СИНОВ ТАДҚИҚОТИ Транспорт оқимлари ҳаракати ўзаро ёки пиёдалар ҳаракати билан кесишадиган ҳар қандай чорраҳада ЙТҲ содир этилиши мумкин. Шу сабабли, синов тадқиқотларини жамоат транспорти ҳаракатланадиган исталган чорраҳада ўтказиш мумкин. Тадқиқот объекти сифатида тўрт ва икки ҳаракат бўлакларига эга бўлган Тошкент шаҳрининг (бир сатҳли) “Кичик халқа автомобил йўли - Боғибўстон” кўчалари кесишмаси танлаб олинди.
Транспорт оқимлари ҳаракати кесишиш нуқталаридаги бурчакларни аниқлаш учун аввало автомобил йўллари кесишмаси ва ундаги транспорт оқимлари ҳаракати йўналишлари траекториялари схематик кўринишини тайёрлаш лозим бўлади. Чорраҳанинг схематик кўриниши йўлларнинг паспорти, “Google maps”, “Google earth” дастурларидан фойдаланган ҳолда чизилди. Ундаги транспорт оқими ҳаракати йўналишлар бўйича олинган танламаларнинг етарлича ишончлилигини таъминлаш мақсадида математик статистика усулида қайта ишланди ва ўнгга, чапга, тўғрига ва орқага бурилиш ҳаракатлари траекторияларининг энг кўп такрорланадиган варианти танлаб олинди (1-расм). ЙТҲлари содир этилиши мумкин бўлган транспорт оқимлари ҳаракати кесишадиган (·), ажраладиган (Δ) ва қўшиладиган () нуқталар белгилаб олинди.
НАТИЖАЛАР ВА МУҲОКАМА Транспорт оқимлари ҳаракати кесишиш нуқталаридаги бурчакларни аниқлаш учун координаталар системаси (0;0) нуқтасига автомобил йўллари кесишмаси маркази жойлаштирилди (1-расм). Транспорт воситаларининг орқага қайтиб олиш ва чапга бурилиш траекториялари кесишишидан ҳосил бўладиган зиддиятли нуқтани мос равишда гипербола ва парабола чизиқлари кесишадиган нуқта деб қаралиб, қуйидаги (3) ва (4) парабола ҳамда гипербола тенгламаларидан фойдаланилади:
(3)
(4)
Автомобил чорраҳага етиб келгунга қадар ва ундан чиққандан кейин тўғри чизиқли, чорраҳанинг ичида эса, эгри чизиқли ҳаракат қилади. Тўғри чизиқли ҳаракатдан эгри чизиқли ҳаракатга ва яна эгри чизиқли ҳаракатдан тўғри чизиқли ҳаракатга ўзгарадиган нуқталарни “M” ва “N”, орқага бурилишдаги нуқтани “k” ва орқага бурилиб оладиган нуқта, яъни, параболанинг учини “D” деб, мазкур нуқтадан чорраҳа чегарасигача (қатнов қисмлари кесишиш бурчагидаги нуқтагача) бўлган масофани m2 ва m1 деб белгилаб олинди. Ордината ва абцисса ўқлари бўйича кўчаларнинг қатнов қисми энини мос равишда “a” ва “b” деб белгилаб, “M” ва “N” нуқталарнинг координаталари аниқланди.
Сўнгра, ҳосил бўлган парабола ва гипербола тенгламаларидан ҳосила олинади,
(5)
Парабола ва гипербола чизиқлари кесишган нуқтадаги уринмалар орасидаги бурчак қуйидаги ифода орқали аниқланади:
(6)
Мазкур (6) ифода бўйича “t” нуқтада транспорт оқими ҳаракатлари йўналиши 1120 бурчак остида кесишиши аниқланди.
Транспорт оқимларининг ҳаракати кесишадиган нуқталардаги бурчаклар, ажраладиган ва қўшиладиган нуқталардаги радиуслар аниқлангандан сўнг чорраҳанинг хавфлилик даражасини баҳолаш мумкин бўлади. Бунда барча турдаги транспорт воситалари енгил автомобил бирлигига келтирилади. Кейинги тадқиқотлар ҳисоб натижалари бўйича автомобил йўлларининг бир сатҳли кесишмаларида хавфсизликни ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва автобус йўналишларининг оралиқ бекатлари ва перегон участкаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини баҳолаш усулларини такомиллаштиришга бағишланади.
ХУЛОСА 1. Тадқиқот объектида транспорт оқими ҳаракати йўналишлар бўйича траекториялари танламаларнинг етарли ишончлилигини таъминлайдиган варианти танлаб олинди.
2. Тадқиқот объектида чапга ва орқага ҳаракатланадиган транспорт оқими траекториясининг кесишиш бурчаги аниқланди.
3. Автомобил йўлларининг бир сатҳли кесишмаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини баҳолашнинг мавжуд усули такомиллаштирилди.