; ;
; ;
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий самарадорликни ошириш йўлларининг асосийлари қуйидагилардан иборат:
ердан фойдаланишни яхшилаш;
комплекс механизация ва автоматлаштиришни жорий этиш;
кимёвий ва биологик воситалардан фойдаланишни такомиллаштириш;
мелиорация тадбирларини кенг авж олдириш;
ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва иқтисодий ислохатларни чуқурлаштириш;
интеграция жараёнларини ривожлантириш, ишлаб чиқариш воситаларидан оқилона фойдаланиш;
илғор саноат технологиясини жорий этиш;
хўжалик юритишнинг такомиллашган хилларини (ширкат, жамоа, оила, ижара пудратлари ва ҳакозо) тадбиқ этиш;
хўжалик юритишнинг такомиллашганхилларини тадбиқ этиш;
меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
товар пул муносабатларини кенг ривожлантириш;
маҳсулот сифатини яхшилаш.
Самарадорликка таъсир қилувчи асосий таъсирларга меҳнат интизомининг бузилиши, хўжасизлик, хўжалик жиноятлари, ноқулай оби-ҳаволар киради.
Мамлакат иқтисодиётида ижтимоий ҳамда иқтисодий самарадорликка эришилса иқтисодий ўсиш рўй беради.
Умумий мувозанатлик ўрганилганда бозор иқтисодиёти ягона, бир бутун тизим сифатида қаралади. Бозор иқтисодиётининг ягона, бирор бутунлиги унинг қисмлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни таъминлайди. Биринчи ўринга товарлар ўртасидаги ўзаро алмашиш ва ўзаро тўлдириш каби боғлиқликлар чиқади.
Умумий мувозанатликни ифодаловчи Вольрас моделини кўриб чиқамиз.
Фараз қилайлик мамлакат бўйича n та товарлар ишлаб чиқилади ва хизматлар кўрсатилади.
- товарга бўлган талаб функцияси (Di) ни ёзамиз.
QiD=Di(Pi, A, M) (1)
I= 1,….. , n
Pi- мос равишдаги товарлар нархи;
А – реал активлар;
М – нақд пул заҳираси
QiS=Si(Pi, A, M) (2)
Товарларнинг таклиф функцияси.
Мувозанатлик шарти QiD=QiS (3) бўлади. Система ечимга эга бўлиб мувозанат нарх, мувозанат маҳсулот ва хизматларни аниқлаш мумкин. Моделнинг мувозанатлик назариясини ривожлантиришдаги аҳамияти катта.
Саволлар ва топшириқлар:
Самарадорлик деганда нима тушунасиз?
Ижтимоий ва иқтисодий самарадорликни фарқланг.
Самарадорлик кўрсаткичлари нималардан иборат ва у қандай аниқланади?
Иқтисодий ўсиш қачон рўй беради?
Умумий мувозанатлик нима?
Вольрас моделини изоҳланг.
14-15-мавзулар: Бозор иқтисодиётида давлатнинг роли. Қишлоқ хўжалик корхоналари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.
Режа:
Бозор камчиликлари ва давлатнинг роли.
Давлатнинг даромади ва харажатлари.
Солиқларнинг турлари, уларнинг тўпланиши ва сарфланиши.
Тадбиркорликка кўмаклашув.
Бозор механизмига давлатнинг аралашув меъёри.
Бозор ожизлиги – бу шундай ҳодисаки, бунда бозор ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлай олмайди.
Бозор ожизлигини кўрсатувчи тўртта турдаги вазият мавжуд ва бу вазиятлар самарасиз вазият ҳисобланади:
Монополия.
Асимметрик ахборот.
Ташқи самара.
Ижтимоий неъмат.
Ушбу вазиятларда бозорга давлатнинг аралашуви мақсадга мувофиқдир. Бу муаммоларни антимонопол сиёсат юритиш, ижтимоий суғурталаш, салбий ташқи самарага эга бўлган ишлаб чиқариш ва истеъмолни рағбатлантириш орқали ечишга ҳаракат қилиб келмоқда.
Давлат бир қатор ижтимоий –иқтисодий ва сиёсий вазифаларни бажариш учун унинг ихтиёрида пул маблағлари бўлиши шарт ва бу зарурат давлат молиясини вужудга келтиради.
Давлат молияси – ялпи ижтимоий маҳсулотни тақсимлаш орқали ажратиладиган пул маблагларининг мажмуасидир. Бу давлат бюджети, бюджетдан ташқари уюштирилган пул фондлари, давлат кредити ва давлат корхоналари молиясидир. Давлат молияси даромад ва харажатларнинг яхлитлигидан иборат.
Давлат даромадлари – бу миллий даромадни ва бойликни тақсимлаш жараёнида унинг давлатга теккан қисмидир. Асосий манбалари – солиқлардир.
Давлат харажатлари – давлат фаолияти билан боглиқ эҳтиёжларни қондириш учун сарфланадиган молия ресурсларидир.
Солиқ ҳозирги тараққий этган мамлакатларда давлат даромадларининг асосий шакли ҳисобланади. Солиқлар давлатга пул маблагларига эга бўлган жисмоний ва хуқуқий шахслар томонидан амалга ошириладиган мажбурий тўловлардир.
Солиқ турлари: бевосита ва билвосита.
Бевосита солиқлар тўгридан-тўгри очиқ даромад ёки мулкларга солинади. Бу корхона ва ташкилотлардан олинадиган даромад солиғи, мол-мулки солиғи, транспорт воситалар солиғи, қурилиш ва ер солиғи ва бошқалар.
Билвосита солиқлари эса сотилаётган товар ва хизматлар баҳосига устама қилиб белгиланади. Улар товар ва хизматларнинг баҳосини оширади истеъмолчи томонидан тўланади. Бу қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, экспорт-импорт солиқларидир.
Солиқ субъекти - қонун бўйича солиқ тўловчи шахс, корхона, бирлашма ёки ташкилот.
Солиқ объекти – солиқ солинадиган мулк (буюм), даромад, товар, ер майдони ва бошқалар.
Солиқ манбаи – солиқ субъектининг даромади бўлиб иш хақи, даромад, фойда ва бошқалар.
Давлат бюджети харажатлари ишлатилишига қараб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун кетадиган сарфлари, хусусан инвестиция сарфлари, ижтимоий-моддий сарфлар, яъни соглиқни сақлаш, ижтимоий таъминлаш, маориф ва маданият, давлатни бошқариш харажатлари, хуқуқни ҳимоя қилиш ва харбий харажатларга сарфланади.
Давлат харажатларининг маълум қисми тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уни кенгайтириш ва енгилликлар яратиб беришга ажратилади.
Субсидия давлатнинг молиявий ёрдами бўлиб, бюджетга қайтариб берилмайди. Субсидиялар зарур иш билан шуғулланувчи ҳали янги молиявий заиф фирмаларга, давлат дастури ва тавсияларига биноан иш тутган фирмаларга дунё бозорида нарх пасайган шароитда товар экспортини тўхтатиб турган фирмаларга берилади. Бундан ташқари давлатнинг тадбиркорларни қўллашнинг бошқа кўринишлари ҳам мавжуд.
Янги очиладиган фирмалар учун рўйхатдан ўтказиш қоидаларини соддалаштириш, солиқ ставкаларини дастлабки йилларда камайтириш, банклардан кредит олишини кафолатлаш, махсус давлат ташкилотлари томонидан уларга маҳсалатва ахборотлар хизматини кўрсатиш ва ҳакозолар шулар жумласидандир.
Ҳар хил фирмалардан катта ҳажмдаги маҳсулотларни давлат томонидан сотиб олиниши ҳам фирмалар учун енгиллик яратади. Масалан, давлатнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, озиқ-овқат, пахта, дон, мева-сабзавот ва ҳоказоларни сотиб олиб туриши эркин бозор шароитида фермерларнинг товарлар нархини сақлаб туришига ва улардан етарлича даромад олишига имкон беради, бу эса қишлоқ хўжалик тармогини фойда келтирувчи соҳага айлантиради. Давлат томонидан иқтисодиётни тартиблашнинг яна бир муҳим воситаси молиявий санация (соғломлаштириш) ҳисобланади. Санация иқтисодиёт учун аҳамияти катта корхоналарни танг ҳолатдан чиқариб, уларнинг нормал ишлаб туришини таъминлаш ҳамда корхоналарнинг оммавий банкрот бўлишига йўл бермасдан, рақобатчи корхоналар сонини керакли меъёрда сақлаб туриш мақсадларида амалга оширилади. Санациялаш йўллари бу корхона қарзини тўлаш муддатини кечиктириш, қарз учун бериладиган фоизни камайтириш ёки умуман олмаслик, корхонага солиқдан енгиллик бериш, солиқни кредитга айлантириш, субсидия ажратиш, корхонага экспорт юзасидан имтиёзлар бериш ва ҳоказолардир.
Давлатнинг санациядаги иштироки икки шартни ҳисобга олади. Биринчиси корхонанинг миллий ёки худудий иқтисодиёт учун аҳамияти катта бўлиши керак, иккинчиси, корхонанинг танг аҳволга тушиб қолишига унинг ўзига боғлиқ бўлмаган бошқа объектив сабаблар бўлиши мумкин. Давлатнинг корхонага ёрдами бозор талабига зид келмаган тақдирдагина унга қўл ўрилади. Давлат тадбиркорликка фақат молиявий эмас, балки номолиявий томондан ҳам ёрдам бериб туради.
Фирмаларни ахборот билан таъминлайди. Ахборотларни йигиш билан махсус давлат маҳкамалари шуғулланади. Улар нархлар, ҳар хил турдаги ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳажми, импорт ва экспорт ўлчами, иш ҳақлари, молия ва бошқа хилма-хил иқтисодий маълумотлар тўплайди.
Товар ва хизматлар сифатини назорат қилади. Давлат аҳолини ва фирмаларни сифатсиз ва соғлиқ учун зарарли товарлардан ҳимоя қилишни ўз вазифаси деб ҳисоблайди. Ҳар хил товарларни ишлаб чиқариш учун стандартлар ишлаб чиқаради ва ўрнатади.
Давлатнинг иқтисодиётда фаол қатнашуви маданийлашган бозор иқтисодиётининг муҳим белгисидир.
Давлатнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради:
Давлат иқтисодиётни тартиблаб турувчи субъект ҳисобланади. Давлат ўзининг сиёсати билан иқтисодиётга таъсир этади, бу сиёсат тадбиркорликни бўғиб қўймасдан, аксинча иқтисодий ташаббусга йўл очиб бериш мақсадларини кўзлайди.
Давлатни молиявий томондан таъсири, яъни бюджетга тўплайди ва тақсимлайди.
Давлат сиёсий ҳокимиятга эга бўлган субъектдир. Барча иқтисодий субъектларни қонун орқали бошқаради.
Иқтисодиёт бир маромда ривожланиб бориши учун тартиблаб туриш лозим. Тартибга солиш қуйидаги қонунларга асосланади:
умумжамият манфаатини кўзлаш орқали;
маъмурий воситалар билан эмас, балки турли хил иқтисодий воситалар билан;
эркин рақобатни йўлга қўйиши, яъни олий ҳакам давлат:
сиёсат ижтимоий барқарорликка, иқтисодий ўсишга, фаровонликка қаратилиши керак.
Саволлар ва топшириқлар:
Бозор иқтисодиётининг камчиликлари нималардан иборат?
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиб туриш деганда нимани тушунасиз?
Давлатнинг даромадлари ва харажатларини тушунтириб беринг.
Солиқ турлари ва вазифалари нималардан иборат?
Давлатнинг хусусий фирмаларга берадиган қандай ёрдамлари мавжуд?
Субсидия деганда нимани тушунасиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |