Ўйинларни ташкил этиш методикаси ва технологияси



Download 1,28 Mb.
Sana06.06.2022
Hajmi1,28 Mb.
#641499
Bog'liq
Ўйинларни ташкил этиш методикаси амалий машғулот

Ўйинларни ташкил этиш методикаси ва технологияси (амалий машғулот)


Ишнинг мақсади: Мактабгача таълим муассасасаларида ўйинлар, унинг турлари ҳақида тушунча бериш. “Кластер” методини қўллаш. Мазкур методдан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари. Тингловчилар машғулотни бугунги кун талаби даражасида ўтказишни, мактабгача таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнида интерфаол методларни қўллашни ўрганиб оладилар ва амалиётга жорий қиладилар.
Болалар ривожланишида ўйинлар жуда катта аҳамиятга эга, ўйинлар кичик, ўрта ва катта ҳаракатчанлик даражасига эга бўлиши мумкин.
Кичик мактабгача ёшдаги болалар табиий ўйинлар ёрдамида ўзлаштирадилар (қадамлаб юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш,тирмашиш). Ўйинлар болаларни жисмонан тарбиялашнинг асосий воситаларидан бири. Уларни икки ёшдан бошлаб қўллаш мумкин. Бу даврда болалар югуриш, сакраш, улоқтириш, тирмашиб чиқиш каби ҳаёт учун зарур ҳаракат кўникмаларини ўзлаштира бошлайдилар.
Катта мактабгача ёшдаги болалар куч (қўлларда тортилиш), тезкорлик (қисқа масофага югуриш, мокисимон югуриш) ва бошқа сифатлар бобида мусобақалашар эканлар, ўз ҳаракат ва имкониятларини баҳолашга қодир бўладилар.
Жисмоний ривожланишдан ўйинлар болаларда ирода, мардлик, қатъиятлилик, чидамлилик, журъат каби хислатларни тарбиялашга ёрдам берадилар.
Ўйинларни ўргатишда муайян изчилликка риоя қилиш керак. Масалан, «Мени тутиб ол» ўйини, «Сени тутиб оламан» ўйинига қараганда соддароқ. Биринчи холатда бола ўзидан катта кишини тутиб олиши лозим; иккинчи ўйинда тутилиш хавфи юзага келади, шунинг учун бола кўпроқ жисмоний куч сарфлашига тўғри келади. Ўйинлар тобора мазмунан бойроқ ва хилма- хилроқ бўлиб бориши, янада мураккаброқ топшириқларни ўз ичига олиши зарур. Агар бола дастлаб ўйинчоқни олиш учун ўзи истаган суръатда югурган бўлса, ўйин яхши ўзлаштирилиб олинганидан сўнг югуриш суръатини катталар белгилаши керак.
Айни вақтда сюжетли-харакатли ўйинларда боланинг ўйин ва айниқса, реал (ҳақиқий) ўзаро муносабатлари тажрибаси тафаккурнинг алоҳида хусусияти асосини ташкил этиб, у туфайли бошқа кишиларнинг нуқтаи назари ўрганилади, уларнинг кейинги хатти – ҳаракатларини олдиндан қўра билиш ва шунга қараб ўз хатти – ҳаракатларини шакллантириш имконияти пайдо бўлади.
Ҳаракатли ўйинлар тасаввурнинг ривожланишида белгиловчи аҳамиятга эга. Ўйин фаолиятида бола бир хил предметларни бошқалари билан алмаштиришни, ўзига ҳар турли ролларни олишни ўрганади.
Буларнинг барчаси тасаввурнинг ривожланишига ёрдам беради.
Бола шахсининг ривожланишига ўйиннинг кўрсатадиган таъсири шундан иборатки, у орқали бола катталарнинг юриш – туриши, ўзаро муносабати билан танишади, булар унинг ўз хатти-ҳаракатлари учун намуна бўлиб хизмат қилади; бола ўйинда мулоқот олиб боришнинг асосий кўникмаларини, тенгдошлари билан муносабат ўрнатиш учун зарур сифатларни ўзлаштиради. Болани бутунлай қамраб олган ўйин уни зиммасидаги ролга мувофиқ қоидаларга бўйсунишга мажбурлайди, ҳис-туйғуларнинг ривожланиши ҳамда хатти-ҳаракатларни ирода орқали бошқариш қобилиятининг такомиллашишига кўмак беради.
Назорат учун саволлар
  •  Ўзбекистонда ҳаракатли ўйинлар назариясини ривожланишига қайси олимлар асос солганлар?
  •  Мактабгача ёшдаги болалар жисмоний хусусуятлари ва психик жараёнлари ривожланишига қандай омиллар таъсири кўрсатади?
  •  Ҳаракатли ўйинлар куннинг қайси пайтларида ташкил этилади?
  •  Ўйинни якунлаш учун ҳаракатли ўйин нима билан тугалланади?

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish