Жиноят ҳУҚУҚИ (махсус қисм) маъруза: тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар мавзу режаси: 1


 ТЕРРОРЧИЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАҚСАДИДА ЎҚУВДАН ЎТИШ, ЧИҚИШ ЁКИ ҲАРАКАТЛАНИШ



Download 90,5 Kb.
bet7/10
Sana14.06.2022
Hajmi90,5 Kb.
#667227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
8-мавзу-маъруза

8. ТЕРРОРЧИЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАҚСАДИДА ЎҚУВДАН ЎТИШ, ЧИҚИШ ЁКИ ҲАРАКАТЛАНИШ

Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтишнинг бевосита обекти тинчлик ва инсоният хавфсилигини таъминловчи ижтимоий муносабатлардир.


Обектив томондан ушбу модданинг биринчи қисми диспозициясида назарда тутилган мақсадларда ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтиш орқали содир этилади.
Бунда шахснинг ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтиш деганда, шахснинг ўтказилаётган ўқувнинг террорчилик фаолиятини амалга ошириш ёхуд ЖКнинг 155, 158, 159, 161, 242, 245, 254, 2551 ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этиш мақсадида ўтказилаётганлигини англаши назарда тутилади.
Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсади деганда, террорчилик ҳаракатини уюштириш, режалаштириш, тайёрлаш ва амалга оширишдан, террорчилик ҳаракатига ундашдан, террорчилик ташкилотини тузишдан, террорчиларни ёллаш, тайёрлаш ва қуроллантиришдан, уларни молиялаштириш ва моддий-техника жиҳатидан таъминлашдан иборат бўлган фаолиятни амалга ошириш мақсади тушунилади.
Жиноятнинг субъектив томони айбнинг қасддан содир этилиши билан тафсифланади.
Жиноят субъекти 16 ёшга етган ақли расо жисмоний шахс ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланиш деганда шахсларнинг муайян давлат ҳудудидан террорчилик фаолиятини ўрганиш ва унда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳар қандай тарзда ўтиши тушунилиши лозим.
ЖКнинг 1552-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноят одамларни ёллашга қаратилган ҳаракатлар бажарилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
ЖКнинг 1552-моддаси 3-қисмида рағбатлантирувчи норма назарда тутилган бўлиб, унга кўра, ушбу моддада назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у террорчилик фаолиятини амалга ошириш ёхуд ушбу Кодекснинг 155, 158, 159, 161, 242, 245, 254, 2551 ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этиш мақсадида ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтганлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилса, содир этилган жиноятни фош қилишга ёки бундай ўқувдан ўтган, бундай ўқувни амалга оширган, ташкил этган ёхуд молиялаштирган бошқа шахсларни, Шунингдек ўқув ўтказилган жойни аниқлашга фаол кўмаклашса ва агар унинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби мавжуд бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод қилинади.



Download 90,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish