Jasurbek Yunusov:
кириш
Жахонда кишлоқ хўжалиги билан шуғулланишда энг глобал масалалардан бири мавжуд сув русурсларидан самарали фойдаланиш ва сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилашдир. Ўзбекистон Республикасида сугориладиган ерлардан самарали фойдаланиш кўп жихатдан очик коллектор ва зовур тармоқларининг ишчи холати билан белгиланади. Уларни лойиҳа параметрлари доирасида ишчи ҳолатида саклаб туриш моддий ва меҳнат ресурсларининг катта харажатлари билан боғлик. Шу жиҳатдан, очиқ коллектор ва зовур тармоқлари, тупрок унумдорлигини, хосилдорликни оширишда муҳим роль ўйнайди ва муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда қўл келади.
Республикамиз табиатини муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Шунинг учун, сув ресурсларидан тежаб-тергаб фойдаланиш ва бошкариш, шунингдек суғориладиган ерларнинг шўрланишини ва ер ости сувлари кўтарилишидан ҳимоя килиш учун мавжуд очикколлектор ва зовур тармокларининг эксплуатация кўрсатгичларини талаб даражасида ушлаб туриш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада, жумладан АҚШ, Канада, Германия, Голландия, Россия, Миср, Покистон ва бошқа давлатлар амалиётида мелиоратив ва сугориш тизимларини кўмилишдан ҳимоя қилиш максадида ўриб олиб ташлаш учун технология ва техник воситаларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор каратилиб келинмоқда.
Жахонда, мелиоратив ва ирригация тизимларини ишчи ҳолатда саклаб туриш, мелиоратив ва ирригация тармокларидаги ўсимликларни, такомиллаштирилган технология асосида ўриб олишгайўналтирилган максадли илмий-тадкикот ишлари олиб бориш алоҳида ахамиятга эга. Бу борада, мелиоратив машиналарни лойиҳалашни такомиллаштириш, мелиоратив ва суғориш тармоқларининг ўтказувчанлигини қобилиятлари, тўлиб колишини ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришга қаратилган илмий - тадкикот ишлари натижаларини максадли амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Хозирги кунда республикамизда қарийб 104729,9 км очик коллекторлар ишлайди, шундан 9966,2 км Хоразм вилоятида. 2006 йилдан бошлаб Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадкикот институти (ИСМИТИ) ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти (ТИҚХММИ) илмий ходимлари томонидан мелиоратив тармоқларни ишчи ҳолатда сақлаш, эскиларини реконструкция килиш ва янгиларини куриш бўйича тадбирлар кенг жорий этилиб, бу борада
кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2017-2021-йилларда Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида "… миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун мелиорация ва ирригация обектлари тармоқларини ривожлантириш"вазифаси белгиланган. Шу жиҳатдан, мазкур вазифаларни амалга оширишда инновацион ўриш мосламаларини ишлатиш оркали янги технологияларни ишлаб чиқиш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги ПФ- 6024 "Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиклаш тўгрисида"ги Фармони,2017 йил 25 сентябрдаги ПК-3286-сон "Сув объектларини муҳофаза килиш тизимини келгусида такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кў тўғрисида" ги, 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон "Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора- тадбирлари тўғрисида" ги, 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон "Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора- тадбирлари тўғрисида" ги ва 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4801-сон "Жиззах ва Сирдарё вилоятларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" ги Қарорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу илмий тадқиқот иши маълум даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |