўсмирлар спорт мактабларининг асосий вазифалари қуйидагилар деб белгиланган: а) ўқувчиларни ҳар томонлама жисмоннй гайёргарлигини ва саломатлигипи мустаҳкамлаш учун база яратиш билан юқори малакага эга бўлган ёш спортчиларни тайёрлаш; б) шуғулланувчилардан жамоатчи йуриқчилар ва спорт ҳакамларини тарбиялашни таъминлаш; в) умумий таълим мактаблари, академик-лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, гимназияларда ўқувчи-талабаларни жисмоний машқлар ва спорт билан оммавий шуғулланишлари учун туртки, ёрдамни йўлга қўйишдан иборат. Бу вазифалар турли типдаги, турли хилдаги ўқув гуруҳлари, таълим олиш йилига қараб спорт мактаблари учун аниқланади, ўқув дастурлари, спорт таиёргарлиги эътиборга олинади.
Комплексли БЎСМларида спорт турлари бўйича бўлимлар ташкилланади, уларнинг ҳар бири учуи «бошланғич тайёрлов» гуруҳи - ўқув - тренировка», «спорт маҳоратини такомиллаштириш» гуруҳлари, болаларни ёши, жинси, спорт тайёргарлиги даражасига қараб комплектлаштирилади.
ОЗБСМ (СДЮШОР) мавжуд БЎСМлари базасида юқори спорт классификациясига эришган спортчи болаларни тўплаш эвазига ташкилланади. Спорт базаси мукаммал ва юқори малакали спорт мураббийлари мавжуд бўлган мактаблар базаси танланади (агар ўзнинг биноси бўлмаса). ОЗБСМнинг асосий мақсади-юқори малакали, маҳоратли спортчиларни вилоят республика терма жамоалари учун тайёрлашдан иборат. Ўқув гуруҳлари бу мактаблар учун БЎСМларида олий маҳорат гуруҳларини очишга рухсат берилиши мумкин. Республика Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ва бошқа маҳкамаларнинг, вазирликлари билан келишиб ва уларни ташаббуси билан алоҳида «Олий спорт маҳорати мактаби» ОСММ ҳам ташкиллаш мумкин.
БЎСМларига қабул қилиш қоида бўйича умумий таълим - тарбиянинг жисмоний тарбия ўқитувчилари ёки шу мактабнинг жисмоний маданият жамоасини йулланмаси билан амалга ширилади. Албатта ўқувчини хоҳиши ҳисобга олиниши шарт. Қабул тиббий кўрик натижалари, ота-оналарини ҳамда мактаб директорини рухсатидан сўнг амалга оширилади. Қабул БЎСМнинг низоми ва бошқа инструктив ҳамда нормаларни бажаришдаги натижага кўра энг юқори кўрсатгичлиларни танлашни тақозо этади. Бошланғич танлов спорт мураббийи томонидаи кузатиш натижаларига, мусобақалардаги, иштироки, мактаб спорт секцияларининг машғулотлари давомида, мактаб жисмоний тарбия дарсларида ҳам йўлга қўйилиши мумкин. Қабул ҳақида асосий тўхтамга келиш БЎСМда ўтказилаётган (қабулдан олдинги) ўқув-тренировка машғулотларида ҳал қилинади. Гуруҳларга якуний қабул БЎСМ низомида кўрсатилган йўриқлар асосида амалга оширилади. Гуруҳдан гуруҳга ўтказиш ҳам дастур талаб ва нормаларни бажаргандан сўнг, мактабни битириш эса 17 ёшда, спорт тайёргарлиги дафтари ва гувоҳнома бериш билан тугалланади.
Юқорида қайд қилинган спорт мактабларини жисмоний тарбия ёки педагогика олий маълумоти бўлган болалар билан ишлаш иш тажрибасига эга бўлган директор бошқаради. Мактабдаги барча ишларни ташкил этишда директор маъсулдир.
Спорт мактабидаги ўқув ишлари бўлими мудири (директор ўринбосари) лавозимига жисмоний тарбиядан олий маълумоти бўлган малакали мутахассислар тайинланади. У ўқув жараёнини ташкил қилишга, мураббий-ўқитувчиларни малакасини ошириш, ўқув группаларини комплектлаш, ўқув ишларини режалаштириш, ўқув группалари машғулотларининг жадвали-ни, спорт мусобақаларининг графиги, календарини тузиш, бўлимга тегишли ҳужжатларни тасдиқлаш врачларни шифо-корлар кўригидан ўз вақтида ўтказиш кабиларга масъул ва қайд қилинган йўналишларга жавоб беради.
Спортнинг маълум тури бўйича ташкилий, тарбиявий ва методик ишларни жисмоний тарбиядан олий маълумотли йўриқчи-услубчи мунтазам равишда бажариб боради. Тасдиқланган режа бўйича ўқувчиларни тарбиялаш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиш, таълим мактабларида синфдан ташқари спорт ишларини ташкил қилиш, мураббий-ўқитувчилар билан болалар ва ўсмирлар спорт мактабига, олимпия резервларига ихтисослашган спорт мактабларида шуғулланиш учун номзодларни танлаб олиш, мураббий-ўқитувчилар билан таъминлаш, улар билан методик ишларни олиб бориш йўриқчи-услубчининг вазифасига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |