Жиноят ҳУҚУҚИ (махсус қисм) маъруза: тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар мавзу режаси: 1



Download 90,5 Kb.
bet8/10
Sana14.06.2022
Hajmi90,5 Kb.
#667227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
8-мавзу-маъруза

9. ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


Терроризмни молиялаштиришнинг объекти – тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ижтимоий муносабатлар, Ўзбекистон Республикасининг жамоат хавфсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги ва мулкий манфаатлари, давлат мулки хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ижтимоий муносабатлар терроризмни молиялаштиришнинг қўшимча объекти ҳисобланади.
Объектив томондан:
1)террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини таъминлаш;
2) террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлаш;
3) террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этиш;
4)еррорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни бериш ёки йиғиш, бошқа хизматлар кўрсатишда ифодаланади.
Террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини таъминлашга қаратилган фаолият айбдор террорчилик ташкилоти жангариларини ёллаш, тўплаш, танлаб олиш, уларни қуроллантириш, яъни турли хил қурол-аслаҳа, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, портловчи қурилмалар, турли хил ҳарбий техника билан таъминлаш, жангариларни ўқитиб-ўргатишни ташкил этиш, уларнинг террорчилик фаолиятини режалаштириш, террорчилик ташкилотининг маиший ва бошқа эҳтиёжларини ҳар қандай валютадаги пул билан қондириш, яшаш учун бинолар бериш ва улар билан таъминлаш, ёнилғи-сурков материаллари билан таъминлаш борасидаги изчил ҳаракатларни бажаришни назарда тутади.
Террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлашга қаратилган фаолият уларга молиявий мадад кўрсатиш, хорижга чиқиб кетиш учун уларни зарурий ҳужжатлар билан таъминлаш, чипталар сотиб олиш, ҳар қандай турдаги транспортни тақдим этиш ёʻли билан кўмаклашиш ёки мазкур шахсларни ташишдан иборат.
Террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этиш олдинма-кетин бажариладиган қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади:
биринчидан, террор-чилик ҳаракатини тайёрлаш босқичи яъни режалаштириш (террорчилик ҳаракати режасини ишлаб чиқиш, ҳужум обектини танлаш), мажбуриятларни тақсимлаш (мутахассисларни, шу жумладан портлатиш техникаси мутахассисларини танлаш, ўзини ўзи портлатувчи («смертник»)ларни тайёрлаш, бошқа тайёргарлик ҳаракатларини бажариш),
иккинчидан, террорчилик ҳаракатини содир этиш (портлатиш, ўт қўйиш, шахсларни гаров сифатида тутқунликка олиш, оммавий одам ўлдиришлар ва ҳ.к.).
Террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни бериш ёки йиғиш, бошқа хизматлар кўрсатиш террорчилик ташкилотларини молиялаштиришга, уларни ҳар қандай моддий таъминлашга қаратилган фаолиятни ҳар қандай шаклда, шу жумладан яширинча ёки очиқ фаолият кўрсатадиган, ҳомийлик ниқоби остида маблағлар тўплайдиган турли ёрдам жамғармалари, ташкилотлар, бирлашмалар тузиш, террорчилик ташкилотларини молиялаштиришга кўмаклашувчи ёки уларда иштирок этувчи шахсларни молиялаштириш, кредитлаш, уларга фоизсиз, имтиёзли қарзлар бериш мақсадида фаолият кўрсатувчи молиявий тузилмалар, банклар ташкил этиш ёʻли билан амалга оширишни назарда тутади.
Террорчилик ташкилоти фаолиятини молиялаштириш манбалари даромади террорчилик ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ёʻналтирилаётган корхоналар, бошқа ишлаб чиқариш ташкилотлари бўлиши мумкин.
Маблағ-воситаларни, ресурсларни бериш, агар айбдор уларни кимга ва нима учун бераётганини билса, бевосита бериш сифатида баҳоланиши лозим.
Маблағ-воситаларни, ресурсларни билвосита бериш айбдор уларни террорчиларга эмас, балки воситачиларга, масалан, бирон-бир жамғармага, ҳомийлик ташкилотига берган, аммо мазкур маблағ-воситалар, ресурслар кимга ва нима учун мўлжалланганини аниқ билган ҳолларда мавжуд бўлади.
Жиноятнинг субъектив томони айбнинг қасддан содир этилиши билан тафсифланади

Download 90,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish