18.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг“Ўзбекистон «Ёшлик» Жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 210-сонли Қарори қачон қабул қилинган?
А) 2014 йил 1 августда
Б) 2015 йил 12-майда
В) 2016 йил 25-августда
Г) 2017 йил 22-декабрда
19.“Ўзбекистон «Ёшлик» Жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг асосий вазифаларига нималар киради?
А)ўқувчи ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, болаларнинг мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш; «Қувноқ стартлар» ва «Ёзги таътил» спорт мусобақаларини ўтказиш, «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларини ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги кўмагида ўқувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тарғиб қилиш; спорт мусобақаларининг республика босқичлари ғолиблари ва совриндорлари бўлган ўқувчилардан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг спорт турлари бўйича терма ва захира жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт турлари бўйича федерациялар билан ҳамкорликда иқтидорли ўқувчи спортчиларнинг халқаро спорт мусобақаларида қатнашишини таъминлаш
Б)ўқувчи ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, болаларнинг мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш
В)«Қувноқ стартлар» ва «Ёзги таътил» спорт мусобақаларини ўтказиш, «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларини ўтказиш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тарғиб қилиш
Г)спорт мусобақаларининг республика босқичлари ғолиблари ва совриндорлари бўлган ўқувчилардан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг спорт турлари бўйича терма ва захира жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт турлари бўйича федерациялар билан ҳамкорликда иқтидорли ўқувчи спортчиларнинг халқаро спорт мусобақаларида қатнашишини таъминлаш
20. “Ўзбекистон «Ёшлик» Жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий ва минтақавий кенгашларининг молиялаштириш манбалари қандай шаклланади?
А) Барча жавоблар тўғри
Б)жамият аъзоларининг аъзолик бадалларидан тушган маблағлар; бюджет маблағлари
В)юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари, хорижий ва халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг грантлари; қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар
Г)Жамиятнинг марказий ва минтақавий кенгашлари таъминоти харажатларини бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш
21.Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг “Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги
10-МХ-сонли буйруғи қачон қабул қилинган?
А) 2018 йил 9-июлда
Б) 2017 йил 10-мартда
В) 2016 йил 5-августда
Г) 2017 йил 20-ноябрда
22.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг“Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 864-сонли Қарори қачон қабул қилинган?
А) 2018 йил 25-октябрда
Б) 2016 йил 14-мартда
В) 2014 йил 22-июлда
Г) 2017 йил 22-ноябрда
Do'stlaringiz bilan baham: |