NETBEANS O’RNATISH
Ҳозирги кунда Java дастурлаш тили учун бир неча муҳит (IDE)лар яратилган бўлиб, улардан бири NETBEANS ҳақида гаплашамиз. Java тилини ўрганишда айнан Netbeans муҳитидан фойдаланамиз, шунинг учун бу дастурни юклаб, ўрнатишимиз лозим бўлади. Дастлаб, Oracle сайтидан, NetBeans дастурини операцион тизимга мос ҳолдагисини юклаб оламиз(ҳажми максимум 300 МБ). Дастурни ўрнатишдан олдин, JDK пакети ўрнатилган бўлиши лозим(JDKни ўрнатиш). Ундан сўнг, юклаб олинган netbeans дастурини ишга туширамиз ва ўрнатишни бошлаймиз.
Ҳосил бўлган ойнадан, ўрнатилиши керак бўлган компонентларни танлаб оламиз. Унинг учун "Настроить..." тугмасини босиб, керакли компонентларни танлаймиз. Ҳаммасини ўрнатиш шарт эмас, иложи борича соддароқ қилиб ўрнатамиз. Демак қуйидагиларни белгилаймиз:
Базовая среда IDE
Далее'>Java SE
Java EE
Java ME
HTML5
Шундан сўнг, "Далее" тугмасини босиб, кейинги ойнага ўтамиз.
Лицензияга оид матнни ўқиб чиқамиз ва розилик берамиз, агар рози бўлмасангиз, ўрнатишни давом эттираолмайсиз. Далее
Навбатдаги ойна ҳам лицензияга боғлиқ матндан иборат, бу сафар Java дастурларини модулли текшириш кутубхонаси(JUNIT - Java Unit) лицензияси ҳақида гап кетмоқда, рози бўламиз ва Далее.
IDE NETBEANS дастурини қайси папкага ўрнатиш кераклигини "Обзор" тугмасини босган ҳолда танлаймиз, ундан ташқари биз ўрнатган JDK пакетини ҳам ўрнатган жойини кўрсатамиз. Шунда netbeans ва jdk бир бири билан боғланади ва netbeans орқали компиляция қилиш ва java-машинани ишлатишимиз мумкин бўлади. Далее
Кейинги ойнада, ўрнатилаётган дастурни сайтдагиси билан солиштириб беради(агар компютер интернетга уланган бўлса), яъни дастурни янгилаш(обновления) керакми, йўқми, ундан ташқари бу ойнада дастур ўрнатилаётган жой ва дастур ҳажми ҳақида маълумот чиқади. Сўнг "Установить" тугмасини босиб, дастурни ўрнатамиз. Компютер конфигурациясига қараб, 10 дақиқа давом этиши мумкин.
Шундан сўнг, дастур ўрнатилиши якунланади ва қуйидаги ойна пайдо бўлади.
Агар NetBeans проектига ёрдам бермоқчи бўлсангиз "Помочь проекту" ёзувини белгиланг, акс ҳолда белгилашни олиб ташланг, мани фикрим ёрдам бериш шарт эмас, биза сиз ҳам ўзлиги амаллашади(статистикалар учун маълумотлар йиғиш). Охирида "Завершить" тугмасини босиб, ўрнатилишни якунлаймиз.
Дастурни ишга тушириш учун, "Рабочий стол"дан NetBeans "ярлык"ги ишга туширилади ёки Пуск ->Все программы -> NetBeans -> NetBeans IDE орқали амалга ошириш мумкин.
Демак, дастлаб ,биз ўрнатган NetBeans IDEсини ишга туширамиз(NetBeansни ишга тушириш) ва қуйидаги ойна ҳосил бўлганини кўрамиз.
Ҳосил бўлган ойнадан, "Файл -> Создать проект" менюсини танлаб, дастлабки проектимизни яратишни бошлаймиз.
Сўнг, категориялардан "Java"ни танлаймиз(чунки java дастурлашни ўрганмоқдамиз ). Далее
Do'stlaringiz bilan baham: |