142.Туркистонда жадидлар ҳаракатининг юзага келиши. Х1Х аср охири - ХХ асрнинг бошларида сиёсий, маданий, иктисодий жихатдан инкироз холатига тушиб колган мустамлака туфайли ривожланиши паст даражада бўлган ўлкада Туркистон зиёлилари чор Россиясининг мустамлакачилик зулмидан кутилиш, ўз миллий давлатчилигини тузиш, иктисодий ва маданий тараккиётга йўл очиш, халкка зиё таркатиш чораларини кўрди. Бу борада жадидчилик харакати катта рол ўйнади. Жадидчилик рус мустамлакачилигига карши миллий демократик харакат бўлиб, у ўша давр Туркистондаги колок иктисодий ижтимоий ва маданий шароитда яшаётган халкларни маърифатлаштириш, жамият хаётида ижтимоий ва маданий ислохотлар ўтказиш, пировардида, миллий мустакиллик гояларини гаётга тадбикэтиш максадини ўз олига кўйди. XIX-аср охири ва XX аср бошларида Туркистон ижтимоий-сиёсий хаётида жадидчилик харакати кенг кулоч ёйиб ривожланди. Жадид сузи арабча булиб, янги усул деган маънони англатади. Аммо жадидчилар харакати факат маданий-маърифий харакат, яъни эски мактабларнинг кийин укитиш тизимига нисбатан янги усулига асосланган янги услуб асосида укитишга утишдангина иборат эмасдир. У айни чогда кенг, чукур мазмундаги маънавий-маърифий, миллий тараккиёт ва миллий истиклол муаммоларини хам уз ичига олган эди. Жадидчилик харакатининг илхомчиси ва ташкилотчиси кирим-татар зиёлиларининг илгор вакили Исмоил Гаспиринский эди. Урта Осиёда жадидчилик харакатининг йирик вакиллари Мунаввар Кори Абдурашидхонов, Бехбудий, Авлоний, Чулпон, Фитрат, Айний, Файзулла Хужаев ва бошкалар. Тошкентда биринчилар каторида жадид мактабини 1901 йилда Мунаввар Кори Абдурашидхонов очди. 1910 йилга келиб Тошкентда бундай мактаблар сони 10 тага, Кукон шахрида эса 16 тага етди. Туркистон жадидлир адолат, эрк ва озодлик учун курашда уз фаолиятларини уч йуналишда олиб бордилар. Биринчиси Янги услубдаги жадид мактаблари очиш, иккинчидан умидли ёшларни чет элларга укишга юбориш, Учинчидан Турли маърифий жамиятлар тузиш йули билан омма уртасида таргибот-ташвикот ишларини йулга куйиш оркали зиёлиларнинг кучли фиркасини ташкил этиш. Асосий сиёсий максади Чор мустамлакачилигидан халос булиш. Зиёлиларнинг кучли табакасини ташкил этиш ва уларнинг омма уртасидаги таъсир доирасини кенгайтиришда жадидлар матбуотга катта умид богладилар: Тараккий, Хуршид, Осиё, Турон, Садои Туркистон, Садои Фаргона, Ойна каби газета ва журналлар нашр этилди. Узбек драматургиясининг илк асари хисобланмиш Бехбудийнинг Падаркуш асари ва унинг сахналаштирилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |