Ўйин қоидалари 2019/20 Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий таржимаси The International Football Association Board



Download 2,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/112
Sana11.07.2022
Hajmi2,3 Mb.
#773867
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   112
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний

4. 
Тартиби
Дастлабки қарор

Ҳакам
ва учрашувнинг бошқа расмий шахслари доимо худди VAR йўқдек («назардан 
қочирилган кўнгилсиз ҳодиса»
бундан мустасно) дастлабки қарорни (ҳар қандай интизомий 
чораларни қўшганда) қабул қилишлари шарт
.

Ҳакам
ва учрашувнинг бошқа расмий шахсларига қарор
қабул
қилмасликка рухсат этилмайди. 
Боиси, бу «кучсиз/қатъиятсиз»
ҳакамликка, ҳаддан ортиқ видеотакрорларга, агар техник 
узилишлар мавжуд бўлса, сезиларли муаммоларга олиб келади. 

Ҳакам

якуний қарорни қабул қиладиган ягона шахс; 
VAR 
учрашувнинг бошқа расмий 
шахслари каби мақомга эга ва у ҳакамга фақат ёрдам бериши мумкин.

Қоидабузарлик
пайтида ўйинчи гол урмоқчи бўлган ёки рақиб жарима майдони
ичига ва у
томон яққол ҳаракатга эга бўлган 
ўта
яққол ҳужумкор вазиятда
байроқни кўтариш / ҳуштак 
чалишдан тийилиб туришга рухсат этилади




Агар ёрдамчи ҳакам қоидабузарлик пайтида байроқни кўтаришдан тийилиб турган бўлса, 
ҳужум қилаётган жамоа гол урса, пенальти, жарима/эркин, бурчак зарбалари
тепиш ёки ён 
чизиқдан тўп ташлаб бериш ҳуқуқини қўлга киритса ёхуд дастлабки ҳужумдан сўнг тўпга эга 
қилишни ўзида сақлаб қолган бўлса, байроғини кўтариши шарт. Қолган
барча вазиятларда 
ёрдамчи ҳакам ўйиндаги
вазиятдан келиб чиқиб байроқни кўтариш шартми ёки шарт 
эмаслигини ҳал
қилиши лозим. 
Текшириш

VAR телевизион камералар трансляцияси орқали ҳар қандай эҳтимолий ёки содир бўлган гол 
/ пенальти ёки тўғридан
-
тўғри қизил карточка билан боғлиқ қарор / кўнгилсиз ҳодиса ёхуд 
ўйинчини аниқлашда йўл қўйилган хатони турли бурчак остидаги камералар лавҳалари / 
видеоёзувни акс эттиришнинг турли тезликларидан фойдаланиб, автомат равишда 
«текшириб»
боради.

VAR нормал тезликдаги ва/ёки секинлаштирилган видеотакрорлар билан «текшириш»ни 
амалга ошириши мумкин, лекин секинлаштирилган видеотакрордан
асосан фактни баҳолаш 
учунгина фойдаланиш мумкин, масалан: қоидабузарлик / ўйинчи жойи, жисмоний 
қоидабузарлик ёки тўпни қўл билан ўйнаш пайтида контакт нуқтаси, тўп ўйинда ёки ўйинда 
эмас («гол/гол эмас»
вазиятини ҳам қўшганда). Намойишнинг нормал тезлигидан 
қоидабузарликнинг «интенсивлиги»ни баҳолашда ёки тўп қўл билан атайин ўйналгани
ҳақида қарор қабул қилишда фойдаланилиши керак.

Агар «текшириш» «яққол ва очиқ
-
ойдин хато» ёки «жиддий кўнгилсиз ҳодисани назардан 
қочириш»ни кўрсатмаса, VARнинг ҳакам билан боғланишига ҳожат йўқ —
бу «тинч 
текшириш». Аммо, агар VAR «яққол ва очиқ
-
ойдин хато» ёки «жиддий кўнгилсиз ҳодисани 
назардан қочириш» рўй бермаганини тасдиқласа, бу баъзида ҳакам/ёрдамчи ҳакамга 
ўйинчилар/учрашувни бошқаришда ёрдам беради. 

Агар «текшириш» учун ўйинни давом эттириш кейинга суриладиган бўлса, ҳакам бармоғини 
қулоқчин/гарнитурга яққол қўйиб ва иккинчи қўлини ён томонга узатиб, бу ҳақда ишора 
беради. Ҳакам 
(VAR 
ёки учрашувнинг бошқа расмий шахсидан) маълумот олаётганини 
билдирувчи мазкур ҳолат «текшириш» якунмалангунча сақлаб турилиши керак. 

Агар «текшириш» юз бериши мумкин бўлган «яққол ва очиқ
-
ойдин хато» ёки «жиддий 
кўнгилсиз ҳодисани назардан қочириш»ни кўрсатса, VAR бу ҳақдаги маълумотни (лекин қабул 
қилинган қарорни эмас) ҳакамга етказиши керак. Шундан сўнг ҳакам «видеокўрик»
ўтказиш 
ёки ўтказмаслик ҳақида қарор қабул қилади.

Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish