Жамият иқтисодий ҳаётини эркинлаштириш ва демократлаштириш



Download 27,43 Kb.
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi27,43 Kb.
#43524
1   2   3
Bog'liq


Биринчидан, мулкдорлар синфини шакллантириш масаласини тубдан ҳал этиш. Бунинг учун хусусий мулкчилик етакчи ўринда турадиган кўп укладли иқтисодиётни барпо этиш;
Иккинчидан, ҳақиқий рақобат муҳитини шакллантириш;
Учинчидан, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;
Тўртинчидан, ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш;
Бешинчидан, валюта тизими ва бозорни эркинлаштириш;
Олтинчидан, давлат ва турли текширувчи, назорат қилувчи органлар томонидан корхоналарнинг хўжалик фаолиятига ноўрин аралашишни чеклаб қўйиш.
Ушбу вазифаларни ҳал қилиш учун Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштиришни янада чуқурлаштириш тадбирлари олиб борилди. 2000-2002 йилларда 3117 та тармоқ таркибини белгилаб берувчи йирик корхоналар, ижтимоий-маданий объектлар давлат тасарруфидан чиқарилди. Шу давр охирига келиб, акциядорлик жамиятлари сони 6000 дан ошиб кетди (қаранг: 1-жадвал).
Мулк шаклини ўзгартирган давлат корхоналари орасида “Электрокимёсаноат”, “Навоийазот”, “Аммофос”, “Ўзбекрезино-техника” ишлаб чиқариши бирлашмалари, Тошкент ва Фарғона иссиқлик марказлари, Сирдарё ГРЭСи, юк вагонларини таъмирлаш заводи, йўловчи ташийдиган вагонларни таъмирлаш корхонаси, Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли материаллар комбинати сингари стратегик аҳамиятга эга бўлган йирик корхонлар бор.
Бу жараён сифат жиҳатдан ҳам ўзгарди, чунки хусусийлаштириш жараёнларига хорижий инвесторларни, кенг аҳоли қатламларини жалб этиш ишлари олиб борилди. Акциядорлик жамиятларидаги давлат улушлари бутунлай ёки қисман, айрим йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар бутунлай хорижий инвесторларга сотилиши бошланди. Корпоратив, гуруҳий, улушли мулк эгаларининг манфаатларини, ҳуқуқларини муҳофаза қилиш учун акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизими жорий этилмоқда.
Иқтисодиётни эркинлаштиришдаги бош вазифа бўлган давлатнинг назоратчилик ва бошқарувчилик вазифаларини-функцияларини қисқартириш, унинг корхоналар фаолиятига ноўрин аралашишини кескин камайтириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.
Иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш шароитида кичик, хусусий бизнес ва тадбиркорликни рағбатлантириш учун солиқ имтиёзлари кенгайтирилмоқда, даромад солиғи ставкалари қисқартирилиб, солиқ юки енгиллаштирилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 2000 йилда қабул қилиниб, жорий этилиши оқибатида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш ва кафолатлаш кучаймоқда. Бундай ижобий ишлар таъсирида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг сони 2003 йил 1 январь ҳолатига кўра 240 мингтага етди (қаранг: 1-жадвал). Уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 35 фоиздан ошди. Хусусий секторда иқтисодиётда банд бўлган аҳолининг қарийб 52 фоиздан ортиғи фаолият юритмоқда.
Ушбу вазифаларни амалга ошира бориши оқибатида 2002 йилда 1990 йилга нисбатан иқтисодиётда нодавлат секторининг улуши ЯИМда 38,1 фоиздан - 73,3 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 10,4 фоиздан - 71,4 фоизга, ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмида 65 фоиздан - 99,1 фоизга чакана савдо айланмасида – 51 фоиздан 97,6 фоизга, аҳолининг иш билан бандлигида 37,2 фоиздан – 76,6 фоизига етади.
Демократик жамиятга хос бўлган тадбиркорликнинг ривожлантирилиши, иқтисодиёт таркибий ўзгаришларнинг биргаликда амалгаоширилиши туфайли Ўзбекистон 1996 йилдан бошлаб иқтисодий ўсиш йўлига ўтди. БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) буюртмасига кўра марказий ва Шарқий Европа ҳамда МДҲ мамлакатларида аҳолининг ижтимоий фаровонлигини тадқиқ қилиш маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг амалдаги ўсиши 2002 йилда 1989 йилга нисбатан 106,8 фоизни ташкил этди. Айни пайтда Молдовада бу кўрсаткич 38,4%, Россияда 64,3%, Қозоғистонда 85,6% ни ташкил этган.
Мамлакатда иқтисодий ўсишга эришганлик оқибатида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга ва ижтимоий-маданий тадбирларга ажратилган харажатларнинг давлат бюджети харажатларидаги улуши 1997 йилдаги 44,7 % дан 2003 йилда 46,1 % га ўсган.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга маҳаллалар берилаётган бир ойлик моддий ёрдам миқдори 1996-2002 йилларда 13,6 баробарга, болали оилаларнинг болаларига берилаётган нафақанинг ўртача ойлик миқдори эса 20 баробардан зиёдга кўпайди. «Обод маҳалла» йилида қабул қилинган дастур асосида 1 миллиард 200 миллион сўмлик хайрия ёрдами кўрсатилган. Икки ёшгача бўлган болалар тарбияси билан шуғулланаётган 400 мингдан зиёд аёлга давлат томонидан нафақа тайинланди. Шунингдек, 180 мингта кам таъминланган оилага қарийб 14 миллиард сўм миқдорида ёрдам кўрсатилган.
Ислоҳотларни янада чуқурлаштириш шароитида ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш тизими қайта кўриб чиқилди. Валюта тизими ва бозорини эркинлаштириш чора-тадбирлари амалга оширилди ва миллий валютамиз – сўм 2003 йил 15 октябрдан жорий тўловлар бўйича эркин алмашуви амалга оширила бошланди.
Иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш жараёнлари мамлакат сиёсий ҳаётини, давлат ва жамият қуришлишини янада эркинлаштириш жараёнлари билан ўзаро боғлиқликда амалга оширилиши оқибатида унинг демократик жамият қуришдаги ролини ва аҳамиятини янада кучайтиради.
Демократик ислохотларни янада чуқурлаштириш шароитида иқтисодиётни эркинлаштиришнинг устувор йўналишлари
Президент И.А. Каримов Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Тўққизинчи сессиясида қилган маърузасида республикада демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг “бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, кучли бозор инфратузилмасини яратиш, барқарор ва ўзаро мутаносиб, мустаҳкам иқтисодиётнинг муҳим шарти бўлган эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этишдан иборат”, муҳим устувор йўналишини белгилаб берди
Ушбу устувор йўналишни амалга ошириш учун авваломбор хусусий секторнинг мавқеини янада ошириш ва кичик тадбиркорликни жадал ривожлантириш лозим бўлади. Эндиликда хусусийлаштириш жараёнлари тобора кўпроқ йирик корхоналарни, ижтимоий инфратузилма объектларини ўз ичига қамраб олиши, корпоратив хусусий мулк миқёсларини кенгайтириш, акцияларни сотишнинг бирламчи ва иккиламчи биржа ҳамда биржадан ташқари бозорини ривожлантириш амалга оширилади.
Кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятига давлат ва назорат органларининг ноўрин аралашувига барҳам бериш, моддий-техника ресурслари ва молиявий, шу жумладан, кредит маблағлари билан таъминланишини яхшилаш, ишлаб чиқарилган товарларни сотиш учун ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаларини ривожлантириш долзарб аҳамиятга эга. Шунингдек, ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш ҳамда уларга сервис хизмати кўрсатувчи ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналарини ва қишлоқларда уларнинг филиалларини ташкил этиш муҳим устуворликка эга бўлади.
Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш иқтисодий устувор йўналишини амалга ошириш учун қуйидаги чора-тадбирлар кўрилади:
- ташқи иқтисодий фаолиятни, валюта бозорини эркинлаштириш, миллий валютанинг жорий операциялар бўйича эркин алмашинувини мунтазам таъминлаш;
- иқтисодиёт таркибий ўзгаришларини амалга ошириш ва уни модернизация қилиш ҳамда импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш;
- иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш. Бунинг учун тегишли инвестицион муҳит ва инвесторлар учун кафолат яратиш;
- ички ва ташқи инвестицияларни бутун иқтисодиётга, шу жумладан, олтин-валюта захираларимизнинг барқарор ривожланишига хизмат қиладиган етакчи тармоқларга устувор равишда йўналтириш;
- жаҳондаги нуфузли халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш, дунё иқтисодий тизимига интеграллашуви ҳамда жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш учун шарт-шароитлар яратиш.
Ушбу вазифаларнинг амалга оиширилиши бозор муносабатларини ривожлантириш ва эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш, уни янада демократлашувига олиб келади. Эндиликда мулкчилик шаклларидан қатъий назар, тадбиркорлик субъектлари учун босқичма-босқич тенг иқтисодий фаолият шароитларини яратиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунинг учун айрим, стратегик аҳамиятга эга бўлмаган корхоналарга ассосиз равишда берилган имтиёзларни ва улар учун яратилган қулай шароитларни бекор қилиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, хўжалик субъектлари ҳам қатъий молиявий чеклашлар доирасида, яъни ялпи харажатларининг ялпи даромад ҳажмидан ошиб кетишига йўл қўймаслик асосида фаолият кўрсатишлари лозим.
Иқтисодиёт субъектлари учун солиқ юкини камайтириб бориш билан бир вақтда солиқ тизимининг қатъийлигини ошириш, имтиёзлар беришни камайтириш, кредитларни қатъий шартлар асосида бериш амалиётини жорий этиш уларнинг масъулиятини янада оширади.
Иқтисодий ҳаётни янада эркинлаштириш, демократик жараёнларни кучайтириш мақсадида якка ва корпоратив хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг масъулиятини кучайтириш, тадбиркорлик фаолияти эркинликларини таъминловчи ҳамда хўжалик фаолиятини тартибга солувчи қонуний-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир.
Бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий қилиш учун давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш давом эттирилади. Аммо иқтисодиётни давлат томонидан тартиблаш механизмини ривожлантириш ва унинг бозор механизми билан уйғунлигини таъминлаш йўлида ҳали, шубҳасиз, кўп ишлар қилиш лозим.
Демократик жамият қуриш учун давлатнинг иқтисодий фаолиятини чеклаш, унинг вазифаларини босқичма-босқич маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органларига узатиш, эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш қулай шароитлар яратади. Пировардида, бозор иқтисодиётининг шаклланишига, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишга ва аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга эришилади. Мамлакатимиз экспорт салоҳиятининг ривожланиши ва мустаҳкамланиши – унинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига замин яратади.
Iqtisodiyotni liberallashtirish 2017–2021 yillarda O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo‘nalishi bo‘yicha Harakatlar strategiyasini amalga oshirishning muhim shartlaridan biridir.

Strategiyaning «Iqtisodiyotni rivojlantirish va liberallashtirishning ustuvor yo‘nalishlari» bobida xususiy mulk huquqi va kafolatlarini himoya qilish, xususiy tadbirkorlik va kichik biznesga to‘liq erkinlik berish, ular faoliyatiga davlat idoralarining noqonuniy aralashuviga yo‘l qo‘ymaslik, davlat mulkini xususiylashtirishni yanada kengaytirish, xo‘jalik yurituvchi sub’yektlarning ustav jamg‘armalarida davlat ishtirokini kamaytirish, davlat mulki xususiylashtirilgan ob’yektlar bazasida xususiy tadbirkorlikni rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, mamlakatning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish jarayonlarida davlatning ishtirokini kamaytirish masalalariga alohida e’tibor qaratilgan.

Mamlakatimizda bozor iqtisodiyotiga o‘tish va bozor munosabatlarini chuqurlashtirish jarayonida liberallashtirish, ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy hayotning barcha jabhalarini demokratlashtirish, milliy xo‘jalikda tarkibiy o‘zgarishlarni jadallashtirish makroiqtisodiy mutanosiblikning asosiy harakatlantiruvchi kuchi bo‘lib kelayotir. Liberallashtirish tamoyillari tufayli qator yillar mobaynida mamlakatimizda iqtisodiy o‘sish barqaror turibdi. Jumladan, o‘tgan yili yalpi ichki mahsulotning o‘sish sur’atlari 5,3 foizni tashkil etdi.

O‘zbekistonda iqtisodiyotni liberallashtirish korxonalarni davlat tasarrufidan chiqarish va xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish, milliy iqtisodiyotning barcha sohalarida kichik biznes va xususiy tadbirkorlikni keng ko‘lamda rivojlantirish orqali amalga oshirilmoqda. Liberallashtirish uzluksiz, doimiy jarayon sifatida bundan keyin takomillashib boraveradi. Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik, oila tadbirkorligini rivojlantirish, «Har bir oila — tadbirkor» Dasturini izchil amalga oshirish uning kafolati bo‘la oladi. Ayrim davrlarda davlat “charchagan” xususiy va jamoa mulki ob’yektlarini “jonlantirib”, keyin ularni xususiy qo‘llarga sotishi mumkin.

O‘zbekiston Respublikasi Davlat statistika qo‘mitasining ma’lumotlariga ko‘ra, yalpi ichki mahsulotning 81 foizi nodavlat, 19 foizi esa davlat sektorida ishlab chiqarilmoqda. Yalpi qishloq xo‘jalik mahsulotlari, chakana savdo va umumiy ovqatlanish sohasida nodavlat sektor ulushi 100 foizga yaqinlashib qoldi. Ish bilan band aholining 80 foizdan ziyodi mazkur tizimda mehnat qilayotir.

O‘zbekistonda bozor munosabatlariga o‘tishning ilk bosqichida chakana savdo va umumiy ovqatlanish shaxobchalari, uy-joy va maishiy xizmat ob’yektlari xususiy qo‘llarga sotildi, imtiyozli va tekin berildi. Maqsad aholida bozor ko‘nikmalarini hosil qilish va mustahkamlash edi. Ikkinchi va uchinchi bosqichlarda o‘rta va yirik korxonalar davlat tasarrufidan chiqarildi. Natijada aksiyadorlik jamiyatlari, davlat ulushi bo‘lgan kompaniyalar, uyushmalar yuzaga keldi.

Bozor qanchalik mukammal vosita bo‘lmasin, barcha muammolarni hal etishga qodir emas. U davlat aralashuvisiz iqtisodiy muvozanatni ta’minlay olmaydi. 2007-2008 yillarda boshlangan global moliyaviy iqtisodiy inqiroz saboqlari buni yaqqol ko‘rsatdi. Bozor o‘zicha barchaga barobar foiz stavkasi, baho va daromadlar mexanizmini yarata olmaydi. Iste’mol va jamg‘arish o‘rtasidagi nisbatni saqlash mikrodarajada davlat ishtiroki va nazorati bilangina ta’minlanishi mumkin. Xuddi mana shu ikki narsada ishlab chiqarish va aholi daromadlarini o‘stirishning beqiyos imkoniyati mujassam.

Bosqichma-bosqich erkinlashtirib borish o‘tish davrining o‘zidayoq o‘zining ijobiy natijalarini bera boshladi. 90-yillar o‘rtalariga kelib yalpi sanoat mahsuloti, keyin esa yalpi ichki mahsulot ishlab chiqarish bozor islohotlaridan oldingi darajada tiklandi. Jahon moliyaviy-iqtisodiy inqirozi yillarida ham iqtisodiyotda o‘sish davom etdi. Islohotlarni chuqurlashtirish, tarkibiy qayta qurishlar, ishlab chiqarishni modernizatsiyalash, diversifikatsiyalash, kichik biznesni rivojlantirish, xususiy mulkning ustuvor rolini ta’minlash, davlatning iqtisodiyotdagi ishtirokini bosqichma-bosqich kamaytirib borish hisobiga iqtisodiy samaradorlik ta’minlandi.

Mamlakatimizda har yili 30 mingdan ziyod kichik biznes sub’yektlari barpo etilmoqda. Kichik biznesning yalpi ichki mahsulotdagi hissasi 56,9 foizga, sanoat ishlab chiqarishida esa 45 foizga yetkazildi. Tadbirkorlik faoliyatidan olinadigan daromadlar ulushi 52 foizni tashkil etdi.

Keyingi ikki yilda 378 aksiyadorlik jamiyatidagi davlat ulushi savdoga qo‘yildi. Qayd etish lozimki, nisbatan muvaffaqiyatli faoliyat yuritayotgan «Navoiyazot», «Farg‘onaazot», «Urganchekskavator», «Qizilqumtsement», «Jizzax akkumulyator zavodi», «Qo‘qon yog‘-moy zavodi» kabi aksiyadorlik jamiyatlari, «Aloqabank», «Turonbank» kabi banklar, «O‘zagrosug‘urta» kompaniyasidagi davlatga tegishli aksiyalar savdoga qo‘yildi. Bu nima beradi?

Birinchidan, aksiyadorlik jamiyatlari davlatga tegishli qismining sotilishi davlat g‘aznasiga mo‘may mablag‘ keltiradi. Ikkinchidan, davlatning qo‘li xo‘jalik yumushlaridan birmuncha bo‘shaydi. Uchinchidan, mamlakatda tadbirkorlik muhiti kengayadi. Bundan ham davlat, ham mulkdorlar va oddiy kishilar yutadi. Asosiysi, bozor islohotlarini chuqurlashtirish shuni talab qiladi.

Davlatning monopol mavqei uglevodorod xomashyosi, rangli metallar, uran qazib olish, temir va avtomobil yo‘llari, aviatashuvlar, elektr energiyasi ishlab chiqarish, elektr va kommunal tarmoqlarda saqlanib qolishi lozim. Boshqa sohalardagi davlat aktivlarini davlat tasarrufidan chiqarish va xususiylashtirish davom etadi. Xususiylashtirilgan davlat mulki ob’yektlari chet ellik investorlarga sotilmoqda. Jumladan, yuzlab mulk majmualari tanlov asosida investitsiya kiritish sharti bilan «0» qiymatda yangi mulkdorlarga sotildi. Ular esa investitsiya kiritish, minglab ishchi o‘rinlarini yaratish majburiyatini oldi.

Iqtisodiyotni liberallashtirish jarayoni pirovard maqsad bo‘lmasligi kerak. Agar erkinlashtirish sur’atlari, iqtisodiyotning o‘sish sifat ko‘rsatkichlari, aholi turmush darajasi barobarida kechsa yanada yaxshi bo‘ladi. O‘zbekiston iqtisodiy o‘sish prognozlariga ko‘ra, dunyodagi tez rivojlanayotgan mamlakatlar qatoridan joy oldi. Ming yillik rivojlanish maqsadlariga erishgani uchun oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlash borasida ham oldingi o‘rinlarga chiqdi. Ushbu ko‘rsatkichlar hozirgi sharoitda ancha yuqori hisoblanadi. Chunki jahon moliyaviy-iqtisodiy inqirozi hali to‘la barham topgani yo‘q, davlatlarning bir-biriga sanksiya va embargolar qo‘llashi avj olmoqda. Qolaversa, muhim tovarlarga tashqi talab kamayib, narxlar pasayib bormoqda, talabga nisbatan taklif ustunroq. Bu kabi tashqi iqtisodiy va siyosiy beqarorlik milliy iqtisodiyotga o‘zining salbiy ta’sirini o‘tkazmasdan qolmaydi, albatta.

Davlatning iqtisodiyotdagi ishtirokini kamaytirish uchun davlat mulkini xususiylashtirish bo‘yicha Dasturida to‘la quvvat bilan ishlamayotgan davlat korxonalarini tugatish va ochiq savdolar orqali yangi xususiy mulkdorlar ixtiyoriga o‘tkazish, strategik ahamiyatga ega bo‘lmagan va foydalanilmayotgan davlat ulushini to‘la sotish, qator korxonalardagi davlat ulushi aksiyalarini fond bozorida sotish orqali 51 foizgacha tushirish va boshqa chora-tadbirlar ko‘zda tutilgan. Shu bilan birga, bu tadbirlarni o‘tkazish mexanizmlari ham takomillashtirildi. Jumladan, davlat aktivlarini sotish muddatlari qisqartirildi, savdolardagi davlat aktivlariga ikki oy muddatda talab tushmagan taqdirda, ularning bahosini 50 foizgacha, har 15 kunda esa 10 foizga pasaytirish, shunda ham sotilmasa investitsiya kiritish va yangi ish o‘rinlarini yaratish sharti bilan «0» qiymatda sotish, Markaziy bankning qayta moliyalash yillik stavkasi miqdorida chegirma berish, davlat ob’yektlarini qismlarga bo‘lib sotish, xarid to‘lovlariga imtiyoz b

erish, davlat ob’yektlarini ijarachilarga sotilishga ustunlik berish, xo‘jalik organlarining ustav kapitalidagi davlat ulushlarini sotishdan tushgan mablag‘lar korxonalarni modernizatsiya qilishga yo‘naltirilishi mumkinligi va boshqalar belgilab qo‘yildi.

Valyuta va tashqi savdo bozorini erkinlashtirish iqtisodiyotni liberallashtirishning muhim bo‘g‘inlaridan biri bo‘lib, davlat pul-kredit siyosatiga jiddiy o‘zgarishlar kiritishni talab qiladi. Monetar siyosat davlat yoki uning Markaziy banki tomonidan makroiqtisodiy vaziyatga ta’sir ko‘rsatish maqsadida muomaladagi pul massasini oshirish yoki pasaytirish orqali amalga oshiriladigan vositadir. Bu siyosat foiz stavkasi va ayirboshlash kursi, to‘lov balansi, ustidan nazorat, inflyasiyani jilovlash, umumiy bandlikni oshirish, baholar darajasini me’yorlash va boshqa tadbirlarni ham o‘z ichiga oladi. Monetar siyosat bir amerikalik tili bilan aytganda, “bir tanga ustida umbaloq oshish”dir.

Harakatlar strategiyasiga muvofiq, 2017 yil 2 sentyabrda O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Valyuta siyosatini erkinlashtirish to‘g‘risidagi farmonni imzoladi. Undan asosiy maqsad, barcha bozor ishtirokchilari uchun bir xil sharoit yaratish bo‘lib, bozordagi turli-tuman valyuta kurslari o‘rniga yagona rasmiy kurs bir dollarga 8100 so‘m miqdorida belgilandi. Korxona va aholida chet el valyutasini erkin sotib olish imkoni paydo bo‘ldi. Bu qadar radikal yondashuv hatto ancha bilimdon bo‘lgan iqtisodchilarni ham xavotirga solib: endi nima bo‘ladi, milliy valyuta kursining roppa-rosa ikki baravarga pasaytirilishi inflyasiyaning yangi xalqasini keltirib chiqarmaydimi, degan mulohazalarni tug‘dirgan edi. Lekin fevralda bir dollar 8188,33 so‘mga ko‘tarilgan bo‘lsa, keyin asta-sekin so‘m mustahkamlana boshladi va iyun oxiriga kelib, bir dollar 7813 so‘mga tushdi. Endilikda aholida «dollarlashtirishdan» birmuncha qaytish tendensiyasi, pul o‘tkazmalarini milliy valyutada olishni afzal ko‘rayotgani kuzatila boshladi.

Bu tendensiya bundan keyin ham davom etishi, so‘m o‘z qadrini ko‘tarib borishi mumkin. Xo‘sh, nima uchun so‘m bugun o‘z pozitsiyasini mustahkamlayapti, giperinflyasiya yo‘q. Chunki, birinchidan, dollar kursi pasayishida Markaziy bankning valyuta birjasidagi intervensiyasining ham roli bor. Bu vosita ham ko‘pchilik mamlakatlar amaliyotida uchrab turadigan valyuta ayirboshlash kursiga to‘g‘ridan-to‘g‘ri ta’sir ko‘rsatishdir. Bu holat “betaraf” xarakterga ega bo‘lib, mamlakat oltin-valyuta zahiralarining keskin kamayib ketishiga olib kelmaydi. Ikkinchidan, asosiysi, valyuta bozoridagi noaniqlik, nufuzli valyuta kurslarining har kuni, har soatda o‘ynab turishi aholida ajiotaj, ya’ni shov-shuv talabni kuchaytirayotgan edi. Endi esa Prezident va Markaziy bank kafolati ostida valyuta bozoriga aniqlik va shaffoflik kiritildi. Bugun o‘zbekistonlik turist, biznesmen, talaba yoki davolanuvchi chet elda turib konversion kartasidagi valyutani bankomatdan xohlagan miqdorda naqd mablag‘ sifatida yechib olishi mumkin. Ikk

i yil oldin buni faqat orzu qilish mumkin edi.

Uchinchidan, liberallashtirish iqtisodiyotning qaysi sohasida kechmasin, kompleks xarakterga ega bo‘lib, ma’lum shart-sharoitlarni taqozo etadi. Ayni paytda mamlakatda makroiqtisodiy barqarorlik va investitsion faollik saqlanib turibdi, iqtisodiy o‘sish bo‘yicha davlat dasturlarini ro‘yobga chiqarish jadal bormoqda. Soliq va bank tizimi islohotlari ketmoqda, biznesni yuritish va eksport sohasidagi ma’muriy to‘siqlar olib tashlanmoqda. Bular hammasi pul-kredit tizimini takomillashtirish, sohani liberallashtirishga xizmat qiladi.

Valyuta bozori liberallashuvi tashqi savdoga ham ijobiy ta’sir ko‘rsatmoqda. Bu sohada raqobatbardoshlikni oshirish, eksport korxonalarini qo‘llab-quvvatlash, fermer xo‘jaliklari, kichik biznes va xususiy tadbirkorlik sub’yektlarining eksport faoliyatini rag‘batlantirish, ularga imtiyozlar tizimini takomillashtirish, bojxona tartib-qoidalarini soddalashtirish va tashqi savdo operatsiyalarini amalga oshirish muddatlarini keskin qisqartirish, tashqi savdo tariflarini pasaytirishga oid hujjatlarni rasmiylashtirishlarning elektron shakliga o‘tish va boshqa chora-tadbirlar ko‘rilmoqda.

Rasmiy valyuta kursi qiymatini yuqori darajada ma’muriy yo‘l bilan sun’iy ushlab turilishi milliy tovar va xizmatlar eksporti rivojining asosiy to‘siqlaridan biri edi. Boshqacha aytganda, valyuta bozori erkinlashmagani milliy tovar va xizmatlarning tashqi bozordagi raqobatbardoshligini pasaytirar, eksportda xomashyo hissasi yuqori qolishiga olib kelardi. Endi esa mamlakat eksporti tarkibida noxomashyo tovarlari hissasi oshirish, sohada institutsional qayta qurishlar, oxir-oqibatda import o‘rnini bosadigan modeldan eksportga yo‘naltirilgan tashqi iqtisodiy modelga o‘tilmoqda. Tinch okeani havzasidagi Osiyo yangi industrial mamlakatlari rivojlanish tajribasi xuddi shunday. Ammo eksportga yo‘naltirilgan ishlab chiqarish raqobatbardosh mahsulotlarni taqozo qiladi. Bu esa chetdan mashina va asbob uskunalar, yangi texnika va texnologiya kiritishni talab qiladi. Tashqaridan kirmasa, tashqariga chiqarib ham bo‘lmaydi. Bozor iqtisodiyoti tartibi shunday. Milliy iqtisodiyot go‘yo ikki tomonlama qatnovli katta magistral yo‘lga o‘xshaydi.

2017 yil 29 sentyabrda O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining O‘zbekiston Respublikasi tashqi iqtisodiy faoliyatini tartibga solish to‘g‘risidagi qarori qabul qilindi. Qarorda tashqaridan kiritiladigan tovarlarga boj to‘lovlari o‘rtacha 14,5 foizdan 6,5 foizgacha tushirish ko‘zda tutilgan. Ma’lumki, tashqi savdoni keyingi erkinlashtirgunga qadar O‘zbekistonda noqishloq xo‘jalik mahsulotlariga import stavkalari eng yuqori edi. Qishloq xo‘jalik mahsulotlariga esa yaqingacha import bojlari boshqa hamkor mamlakatlarga nisbatan aksincha past edi. O‘tgan yil oktyabr oyidan boshlab barcha tovarlarga bojxona import bojlari o‘rtacha 2,5 martaga pasaytirildi. Tashqi savdoning liberallashuvi eksport-import operatsiyalari kuchayishiga, milliy iqtisodiyotning dunyo bozoridan o‘rin olishini osonlashtirishga, asosiysi mamlakatimizning qo‘shimcha qiymat global zanjiriga integratsiyalashuviga xizmat qilishi shubhasiz.

Iqtisodiy hayotning barcha jabhalarini, jumladan, valyuta bozorini liberallashtirish, davlatning xalqaro imiji bilan bog‘liq katta voqea. Lekin ular ustidan, shuningdek, emissiya, chet eldan pul ko‘chirmalari ustidan qat’iy nazorat o‘rnatilmasa, iqtisodiyotning real o‘sishi va muomaladagi pul miqdori o‘sish sur’atlari o‘rtasidagi farq sifatida doimo paydo bo‘ladigan inflyasiyani keltirib chiqarishi hech gap emas. Monetar siyosat bilan fiskal siyosatni qo‘shib olib borish bunday holatlarning oldini olish imkonini beradi.



Umuman olganda, barcha xavflarni bartaraf etadigan yagona yo‘l iqtisodiy o‘sish sur’atlarini tezlashtirish, ishlab chiqarish hajmini oshirishdir.
Download 27,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish