Jinoyat kodeksi


террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар



Download 85,29 Kb.
bet4/28
Sana23.02.2022
Hajmi85,29 Kb.
#120212
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
sevdiyor

террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар
ва фактларни хабар қилмаслик
Ушбу Кодекснинг 155155-2155-3158159161242245254255-1 ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган, дастлабки тергов ҳамда суд муҳокамаси материаллари билан исботланган, аниқ маълум бўлган тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик хусусиятига эга жиноят тўғрисида хабар қилмаслик, -
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Террорчилик хусусиятига эга жиноятларга нисбатан ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, -
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
155-2-модда. Террорчилик фаолиятини амалга ошириш
мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш
Шахснинг террорчилик фаолиятини амалга ошириш ёхуд ушбу Кодекснинг 155158159161242245254255-1 ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этиш мақсадида ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтиши, шу жумладан мазкур жиноятларни содир этиш билимини, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаши, ўқув чоғида қурол-яроғ, портлатиш қурилмалари, портловчи, заҳарловчи, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бошқа моддалар ва буюмлар билан муомала қилиш усулларини ўрганиши, шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетиши ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланиши, -
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Террорчилик фаолиятини амалга ошириш учун ўқувдан ўтиш ёки террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетиш ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланиш мақсадида шахсларни ёллаш -
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у террорчилик фаолиятини амалга ошириш ёхуд ушбу Кодекснинг 155158159161242245254255-1 ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этиш мақсадида ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтганлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилса, содир этилган жиноятни фош қилишга ёки бундай ўқувдан ўтган, бундай ўқувни амалга оширган, ташкил этган ёхуд молиялаштирган бошқа шахсларни, шунингдек ўқув ўтказилган жойни аниқлашга фаол кўмаклашса ва агар унинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби мавжуд бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод қилинади.
155-3-модда. Терроризмни молиялаштириш
Терроризмни молиялаштириш, яъни террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлашга, террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни беришга ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият -
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) мансабдор шахс томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Терроризмни молиялаштиришда иштирок этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз вақтида хабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти бу шахснинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод этилади.


Download 85,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish