Асосий қисм. Машғулотлар мазмуни ўқувчиларнинг ёши, жинси ва уларнинг қизиқишидан келиб чиқади.Бунинг сабаби болалар организмининг тез ўсиши ва ривожланишида бўлиб,жисмоний тарбия дарслари жараёнида дастуридаги спорт турлари билан йил сайин чуқурроқ танишишида ва ўзига мос деб билган спорт турини танлашидадир.Ушбу жараён кўпроқ бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний қобилиятларини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди .Жисмоний тарбиянинг дарсдан ташқари фаолияти турли шаклларга эга бўлиб,педагогик раҳбарлик бошчилигида ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан доимий равишда шуғулланишига йўналтирилгандир.Бунда ота-оналарнинг жалб қилиниши машғулотлар самарадорлигини янада оширади.Ушбу фаолият ўз ичига жисмоний тарбия тўгараклари,жисмоний тайёргарлик гурухлари,атлетик гимнастика ва турли спорт тадбирларини қамраб олади.
Жисмоний тарбия тўгаракларининг асосий мақсади - ўқувчиларни жисмоний тарбия билан доимий равишда шуғулланишга жалб этиш,уларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришда кўмаклашишдир.Машғулотлар давомийлиги 45-60 дақиқадан хафтасига 2-3 марта жисмоний тарбия ўқитувчиси раҳбарлигида ўтилади.Машғулотлар турли спорт турларига бўлиниб,гурухлар тузилади.Машғулотларнинг асосий мазмуни - ҳар томонлама жисмоний ва техник тайёргарлик ва кўникмаларга эга бўлишдир .
Жисмоний тайёргарлик гурухлари жисмоний тарбия билан шуғулланиш истаги бўлган ўқувчилардан ва соғлиги даражаси инобатга олиниб тиббий гурухнинг тайёргарлик гурухига тегишли ўқувчилардан тузилади.Ўқувчилар жисмоний тайёргарлик даражаси ва ёшига қараб гурухларга бўлинади. Машғулотлар 60 дақиқадан бўлиб,хафтасига икки марта ўтказилади.Бунда албатта кўпроқ махсус умумий жисмоний ривожлантирувчи машқлар предметли ёки предметсиз шаклда ўтказилади.2 Атлетик гимнастика машғулотларига куч сифатини ривожлантириш,қад-қоматини яхшилаш,кучли ва чидамли бўлиш истагида бўлган ўқувчилар жалб этилади.Машғулотнинг бу турида кўпроқ координацион ҳаракатлар, эгилувчанлик,мускуллар кучи ривожланади.Машғулотларга болалар 12 ёшидан ота-оналар ва ўқитувчи назорати остида қатнашиши мумкин.Аслида машғулотларга қатнашишнинг оптимал даври 15 ёшдан ҳисобланади. Машғулотларни ташкиллаштириш мактаб шароитидан келиб чиққан холда бажарилади.
Соғломлаштирувчи югуриш гурухи атлетик гимнастика каби мактаб шароитидан келиб чиққан ҳолда мактабда ёки мактаб жойлашган маҳалланинг бирон бир бўш биносида ташкил этилиши мумкин.Бунда ўқитувчи ва ўқувчилар биргаликда ота-оналарни хабардор қилиши ва уларнинг розилигини олиши керак бўлади.Бу жараёнда умумий йиғилиш ўтказилиб барчанинг розилиги олинади ва жисмоний тарбия ўқитувчиси жавобгарликни ўз зиммасига олади.Машғулотлар хафтасига 1 ёки 2 марта ўтказилиши мумкин.
Жисмоний тарбия йиллик иш режасига киритилган турли байрам саналарига бағишланган спорт тадбирларидан ташқари ўқитувчининг ташаббускорлиги билан спортнинг оммавий турларидан спорт тадбирлари ва мусобақалари ўтказилиши мумкин.Бу тадбирлар ўқувчи ёшларда спортнинг оммавий турларига қизиқиш ўйғотиб,спорт билан мунтазам шуғулланиш иштиёқини оширади.Мактабда ўтказиладиган оммавий спорт тадбирлари ўқувчиларда Ватанга бўлган мухаббатни ривожлантиради ва ўқувчилар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлайди .
Юқорида қайд этилган машғулотларда тезликда юқори натижаларга эришиш режаларини мақсад қилиб иш олиб бориш мутлақо нотўғридир. Юқори даражада берилган юкламалар ўқувчиларнинг ўсиш ва ривожланиш функцияларига салбий таъсир кўрсатиб,уларда соғлигининг бузилишига олиб келади.Ўқувчиларга бериладиган юкламаларни уларнинг ёшидан ва индивидуал ҳусусиятларидан келиб чиққан холда бериш лозимдир
Машғулотларни ташкиллаштириш шакллари ва мазмуни мактаб шароити ва ўқувчиларнинг қизиқишларини ҳисобга олган холда белгиланиб, уларнинг ўзларига спорт турини танлаш имконияти яратилиб берилиши керак. Дарсдан ташқари ишлар ўқувчиларнинг кенг жамоатчилик фаолияти ҳаракатлари негизида тузилиб,мактаб раҳбариятининг ва жисмоний тарбия ўқитувчиларининг доимий назорати остида фаолият юритади. Дарсдан ташқари ишлар педагогик раҳбарият томонидан йўриқнома ва методик характерга эга бўлиб,ўқувчиларда ижодий ташаббускорликнинг намоён бўлишини рағбатлантиради .
Ўқувчиларнинг соғлигини мустаҳкамлашда дарсдан ташқари фаолиятнинг муҳим йўналишларидан бири бу табиатнинг табиий кучларини (қуёш,сув ва ҳаво) қўллашдир.Шу мақсадда макталарда табиат қўйнига турли экскурсиялар уюштирилади. Ушбу саёхатлар давомида ўқувчиларга экскурсия давомида ўзини тутиш қоидалари ўргатилиб борилади.Саёхат жараёни болаларда туризм кўникмаларини шакллантириб, табиат ва атроф-муҳит ҳақида билим ва тушунчаларга эга бўлишда кўмаклашади. Бунда ўқувчиларнинг жисмоний жиҳатдан тарбияланиши мактабнинг бутун жамоаси ва ота-оналарга боғлиқ бўлади .