Йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси



Download 0,75 Mb.
bet1/3
Sana22.07.2022
Hajmi0,75 Mb.
#836071
  1   2   3
Bog'liq
SXM 3- bosqich talabalariga topshiriq shablon (Восстановлен)


КИРИШ

Қишлоқ хўжалиги сув таъминоти ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар сув таъминоти тизимларини тўғри лойиҳалашга ва қурилишига тўла боғлиқ. "Қишлоқ аҳоли пунктининг сув таъминоти" мавзусидаги курс лойиҳасини бажариш учун услубий қўлланмада аҳоли пункти сув истеъмоли аниқлашдан бошлаб сув таъминоти тизими иншоотлари ва водопровод тармоғи ҳисоби хисобланади. Сув таъминоти вариантлари, техник - иқтисодий ҳисоб натижасида, солиштирилиб, танланган вариант бўйича унинг кўрситкичлари аниқланади. Қўлланма иловаларида иншоотлар ва тармоқ ҳисоби, техник – иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаш учун битта вариант китоб – ҳисоб намунаси ва керак бўлган оламиз.


Туманда ичмлик сув ресурслардан мукаммал фойдаланиш ва уларни мухофаза қилиш асослашда берилган бирламчи маълумотлар, меъёрий хужжатлар ва адабиётлар асосида уни табиий, гидрологик-гидрогеологик шароитларини хисобга олган холда, шу билан бирга “ҚЯСТ” фанидан босқич лойихасини бажаришга мўлжалланган “Услубий кулланма”да фойдаланилиб бажарилди.
Аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутадиган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди.
Хусусан, мамлакатни ривожлантиришнинг қуйидаги 5 та устувор йўналиши белгиланган: 
1. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш
2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш; 
3. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш; 
4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш; 
5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш. 

Хўжаликнинг табиий иқлим шароити


вобкент тумани — Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилоятидаги туман. Шимолий ва Шимоли-шарқдан Жондор тумани, жануби-шарқдан Олот тумани, жанубий ва ғарбдан Туркманистоннинг Лебап вилояти, шимоли-ғарбдан Ромитан тумани билан чегарадош. Майдони 9,84 минг км². Aҳолиси 145,3 минг киши (2013). Туманда 8 та шаҳарча (шаҳар типидаги пасолка), 42 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Саёт, Жўробод, Қулончи, Қоракўл, Қозон, Дарғали, Қуйи Янгибозор, Қуввача, Чандиробод, Жиғачи, Қорахожи, Қораун, Човли, Маллаишайх, Зиёрат, Бандбоши), 50 та маҳалла фуқаролар йиғини бор. Маркази — Қоракўл шаҳри.[2]
Қоракўлни тарихийда Пайкент, Байканд ва Қоракўл деб ҳам аташган. Бир неча минг йиллик „Замон бобо“ маданяти ҳам Пайкентда жойлашган. Пайкент Ислом дини кириб келишидан олдин Турк хоқонликлари даврида салтанат марказларидан бўлган. Aраб тилида „п“ ҳарфи мавжуд бўлмагани учун уни Aраб манбаларида „Байканд“ деб аташга бошлашган. Aн-Наршахий (Х аср) да яшаб ижод қилган тарихнавис олим Пайкент ҳақида қуйидагича ёзади: Байкант (Пайкант) — буни шаҳарлар жумласидан деб ҳисоблайдилар. Байкант аҳолиси бирон кишини Байкантни қишлоқ деб аташига рози бўлган емас. Байкандда катта Масжиди-Жомеъ ва олий иморатлар бўлган. 240 ҳижрий(милодий 854-855) йилгача Байкант дарвозаси олдида кўп работлар бўлган. Байкант аҳолисини ҳаммаси савдогарлар бўлган. Улар Хитой билан ва денгиз билан борадиган мамлакатлар билан савдо қилишган, жуда бой бўлишган. Қутайба ибн Муслим Байканд жуда мустаҳкам бўлгани учун олишга жуда қийналди. Aрслонхон Муҳаммад ибн Сулаймон ўз даврида Байкантдни қайта қуришга буйирда, кўплаб олий иморатлар ва Хоқон (Aрслонхон) учун жуда ҳашаматли сарой қурилди. Байкандда жуда кўплаб қамишзорлар ва сув хақоблари туташгани учун уни „Кенг ҳавз“ деганлар, Қоракўл ҳам деб аташган. Қоракўлдаги кўплаб тарихий обидалар мустабид Қизил империя даврида вайрон қилинди. 1926 йил 29 — сентабрда Бухоро вилояти таркибидаги туман сифатида Қоракўл тумани қайта ташкил қилинди.
Табиати
Туман ҳудуди Зарафшон дарёсининг қуйи қисмида, вилоятнинг жанубидаги Қоракўл воҳасида жойлашган. Шарқий қисми 200-300 м дан баланд бўлмаган қирлар, шимолий ва шимоли-ғарбий қисми Қизилқум чўли, Қоракўл ва Моҳонкўл воҳалари билан банд. Тупроқлари, асосан, бўз тупроқлар. Қоракўл ва Моҳондарёнинг қуруқ ўзани ўтлоқи бўз, қумоқ бўз тупроқлар, аллювиал ётқизиқлардан иборат. Ботиқларда шўрхоклар, тузли массивлар (Замонтов) бор, ғарбий қисмини тақир, қум дюналари ва барханлар егаллаган. Иқлими кескин континентал. Январнинг ўртача температураси 1,8°, енг паст температура —33°, июлнинг ўртача температураси 28,5°, енг юқори температура 45,3°. Вегетация даври 213 кун. Йиллик ёғин 150-200 мм, кўп қисми баҳор ва қишда ёғади. Ёввойи ўсимликлардан ефемер ва ефемероидлар, боялич, коврак, шўра, шувоқ, исириқ, қандим, ялтирбош, ранг, сак-совул ва юлғун ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан юмронқозиқ, ечкемар, қобон, тулки, қўшоёқ, тошбақа, қум бўғма илони, чархилон ва бошқа яшайди. Қушлардан қарға, тўрғай, тувалоқ, ҳакка, мусича, чуғурчиқ, булбул учрайди. Ёввойи ҳайвонлар муҳофаза қилинадиган қўриқхона бор. Екин майдонлари Aму-Қоракўл машина насос стансиясидан суғорилади. Зарафшон дарёсининг қуйи оқими — Қорақўддарё, асосан, йер ости сувларини оқизувчи коллектор вазифасини бажаради. Фойдали қазилмалардан гил, қумтош, шағал, туз, нефт ва газ бор.
Aҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, туркман, татар, рус, қозоқ ўзбеклашган араб ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Aҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 14,8 киши. Шаҳар аҳолиси 20,9 минг киши, қишлоқ аҳолиси 104,1 минг киши (2005).
Хўжалиги
Туманда пахта тозалаш, ғишт заводлари, МТП, қурилиш ташкилотлари, автокорхона, нефт базаси, дон маҳсулотлари аксиядорлик жамияти, деҳқон бозори ишлаб турибди. Кичик, ўрта ва йирик бизнес корхоналари, микрофирмалар, „Қоракўл текс“ қўшма корхонаси фаолият кўрсатади.
Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик, полизчилик. Пиллачилик ҳам ривожланган. Ширкат, деҳқон, фермер хўжаликлари мавжуд. Суғориладиган майдонларга пахта, ғалла, картошка, сабзавот ва полиз, йем-хашак екинлари екилади. Мевазор, токзор, тутзорлар бор. Тумандаги жамоа ва шахсий хўжаликларида қорамол, қўй ва ечки, парранда, шунингдек, туя боқилади.



Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish