Жиноят субъекти 16 ёшга етган ақли расо, жисмоний шахс ҳисобланади.
ЖК 1553-моддасининг 2-қисми бўйича ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли ретсидивист томонидан;
б) мансабдор шахс томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан содир этилгани учун жиноий жавобгарлик келиб чиқади.
ЖК 1553-моддасининг 3-қисмида рағбатлантирувчи норма назарда тутилган бўлиб, унга кўра, терроризмни молиялаштиришда иштирок этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз вақтида хабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти бу шахснинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод этилади.
10. МИЛЛИЙ, ИРҚИЙ, ЭТНИК ЁКИ ДИНИЙ АДОВАТ ҚЎЗҒАТИШ
Жиноятнинг бевосита объекти бўлиб миллий, ирқий, этник ёки диний белгиларига кўра нафратни ёки адоватни кўзгатиш куринишидаги экстремистик ҳаракатларга йўл куймаслик бўйича Конституцион тамойилни кафолатловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Қўшимча объект сифатида бу ерда жамиятда меъёрий мухитни, фуқароларнинг соглиги ва ҳаёти, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи ижтимоий муносабатлар хизмат қилади.
Жиноятнинг предмети-миллий, ирқий ёки диний адоватни кўзгатувчи ёки уни тарғиб қилувчи материаллардир.
Материаллар деганда Кўрилаётган меъёрнинг контекстида турли куринишдаги босма наширлар (китоблар, журналлар, брошюралар ва бошқа) варакалар, плакатлар, босма нашрларнинг нусхалари, кино-, фото-, аудио-, видео махсулотлар, интернет сахифалари ва бошқа экстремистик рухдаги материаллар назарда тутилади.
ЖК нинг 156-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят таркибининг объектив томони, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни таркатиш ёки таркатиш мақсадида материалларни тайёрлаш ва саклаш. Шу билан бирга ЖК нинг 156-моддаси 1-қисми тўзилмаси мамурий преюдицияга эга бўлиб бу бўйича жавобгарлик худди шундай ҳаракатлар учун мамурий огохлантиришдан сўнг бир йил давомида бошланиши мумкин.
ЖК нинг 156-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони миллий шаън ва кадр-кимматини ерга уриш, фуқароларнинг диний ёки атеистик қарашлари билан боглик хис туйгуларини хакоратлаш ҳамда фуқароларнинг миллий, ирқий, этник мансублигига ёки динга муносабатига қараб бевосита ёки билвосита ҳуқуқларни чеклаб қўйиш, бевосита ёки билвосита имтиёзларни белгилаш ҳолатларидир.
ЖКнинг 156-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят фуқароларнинг миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни кўзгатишга йўналтирилган ҳаракатларнинг бирортаси содир этилган дамдан бошлаб тамомланган ҳисобланади,
Жиноятнинг субъектив томони айбнинг қасддан содир этилиши билан тафсифланади
Жиноят субъекти 16 ёшга етган ақли расо, жисмоний шахс ҳисобланади.
Мазкур модданинг 1 ёки 2-қисмида назарда тутилган миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни кўзгатиш ҳолатлари:
а) бошқа шахсларнинг ҳаётига хавфли усуллар билан;
б) оғир тан жарохати йўли билан;
в) ахолини доимий яшаш жойидан мажбурий кучириш;
г) мансабдор шахс томонидан;
д) аввалдан келишиб олинган холда ёки бир гурух шахс томонидан содир этилган бўлса, 156-моддаси 3-қисмида жавобгарлик назарда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |