Валеология фанининг тарихи. Валеология фанининг асосчилари – Брехман И.И., Казначеев В. ва бошқалар
ХХ асрнинг иккинчи ярмида тиббиёт назарияси аҳолининг саломатлигига эришиш учун амалда соғлом кишининг соғлиғини муҳофаза қилишга эътиборини қаратиш лозимлиги холатига дуч келди.
ХХ асрнинг 60-йиллари охирида С.М. Павленко (Ростов шаҳри) ва С.Ф. Олейник (Львов шаҳри) «санология» деб ном олган илмий йўналишга асос солдилар. Санология «организмнинг касалликка қарши туриши тўғрисидаги умумий таълимот» деб таърифланган. Ушбу қарши туришнинг негизида «саногенез», яъни фавқулодда қўзғатувчининг таъсирида юзага келадиган мослашув механизмларининг динамик мажмуи ётади. Саногенезнинг концеп-цияси тиббий жамоатчилик томонидан тегишлича баҳоланмаган ва деярли 20 йилга унутилган эди.
Фавқулодда, экстремал шароитларда ишлайдиган шахсларнинг (ғаввослар, космонавтлар) тиббий таъминоти билан шуғулланувчи ҳарбий тиббиёт вакиллари саногенезнинг муаммоси ривожланишига муҳим ҳисса киритганлар. Илк бора бевосита кўрсаткичлари бўйича миқдорий баҳоланишига эга бўлган муайян категория сифатида соғлиқни Н.М. Амосов кўрсатган эди. Ўзининг «Саломатлик ҳақидаги фикрлар» (1978 йил) асарида у организмнинг захира имкониятлари билан белгиланиши мумкин бўлган «соғлиқнинг миқдори» деган атамани таклиф қилди. Методологик ёндашуви қанчалик тўғрилигига қарамай, унинг муайян услубиётда (барча аъзолар ва тизимларнинг функцияонал захираларини баҳолашда) амалга оширилиши ҳақиқатдан узоқ.
Замонавий тушунчасида инсоннинг саломатлиги тўғрисидаги фаннинг яратувчиси деб ҳақли равишда Владивосток шаҳрида ишлаган И.И. Брехман ҳисобланади, у илк бора (1982 йил) амалда соғлом бўлган кишиларнинг саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашнинг методологик асосларини шакллантирган. Брехман индивид соғлиғининг сифатини ва миқдорини диагностика қилиш, этиологиясини ўрганиш йўли билан бутун соғлиқни сақлаш стратегиясини ўзгартириш зарурлиги ҳақидаги фикрга келди. Ўзи асослаб берган янги илмий йўналишни «валеология» деб номлаб (лотинчадан «valeo» - соғлом бўлиш), у 1987 йилда ушбу муаммо юзасидан биринчи монографик асарни нашр этди. Ушбу асар «Валеология – соғлиқ ҳақидаги фанга кириш» бўлиб, унда муаллиф соғлиқ тўғрисидаги фан ягона тиббиёт билан чекланмасдан, балки бир неча фанларни жамлаб, шунингдек экология, биология, психология ва бошқа фанларнинг асосида шакл ланиши лозим, деб таъкидлаган.
Валеологиянинг асосчиси шунингдек В.П. Казначеев (1977) бўлиб, унинг фикрича, тиббиёт касалликнинг сабаблари, касалликларнинг моҳияти, улар-нинг профилактикаси ва даволаниши ҳақидаги масалани қўядиган бўлса, у ёки бу дардларга олиб келиши мумкин бўлган сабабларнинг олдини олишга қаратилган бўлса, валеология эса соғлиқ моҳиятининг вазифаларини (валео-логия), саломатлик сабаблари, омиллари ва механизмларининг вазифа-ларини қўяди, деб ҳисоблаган эди.
Проф. В.П. Куликовнинг кўпчилик нашрлари шахсий саломатликнинг турли жиҳатларига бағишланган. Унинг томонидан илк бора шахсий саломатликнинг уч ўлчовли модели таклиф этилган.
ХХ асрнинг охирида валеология, яъни ўз илмий қизиқишларининг марказига шахсий саломатликни қўйган илмий йўналиш 20 йилга тўлди.
Тиббиётда пайдо бўлган йўналишдан бошланган валеология тез орада тиббий фанларнинг доирасидан чиқиб кетиб, жамланма фанга айланди ва ўзининг махсус тадқиқот фанлари бўлган бир нечта илмий йўналишларни шакллантирди. Тиббиётда бу шахсий саломатликнинг механизмлари, ушбу механизмларни бошқариш имкониятлари бўлса, педагогикада - шахснинг ўз саломатлигини қўриш жараёнига жалб этилишининг қонуниятларидир. Айнан ушбу ҳолат, яъни ўз тадқиқот предметининг мавжудлиги тиббий ва педагогик валеологиянинг мустақил илмий фанлар сифатида ажралиб чиқишига сабаб бўлди.
Охирги нашрлардан биз валеология «норма» тўғрисидаги таълимот шакл-лантирилганда, юзага келганлигини билиб олдик. Бунда маълум бўлишича, И.И. Брехманга фақат «валеология» атамасининг ўзигина тегишли экан.
Валеология – бу шахсий саломатликнинг моҳиятини, механизмлари ва намоён бўлишини, унинг диагностикаси ва башоратланишининг услубларини, шунингдек соғлиқнинг даражасини ошириш, индивиднинг ҳаёти ва ижтимоий мослашувининг сифатини яхшилаш мақсадида соғлиқ механизмларини опти-маллаштириш йўли билан соғлиқни тузатиш услубларини ўрганадиган фандир.
В.Н. Вайнернинг фикрича (2001), валеология предмети инсоннинг шахсий саломатлиги ҳамда соғлиғининг захиралари, шунингдек соғлом турмуш тарзидир. Тавсиялари асосан, касалликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тиббий фанлардан валеологиянинг энг муҳим фарқларидан бири ҳам шунда.
Ёш пайтиданоқ саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган давлатимиз-нинг сиёсати фақат соғлом кишигина тўлақонли меҳнат қилиб, оиласига ва жамиятга энг катта фойда беришга лаёқатли эканлиги туфайли алоҳида аҳамият касб этади. Бизнинг мамлакатимизда ҳозирча валеология муаммолари билан фақат Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг илмий-услубий лабораторияси негизида фаолият юритадиган профессор Ф.А. Кери-мов раҳбарлик қилаётган Спорт ютуқларининг илмий Маркази шуғулланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |