5-расм. Тўрсимон модел.
нарх мувозанат нархига яқинлашади.
нарх Ре дан узоқлашади.
Товарнинг max ва min баҳоси:
дан юқори белгилаш тақиқланади. Бу давлат томониданидан ўрнатилади. Мисол қилиб ун, ёғ маҳсулотларини олишимиз мумкин. Маҳсулот танқис бўлcа, хуфиёна бозор вужудга келади.
да маҳсулот ортиқча бўлади. Ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш учун давлат томонидан белгиланади.
6-расм. Нарх ва миқдор ўзгариши.
Р1 да Ре дан баланд. бўлади. Бунда Qд1 талаб миқдори камаяди, Qs1 таклиф миқдори ошади.
Бунинг натижасида таклиф қилувчилар маҳсулот миқдорини камайтирадилар.
Талаб ва таклифни иқтисодий нуқтаи назардан таҳлил қилиш, жуда кўп ва кенг муаммоларни ҳал қилишда универсал восита бўлиб хизмат қилади. Бундай муаммоларга қуйидагилар кириши мумкин:
- жаҳондаги иқтисодий шароитлар ўзгаришининг маҳсулот ишлаб чиқаришига ва унинг самарадорлигига таъсири;
- нархларни назорат қилиш бўйича давлат томонидан кўриладиган чора-тадбирларни баҳолаш;
- иқтисодий рағбатлантириш ва минимал иш ҳақини белгилаш;
-солиқларнинг, субсидияларнинг, импортга белгиланган бож пули ва квоталарнинг, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар фаолиятининг чегаралашларнинг умумий иқтисодиётга таъсири ва ҳоказо.
Бозорда мувозанатга эришиш биринчидан, нархлар орқали амалга оширилади. Нархларнинг ўзгаришига қараб ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаради. Нархлар ишлаб чиқариш технологиясини танлашга таъсир этади. Нархлар охир-оқибат даромадлар даражасига кўра қайси маҳсулот кўпроқ сотиб олинишини ҳам белгилайди.
Иккинчидан, талаб ва таклиф ўртасидаги нисбат. Талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатни ўзгариб туриши бозор нархларини ҳам тебранишига олиб келади. Мана шу тебранишлар орқали шундай нарх белгиланадики, у бозордаги талаб ва таклиф мувозанатига ва охири-оқибат ишлаб чиқариш билан истеъмол ўртасидаги мувозанатга олиб келади.
Учинчидан, рақобат кураши. Ҳар бир тадбиркор максимал даражада фойда олишга интилади. Бунинг учун бозорга харидоргир товар ишлаб чиқариш керак. Ишлаб чиқарувчилар ўртасида харидорнинг пули учун кураш борадики, бунинг натижасида бозорда тўкинчиликка эришилади.
Хулоса қилиб айтганда, бозор иқтисодиёти шароитида талаб ва таклиф бозор механизмининг асоси ҳисобланади. Талаб ва таклифнинг ўзаро муносабатида нарх шаклланади. Нархлар иккита асосий вазифани бажаради: ресурслар истеъмолини чеклаш имконини беради ва ишлаб чиқариш учун туртки бўлиб хизмат қилади. Демак, бозор иқтисодиётини нархлар бошқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |